Реактив фазасида табиий носпецифик реактивлик факторлари кузгалади, В-лизинлар активлиги, лейкоцитлар ва лимфацитлар кучаяди, кон зардобида иммуноглобулинлар микдори ошади. Т- ва В-лимфацитлар микдори пасаяди.
Токсик фазада носпецифик курсатгичларнинг ошиши давом этади, функционал актив лейкоцитлар микдори узгаради, зардоб иммуноглобулинлари пасаяди.
Полиорган бузилиши (терминал) фазасида химоя кучлари тулик етишмаслиги, специфик ва носпецифик иммунобиологик реакциялар катастрофик пасайиб кетади.
Перитонитнинг клиникаси: касалликда 4 та патологик синдром кузатилади:
Интоксикация
Кислота-ишқор барқарорлигини бузилиши
Су-туз алмашинувини бузилиши
Гипертермия синдроми (Омбредан синдроми)
Аппендикуляр перитонит кечиши боланинг анатомо-физиологик хусусиятлари билан боглик. Бола канчалик кичик булса, йирингли жараён шунчалик тез таркалади. Бунга корин парданинг пластик хусусиятларини паст булиши ва катта чарвининг етарлича ривожланмаганлиги сабаб булади.
Патогенезида асосий рол микробга ва организмнинг иммунобиологик реактивлигига боглик. Патофизиологик узгаришлар ривожланишига корин парданинг токсик махсулотларини резорбция килинишидир. Токсинлар сурилиши натижасида дегидротация, циркуляция бузилши, гипертермия, КОС бузилиш келиб чикади.
Бемор умумий ахволи оғир, қорнида тарқалган кучли оғриқ, кўп марта қусиш, дастлаб ошқозон махсулоти билан, кейин ўт аралаш. Ич ва газлар келиши бузилган, харорати кўтарилган. Кўрикда қорни нафасда иштирок этмайди,пальпацияда тахтасимон қаттиқ, оғриқли, мушаклар бутун қорин бўйлаб таранглашган. Ичак перистальтикаси жуда суст ёки эшитилмайди. Щеткин-Блюмберг, Воскресенский белгилари мусбат.
Чақолоқларда перитонитлар бирламчи (септик, контакт) ва иккиламчи (некротик энтероколит) хисобига пайдо бўлади.
Диагностикаси. Перитонит диагнози клиник белгилар, УТТ да корин эркин суюклик борлиги, агарда ковак аъзолар тешилиши хисобига ривожланган перитонит булса, коринни вертикал холатдаги рентген суратига асосланиб куйилади (бундай вактда диафрагма остида эркин хаво булади). Бундан ташқари энг ишончли диагностик усул - бу лапароскопия ҳисобланади.
Давоси. Перитонит диагнози қўйилгандан сўнг албатта операция олди тайёргарлиги ўтказилади ва зудлик билан операция қилиниши керак. Операцияни номи – лапоратомия, перитонит сабабини бартараф килиш, агар сабаби топилмаса корин бушлиги тозаланиб, дренаж ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |