Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
EKSPERTIZA 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3 (б) қоидага изоҳ
32. Товарларни таснифлашда қўлланадиган асосий қоидалар интерпретациясини (ОПИ 3) амалий мисоллар билан шарҳлаб беринг. 3а-қоида - Товарларнинг асосий, аниқ белгисига биноан; Товарнинг умумийроқ тавсифи берилган товар позицияларига қараганда товарнинг тавсифи аниқроқ берилган товар позициясига афзаллик берилади. Бироқ, икки ёки ундан ортиқ товар позициясининг ҳар бири аралашмалар ёки кўп компонентли бўюмлар таркибига кирадиган материаллар ёки моддаларнинг фақат бирор қисмига ёки чакана савдода сотиш учун мўлжалланган тўпламда тақдим этилган айрим товарларгагина тааллуқли бўлса, бў ҳолда мазкур товар позициялари, ҳатто улардан бири товарнинг анча тўлиқ ёки аниқроқ тавсифини берсада, ушбў товарга нисбатан тенг даражада, деб қаралиши керак. Масалан; Юк автотранспорт воситаси шинаси автотранспорт воситаси қисми сифатида 8708 товар позициясида эмас, балки аниқ тавсифга эга 4011 (шина ва покришкалар) товар позициясида классификацияланади. Таркибида соат бўлган чизғич, соат сифатида 9105 товар позициясида эмас, балки чизғич сифатида аниқ тавсифга эга 9017 товар позициясида классификацияланади. 3 (б) қоидага изоҳ: Ҳар хил материаллардан таркиб топган ёки турли компонентлардан тайёрланган аралашмалар ва кўп компонентли бўюмлар ҳамда чакана савдода сотишга мўлжалланган тўпламда тақдим этилган товарларни 3(а) қоидага мувофиқ классификациялаб бўлмаса, ушбў товарлар уларга асосий хусусиятларни берадиган материаллар ёки таркибий қисмлар бўйича классификацияланиши керак, агар ушбў мезонни қўллаш мумкин бўлса. 3 қоиданинг иккинчи усули 3(б) қоида шаклида берилган бўлиб, фақат қуйидагиларга тааллуқли: 1) қоришмаларга; 2) ҳар хил материаллардан тайёрланган кўпкомпонентли товарларга; 3) ҳар хил таркибий қисмлардан ташкил топган кўпкомпонентли товарларга; 4) тўплам таркибига кирувчи чакана савдога мўлжалланган товарларга. 3 - қоиданинг ушбў усули фақат 3(а) қоидани татбиқ этиб бўлмаган ҳолатларда ишлатилади. (II) Бў каби барча ҳолатларда товарлар, фақат мезонни қўллаш мумкин бўлган даражадаги асосий хусусиятни берадиган шу компонент ёки материалдан ташкил топгандек классификацияланади. (III) Асосий хусусиятни белгилайдиган мезон ҳар хил товарлар учун турлича бўлиши мумкин. Мезон, компонент ёки материалнинг табиатидан, ҳажмидан, миқдоридан, қийматидан ёки товарни ишлатишдаги компонент ёки материалнинг тутган ролидан келиб чиқиб аниқланиши мумкин. (IV) Мазкур қоидани қўллашда, ҳар хил компонентлардан тайёрланган кўпкомпонентли товарлар дейилганда, фақат ушбў компонентлар бир бирига боғланган яхлит бир бўтун товарларнигина эмас, балки бир биридан ажратилиши мумкин бўлган компонентларни ҳам тушуниш керак. Фақат бўнда мазкур компонентлар бир бирини тўлдириши, биргаликда олинганда, яҳлит бир бўтунликни ҳосил қилиши ҳамда бир бирига мослашган бўлиши, шунингдек, сотувга алоҳида чиқарилиши мумкин бўлмаслиги керак. Тўплам, (комплект, набор) тушунчаси – товарлар тўплам бўлиши учун қуйидаги 3та шартни бажариши лозим: - УТ бўйича ҳар хил товар позициясида таснифланадиган икки ва ундан ортиқ товарлардан иборат бўлиши; - ушбў товарлар умумий, аниқ бир вазифани ёки аниқ бир мақсадда ишлатилиши; - эркин савдога чиқаришга тайёр ҳолатда қадоқланган бўлиши талаб этилади. Масалан: (тиббий аптечка - 3006, эркаклар костюми - 6103, аёллар костюми, расм чизиш учун тўпламлар - 9017 кабилар). Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling