Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Овқатлантиришни баҳолашни қачон ва қаерда ўтказиш мумкин?


Download 0.75 Mb.
bet165/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Овқатлантиришни баҳолашни қачон ва қаерда ўтказиш мумкин?
Овқатлантиришни турли шарт-шароитларда ўтказиш мумкин. Она туғруқдан кейинги палатада ёки уйида бўлиши мумкин. У болани тиббий муассасага эмлатиш, тиббий кўрик ёки касаллиги туфайли олиб келган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, тиббий ходим онадан “аҳоли билан ишлаш” дастури бўйича уйига келиб хабар олиши мумкин.
Онага тавсияларни бераётган пайтингизда, аввал онани ташвишга солаётган масалалар бўйича, масалан, болаланинг касаллига бўйича маслаҳатлар беринг.
Овқатлантириш муаммоларини аниқланг
Тавсия беришдан олдин овқатлантиришни тўлиқ баҳоланг ва барча муаммоларни аниқланг. Онанинг оқватлантириш бўйича саволларга берилган жавобларига қараб, боланинг овқатланилиши билан овқатлантиришга оид тавсиялар ўртасида фарқ борми, аниқланг. Мана шу фарқлар овқатланиш муаммоларини кўрсатади.
Овқатлантиришдаги фарқлардан ташқари, онанинг жавобларидан яна овқатланишнинг бошқа муаммолари ҳам бўлиши мумкин, масалан:

  • Кўкрак билан эмизишда қийинчиликлар: Она кўкрак билан эмизишда қийинчиликлар борлигини ёки бола кўкракни яхши эма олмаётганини айтиши мумкин. Бундай ҳолатда кўкрак билан эмизишни, худди ГЎДАКсхемасида кўрсатилганидек баҳолаш керак. Сиз болани кўкрак олди ёки кўкракка тутиш ҳолатларининг тўғри бажарилмаётганини аниқлашингиз мумкин.

  • Овқатлантиришда шишачадан фойдаланиш: овқатлантириш учун шишачадан фойдаланмаслик керак. Улар кўпинча тоза бўлмай, унда микроблар жуда яхши ривожланади. Одатда шишача тагида сут қолиб кетиб, у тезда бузилиб, ачиб қолади. Бола мана шу сутни ичиб қўйиб, касал бўлиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, шишачадан сўрғични сўриб овқатланиш кўкракни эмиш хоҳишини сўндириши мумкин.

· Фаол овқатлантиришнинг йўқлиги: кичик ёшдаги болаларни овқатланишга ундаш ва уларга ёрдам бериш керак. Бу айниқса камвазн билан туғилган болаларга таалуқлидир. Агар ёш болани овқатланишини ўзига ташлаб қўйилса, ёки у овқат учун ўзидан катта ака ва опалари билан рақобатлашадиган бўлса, у ўзига етарли овқатни ололмаслиги мумкин. СЎРАБ КЎРИНГ: “Болани ким ва қандай овқатлантиради?”. Онанинг жавобларидан бола фаол овқатлантириляптими ёки йўқми, уни овқатланишга рағбарлантириш бор, йўқлигини билиб оласиз.
· Касаллик пайтида овқатни яхши емаслиги: Касаллик вақтида бола одатдагидан кам ейиши ёки бошқа овқат турини сўраши мумкин. Касаллик пайтида кўпинча болаларнинг иштаҳаси йўқолади. Шунга қарамай, болани унинг ёшига тавсия этилган турли озиқ-овқат маҳсулотларини ейишга ундан лозим, гарчи у кўп ея олмаса ҳам. Иложиси бўлса, унинг овқатланишини рағбатлантириш учун у яхши кўрадиган таомларни таклиф этиш лозим.
· Оғиздаги яралар ва оғриқ: Кичик ёшдаги болаларда кўпинча оғизларида яралар ёки оғриқ бўлиши мумкин, бу эса овқат ейишни қийинлаштиради. Бундай ҳолатларда болага унинг оғзига ботмайдиган, оғизни куйдирмайдиган юмшоқ овқатлар, масаслан, тухум, картошка пюреси, қовоқ бериш муҳим. Бу болага аччиқ, шўр ва нордон овқатлар бериш керак эмас.

  • Бола чой ичиб туради: Kичик ёшдаги болаларнинг чой ичиб туришини овқатланиш масалалари бўйича мутахассислар зарарли деб қарашади, чунки бу нарса камқонлик бошланишига олиб келадиган сабабларнинг биридир. Илмий жиҳатдан асосланган кўпдан-кўп маълумотлар чой таркибида бўладиган моддаларнинг организмда темирни ўзлаштиришга қаршилик қилишини кўрсатади. Болага чой ўрнига бошқа ичимликлар, масалан, кефир, қатиқ, компотлар, мева сувлари ёки қайнаган сув бериб туришни онага тавсия этинг.

  • Бола суюлтирилган ёки суюқ бўтқа билан овқатлантирилади: Болани овқатлантириш учун шишачалардан фойдаланиш кўпинча онанинг осон бўлсин деб бўтқани суюқ ёки жуда суюлтирилган ҳолда тайёрлашига сабаб бўлади. Натижада бола ўсиб бораётган организмининг талабларига жавоб бера олмайдиган паст каллорияли овқат олади ва вазнини йўқотиб боради. Онага бўтқани бирмунча қуюқ қилиб тайёрлашни маслаҳат беринг.


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling