Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet35/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Инфильтрат формаси -инфильтрат ҳисобига аста секин бошланади. Беморнинг аҳволи оғир, темпратура ошади. Қорин бўшлиғида инфильтрат пафпасланади, қорин бўшлиғида йирингли жараён борлигидан дарак беради.
Кечиктирилган формаси – 3-4 ҳафталарида оғир чузилиб кечувчи перитонитлар ҳисобига ривожланади. Клиникаси оддий формасига ухшайди. Аста секинлик билан бошланади, вақти вақти билан кучаяди. Аммо бемор қониқарли аҳволда уйига жавоб берилгандан сўнг ҳам келиб чиқиши мумкин. Тасмасимон битишмалар туфайли странгуляция учун клиника оғир булади.
Даволаш. Индивидуал ёндошилади, боланинг умумий ҳолатига, асосий касаллик келиб чиқишига, асоратларига, вақтига, биринчи операция вақтига боғлиқ.
Хирургнинг асосий вазифаси – консерватив давонинг давомийлиги ва ўтказиш вақтини аниқ билиш ва унинг самарасизлигида хирургик операциянинг рационал турини танлашдир.
Консерватив даво. Битишмали ичак тутилиши эрта белгилари пайдо бўлгандан бошланади. Оғиздан овқатлантириш тўхтатилади. Ичак перисталтикасини яхшиловчи препаратлар, сувсизланишга қарши кураш, организм реактивлигини ошириш, парезга қарши чора тадбирлар амалга ошрилади.
Операция: лапаротомия қилиниб битишмалар кесилади. Тотал битишмаларда Нобел операцияси қилинади – горизонтал интестинопликация тиббий клей орқали ёпиштирилади.


Инвагинацион ичак тутилиши.
Инвагинация комбинирланган, аралаш типдаги ичак тутилишига киради. Бунда странгуляция яъни ичак қовузлоғининг қисилиши, обтурация- инвагинат ҳисобига обтурация келиб чиқади.
Инвагинацияда ташқи най (қин) ва ички (инвагинат) найи фарқланади.
95% ҳолларда илеоцекал инвагинация учрайди. Бунга саба илеоцекал соҳанинг анатомо-функционал хусусиятлари билан тушунтирилади.

  1. илеоцекал клапан етишмаслиги;

  2. ингичка ичакнинг юқори ҳаракатчанлиги;

  3. ичак мушаклари бойлама ва кўндаланг мушаклар қисқариши ритмининг кординацияси бузилиши, бунга сабаб овқатланишнинг бузилиши, нотўғри қўшимча овқат киритилиши, ичак инфекциялари, энтеровируслар туфайли.

Инвагинация таснифи (Х.И.Фельдман, Ю.Ф.Исаков)
1. Ингичка ичак инвагинацияси – (3,5%) ингичка ичакнинг ингичка ичакка кириши;
2. Ёнбош-чамбар ичак инвагинацияси – (41%) ёнбош ичак ёнбош ичакка киради ва кейин баугин тўсиғи орқали чамбар ичакка киради.
3. Кўричак – чамбар ичак инвагинацияси - (52,7%) инвагинат бошини куричак туби ҳосил қилади. Чувалчангсимон ўсимта ва ёнбош ичак терминал қисми пассив равишдаичкарига тортилади.
4. Йуғон ичак инвагинацияси- (2,8%) йуғон ичак йуғон ичакка киради.
5. Кам учрайдиган формалари (Чувалчангсимон ўсимта якка инвагина-цияси, ретроград инвагинация, кўп сонли инвагинация).

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling