протокол томонидан киритилган ўзгартиришлар
билан бирга 1988 йил 1 январдан
кучга кирган;
1998 йил 29 августда олий мажлиснинг № 687-1 қарорига кўра
Ўзбекистон Республикаси ушбў конвенцияга қўшилган.
2000 йилнинг 1 январдан Ўзбекистон Республикасида кучга кирган.
Конвенсия муқаддима ва 20 моддадан иборат. 1987 йилнинг охиригача 53 та давлат,
жумладан, собиқ Совет Иттифоқи ҳам ушбў конвенцияни қабўл қилган. 1988 йилнинг
январь ойидан бошлаб товарларни аниқлаш ва кодлаштиришнинг Уйғунлашган
тизим
бўйича янги халқаро конвенцияси кучга кирди. Унда Уйғунлашган тизим структураси
ва 6-та рақамдан иборат товарлар классификацияси кодлари билан ўзгартирилмаслиги
таъкидланган.
Энг
асосийси, конвенцияга аъзо бўлган ҳар бир давлат, Уйғунлашган тизим
асосида, ўзининг Миллий товарлар номенклатурасини ишлаб чиқиши ва амалда
қўллаши мумкин. Шунингдек товарлар код рақамларини
белгилашда, 6 та рақамдан
кейин, ўз давлат статистикаси ва божхона мақсадларини кўзлаб, хоҳлаганича рақамлар
қўшиши мумкинлиги эътироф этилган. Шунга кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) га кирувчи
давлатлар 8-10 рақамдан иборат, АҚШ ҳатто 11 рақамдан иборат товарлар
номенклатурасини ишлаб чиққан. Кўпчилик ривожланган давлатлар учун, таъкидлаш
жоиз, 8 рақамдан иборат Уйғунлашган тизимни амалда қўллашга рухсат этилган..
Бўтунжаҳон божхона ташкилоти таркибида Уйғунлашган тизим бўйича алоҳида
қўмита фаолият кўрсатади. ББТ қабўл қилинган халқаро конвенцияга кўра, унга
қўшилган давлатларнинг вакиллари, бир йилда камида 2 марта йиғилиб, Уйғунлашган
тизим халқаро конвенция талабларининг амалда бажарилиши муҳокама қилинади.
Зарур бўлса, ривожланаётган давлатларга товарларни классификациялаш қоидаларини
талқин этишда амалий ёрдам берилади. Айниқса,
товарларни классификациялаш
муаммоларини ечишда амалий тавсиялар ҳам берилади. Энг муҳими, давр-замон
талабидан келиб чиқиб, Уйғунлашган тизимнинг товарлар гуруҳи ва позицияларига
қўшимчалар, муҳим ўзгартиришлар киритади ва бў ҳақда аъзо давлатларни хабардор
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: