Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)
рақами остида қуйидагилар кўрсатилади
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
EKSPERTIZA 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 рақами остида қуйидагилар кўрсатилади
1 рақами остида қуйидагилар кўрсатилади:
товарнинг номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), товар белгилари, маркалари, моделлари, артикуллари, навлари, стандартлари ва бошқа техник ва тижорат тавсифлари (давлат стандартлари, техник регламентлар ҳамда стандартлар ва ҳ.к.) тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек декларацияланаётган товарнинг миқдорий ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон «Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбўрий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори иловасида кўрсатилган товарлар учун энергия самарадорлиги класси тўғрисидаги маълумот кўрсатилади. электрон БЮДда товарнинг маркаси ва брендининг номи, энергия самарадорлиги класси тўғрисидаги маълумот алоҳида ажратилган майдончада ҳам кўрсатилади (товар маркаси ёки брендининг номи мавжуд бўлмаган ҳолларда «маркасиз», «брендсиз» деб кўрсатилади); 2773-5, 02.11.2020 й.)— 2021 йил 3 февралдан кучга киради) агар божхона тўловларини ҳисоблаш ҳамда ундириш ва (ёки) иқтисодий сиёсат чораларини (тақиқлар, чекловлар ва ҳ.к.) қўллаш учун зарур бўлса, товарнинг асосий ва қўшимча ўлчов бирликларидан фарқ қилувчи ўлчов бирликларидаги тавсифи ва кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (миқдори ва шартли белгиси), шунингдек товар ишлаб чиқарилган (тайёрланган) сана кўрсатилади. Декларацияланаётган товарларни товар позициясининг ТИФ ТНда келтирилган умумий номланиши билан кўрсатилишига йўл қўйилмайди. 2 рақами остида қуйидагилар кўрсатилади: ўрамга эга бўлган товар учун — товар эгаллаган юк жойларининг умумий сони, товар ўрами тури ва ўрамлар миқдори. Агар ушбў графада декларацияланаётган товар юк жойларининг ҳаммасини эгалламаса графада «қутининг бир қисми» ва шунга ўхшаш ёзувлар ёзилади. Бўнда ўрам деганда товарларни ўраш, ҳимоялаш, жойлаштириш ва мустаҳкамлаш ёки ажратиш учун мўлжалланган ҳар қандай бўюм ва материаллар тушунилади, уюм ҳолда олиб ўтиладиган ўраш материаллари (сомон, қоғоз, шиша тола, қипиқ ва шу кабилар) бўндан мустасно; сочилган, уюмланган, қуйилган ҳолатда ўрамсиз олиб ўтиладиган товарлар учун қуйидаги кодлардан бири қайд этилади: 2773-5, 02.11.2020 й.) «01» — сочилган ҳолда; «02» — уюмланган ҳолда; «03» — қуйилган ҳолда. 2773-5, 02.11.2020 й.) асосан ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилган Электр узатиш линиялари ёки қувур транспорти орқали ташиладиган товарларни декларациялашда 2 рақами остида маълумотлар тўлдирилмайди. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling