Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
EKSPERTIZA 2023
қўлланадиган
асосий қоидалар интерпретациясини (ОПИ 4) амалий мисоллар билан шарҳлаб беринг. 4-қоида. Ўхшаш, яқин ўхшаш товарларни таснифлаш. Агар товарларни бирор-бир гуруҳга жойлаштиришнинг иложи бўлмаса, ўхшаш, яқин ўхшаш товар гуруҳларига киритилади. Бўндай ҳолатда товарларнинг қуйидаги хусусиятлари: материал нимадан тайёрланганлиги; товарнинг вазифаси; товарни тайёрлаш технологияси; товарнинг ташқи кўриниши (дизайни); қиймати; товарнинг кўрсаткичлари ва хусусиятлари таққосланади. Мазкур қоида 1-3 қоидаларга кўра таснифлаб бўлмайдиган товарларга нисбатан татбиқ этилади. У бўндай товарларни энг яқин (ўхшаш) товарларга тааллуқли бўлган товар позициясида синфлашни назарда тутади. 4-қоида бўйича таснифлаш чоғида уларга энг яқин товарларни белгилаш учун тақдим этилган товарларни айнан ўхшаш товарлар билан қиёслаш зарур. Товарлардаги ўхшашлик, уларнинг тавсифи, хусусиятлари ва мақсади сингари кўплаб омилларга боғлиқ бўлиши мумкин. Ўхшаш товарларни бир биридан фарқлаш учун қуйидаги кўрсаткичлар асос бўлади: - материал нимадан тайёрланганлиги; - товарнинг вазифаси; - товарни тайёрлаш усули; - товарнинг ташқи кўриниши (дизайин); - товарнинг қиймати; - товарнинг характеристикаси ва хусусиятлари. Масалан; «Абаки» дейилган ўсимликнинг баргидан тайёрланган газлама учун Бўтунжаҳон божхона ташкилотининг таъриф комиссияси томонидан, унинг ўсимлик маҳсулотидан тайёрланганлигини ҳисобга олиб, 5903 товар позицияси белгиланган. Таркибида 80% лимонад ва 20% (1% спирт) пивони 4 та (2202; 2203; 2206; 2208) товар позицияларнинг бирида классификациялаш мумкин. Аммо, 1-қоидага асосан таркибида 1% спирт бўлганлиги учун 2202 товар позициясида классификациялаб бўлмайди, 1-қоидага асосан таркибида 80% лимонад бўлганлиги учун 2203 товар позициясида ҳам классификациялаб бўлмайди. Шунингдек, бижғиш процесси асосида олинмаганлиги сабабли 2206 товар позициясида классификациялаб бўлмайди. Спиртли ичимлик бўлмаганлиги сабабли 2208 товар позициясида ҳам классификациялаб бўлмайди. Шу сабабли 4-қоидага кўра, мазкур товар ўхшаш товар каби 2206 товар позициясида классификацияланади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling