Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/83
Sana18.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1571644
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   83
Bog'liq
EKSPERTIZA 2023

34.Товарларни 
таснифлашда 
қўлланадиган 
асосий 
қоидалар 
интерпретациясини (ОПИ 5) амалий мисоллар билан шарҳлаб беринг. 
5-а қоида: фотоаппаратлар, чолғу асбоблари, қурол-яроғлар, чизмачилик 
анжомлари, тақинчоқлар учун ғилофлар ҳамда жилдлар ва уларга ўхшаш махсус шаклга 
эга бўлган, муайян бўюмларни ёки бўюмлар йиғмасини сақлаш учун мўлжалланган, 
узоқ муддат фойдаланиш учун яроқли ва ўзига мўлжалланган бўюмлар билан бирга 
тақдим этилган идиш (ўров)лар, бўюмлар билан биргаликда таснифланиши лозим. 
Аммо мазкур қоида жойланган бўюмлар билан яхлитликни ташкил этган ҳолда бўюмга 
ўзгача хусусият бағишловчи идиш (ўров)га нисбатан қўлланилмайди. 
Мазкур қоида фақат қуйидаги шартларга жавоб берадиган ўров идишларига 
нисбатан тадбиқ этилади: 
(1) муайян бўюм ёки бўюмлар тўпламини сақлаш учун шунга мос шаклга эга ёки 
шунга мослаштирилган, яъни улар аниқ бир товар тури учун махсус ишланган бўлади. 
Баъзи контейнерлар ўзига жойланган бўюмлар шаклини такрорлайди. 
(2) 
узоқ вақт фойдаланишга яроқли, контейнерлар, яъни улардан ўзига 
мўлжалланган бўюмлар каби, узоқ вақт фойдаланиш мумкин. Бў контейнерлар, 
ўзларига жойланган бўюмдан фойдаланилмаган вақтда, уларнинг сақланишини 
таъминлаш учун хизмат қилади (масалан, ташишда ёки сақлашда).


(3) 
ўзлари учун мўлжалланган бўюмлар ташиш қулай бўлиши учун алоҳида 
жойланган бўлиши мумкинлигидан қатъи назар ўзлари учун мўлжалланган бўюмлар 
билан бирга тақдим этилади. 
Алоҳида тақдим этилган контейнерлар ўзларининг тегишли товар позицияларида 
синфланади; 
Масалан; Қоғоз қопдаги шакар – 1701 товар позициясида, Пластмасса идишдаги 
минерал сув – 2201 товар позициясида, Қоғоз картон идишдаги кир ювиш воситаси – 
3402 товар позициясида синфланади. заргарлик бўюмлари ва уларнинг қутилари (7113); 
электр устаралар ва уларнинг ғилофлари (8510); дурбин ва телескоплар ва уларнинг 
ғилофлари (9005); чолғу асбоблари ва уларнинг ғилофлари ва жилдлари (9202); қурол-
яроғ ва уларнинг ғилофлари (9303). 
5-б коида: юқорида айтиб ўтилган 5 (а) –қоида бандларига мувофиқ товарлар билан 
бирга етказиб бериладиган ўров материаллари ва контейнерлари, агар улар одатда 
мазкур товарларни ўраш учун қўлланиладиган шаклда бўлса, бў ҳолда улар биргаликда 
синфланиши лозим. Лекин агар бўндай ўров материали ва контейнерларининг такроран 
қўллаш учун яроқлилиги шубҳасиз бўлса, мазкур қоида мажбўрий ҳисобланмайди. 
Мазкур қоида одатда ўзлари учун тегишли бўлган товарларни ўраш учун 
қўлланадиган ўров материаллари ва ўров контейнерларини таснифлашни тартибга 
солади. Лекин бў қоида ўров материаллари ёки ўров контейнерларидан такроран 
фойдаланиш мумкинлиги очиқ-равшан кўриниб турган ҳолларда, масалан, сиқилган ёки 
суюлтирилган газ учун металл балонлар ёки цистерналар учун, амал қилмайди. 
товарларнинг идиши билан ёки, аксинча алоҳида таснифлаш учун қуйидаги 4 та 
шарт, яъни товарларнинг хусусиятлари ўрганилади: товар қандай ҳолатда савдога 
чиқарилганлиги; 
- товарни сақлаш, ташиш шароити ёки товар солинган идишни товар билан бирга 
савдога чиқарилганлиги; 
- харид қилинган товар билан идишнинг нархи таққосланади; 
- ўхшаш, яқин ўхшаш товарларнинг нархи солиштирилади. 
Масалан; Ош тузи ва қора мурч аралашмаси хрустал идишда олиб келинди. Ушбў 
товарлар алохида товар позицияларида синфланади. 2501 – ош тузи 0904 – қора мурч 
7013 – хрустал идиш. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling