Бойитиш фабрикаси дозаловчи касби бўйича тузилган Маъруза
Download 14.78 Kb.
|
Маъруза дозировшик янгиси
Бойитиш фабрикаси дозаловчи касби бўйича тузилган Маъруза. Дозаловчи иш бошланишидан 30-минут олдин иштақсимлаш хонасига махсус кийим (пояфзал, кастюм х/б, каска) кийган холатда келади. Реагент дозаловчилари иш жойларига. -реагент таксимлаш майдонини, реагент тақсимлаш қутилари ва реагент сақлаш ёмкостлари. -дозалаш ускуналарига хизмат кўрсатиш жойи. -флотация жараёнига реагент узатиш қувурлари майдони. Смена устасидан ишна хавфсиз бажариш бўйича жорий йўриқ олади, йўриқ олганлиги хақида наряд -топшириқ журналига дасхат қўяди. Дозаловчи иш жойига бориш учун махсус ажратилган йўлаклар орқали боради. Иш жойида ўзитдан олдинги ишлаган смена дозаловчига қилган ишлари, аниқланган камчиликлари қайд қилинган журнални ўқиб танишиб чиқади. Ўзидан олдинги сменада ишлаган дозаловчи билан биргаликда иш жойларини кўздан кечиради яъни (иш жойи тозалигини, реагентлар сарфини, дозаторлар ишчи холатдалигини, реагент ёмкостларига ўрнатилган реагент сарфини, шамоллатиш тизимлари ишчи холатдалигини, реагентлар ёмкостларини, реагент тақсимлаш қутиларини реагент с арфларини кўриб чиқиб сменани қабул қилиб олади. Дозоловчи ишни давомида қуйидаги ишларни амалга оширади: Ишни бошлашдан олдин қўлига резина қўлқоп кийган холда респератор тақган холатда зарурият бўлса химоя кўзойнаги тақган холатда ишни бошлайди. -Дозатор бошқарув панели орқали реагентлар сарфини технологик режим асосида тўғирлаб чиқади. -Смена давомида заруриятга қараб реагент режимини вақти –вақти билан ўлчаб боради флотация жараёнига реагентларни технологик режим асосида узлуксиз кетишини таъминлайди. -Реагент ёмкостларидаги реагентларни сарфини кўриб чиқади. - технологик режим асосида ишни бажаришни таъминлайди. -автоматик приборларни дозаторларни соз холатда ишлашини кузатиб боради. -реагентлар сарфини хисобини хар соатда юритиб боради. -флотация жараёнига реагентларни узликсиз кетишини кузатиб боради. -Смена охирида иш жойида тозалаш ишларини олиб боради. -Тозалаш ишларини якунлагандан кейин ичимлик суви ваннасига қўлларини яхшилаб ювади. Дозаловчи навбатчи хонасига кириб смена давомида қилинган ишлар, реагент сарфларини, аниқланган камчиликларни махсус журналга қайд қилиб ишни якунлайди. Download 14.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling