Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)
Мисол: 1. Ўтмас пичоқ (нож с неострым лезвием) 8211 - (аррасимон бўлган ёки
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
EKSPERTIZA 2023
Мисол: 1. Ўтмас пичоқ (нож с неострым лезвием) 8211 - (аррасимон бўлган ёки
бўлмаган қирқадиган пичоқлар) (ножи с режушими лезвиями, пилообразными или нет). 2. Ўриндиқсиз велосипед ( велосипед без седла) 8712 - велосипеды и прочие виды велосипедов без двигателя. 2 б -қоида - агар товарлар бир неча материаллардан (компонентлардан) ташкил топган бўлса. Материал ёки моддага товарнинг номланиш позицияси бўйича берилган ҳар қандай тушунча шу материал ёки модданинг бошқа материал ёки моддалар билан ҳосил қилган аралашмаси ёки бирикмасига берилган тушунча деб қараш керак. Модда ёки материал позициясини белгилаш учун, аввало, аралашма ёки бирикма таркибидан асосий таркибий қисмни танлаб олишимиз керак. Бў ерда ҳам яна бир бўтун товарга 2-а қоидада санаб ўтилган асосий хусусиятни берувчи таркибий қисм танлаб олинади. Ва, шу таркибий қисм позицияга берилган тушунча барча таркибий қисмларга тегишли деб қаралади. Масалан: Чармдан тикилган пиджак 42 - гуруҳга (4203 - табиий ва сунъий чармдан тайёрланган кийим-кечаклар) жойлаштирилган. Ваҳоланки, унинг металлдан ёки пластик материалдан тайёрланган тугмалари, молнияси, жун материалдан ёқаси ва енгида комбинацияси, сунъий матодан астари бор. 2-б қоидадан фойдаланиб, бўндай пиджакни фақат чарм матодан иборат деб қараш имконияти туғилади ва товар учун берилаётган тушунча ундаги бошқа қўшимча қисмлар ва аксессуарларни ўз ичига олади деб тушунилади. Ёки 40% табиий шойи ва 60% синтетикадан иборат мато (ткань состоящая из 40 % шелка и 60% синтетики). Матонинг товар ўрнини аниқлаш учун биринчи навбатда номланиши бўйича ХI - бўлимнинг (текстильные изделия) 50 – гуруҳидан (шелк) топамиз. Бўлимга берилган 2- (А) изоҳда 50-55- гуруҳларга ва 5809 ( металл иплари ) ҳамда 5902 (ўта чидамли нейлон, полиамид, полиэфир ва вискоза иплари) позицияларига тушадиган товарлар таркибидаги компонентларнинг массаси бўйича синфланади. Энди, алоҳида компонентлари бўйича варнинг тахминий позицияларини кўриб чиқамиз. 50- гуруҳда (шелк) ва 54- гуруҳда (химические нити) мос ўринларни топамиз. 5007-шойи матолар (ткани из шелка) ва 5407-синтетик иплардан тайёрланган матолар (ткани из синтетических нитей). Бинобарин, товар 5007 позицияга тушиши учун шу товар субпозициясида изоҳланганидек шойи оғирлик жиҳатидан 85% дан кўп бўлиши кераклигини эътиборга олсак, бў аралаш матога 54- гуруҳдан 5407 товар позициясини белгилаймиз. Ва "5407 позицияси 5007 позицияни ўз ичига олади",- деб ҳисоблаймиз. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling