Овқатланишда муаммолар йўқ
Ана шундай тасниф берилган гўдак тез-тез эмизиб туриладиган ва фақат эмизиб боқиладиган боладир. Оғирлиги ёши учун «кам эмас» деган атама гўдакнинг вазни «Ёши учун Вазни Kам» эгри чизиғидан пастда эмаслигини билдиради. Бунда боланинг оғирлиги ёши учун одатдагича ёки яхши бўлиши шарт эмас, лекин бундай бола биз ҳаммадан кўра кўпроқ эътибор беришимиз керак бўлган хавфли гуруҳ қаторига кирмайди.
34 БОБ. ГЎДАKНИНГ ЭМЛАНГАНЛИK ҲОЛАТИНИ ТЕKШИРИШ ВА ХАВФСИЗ ИММУНИЗАЦИЯНИ ТАЪМИНЛАШ
Гўдакнинг катта ёшдаги болаларникига ўхшаш эмланганлик ҳолатини текшириб кўринг, ёшига мос келган эмлашларни олганми ёки йўқми? Бугун эмлаш лозимми ёки йўқми? 14 кундан ошган гўдакка ОПВ қилиш керакмаслигини ёдда тутинг. Агар у 15 кунгача ОПВ олмаган бўлса ОПВ 0 фақат 6 ҳафталик бўлганда беринг. Кейин ОПВ1 ва АКДС ўтказинг.
Агар болани касалхонага юбормоқчи бўлсангиз госпитализациягача эмлашни ўтказманг. Тиббий ходимлар касалхонага қабул қилингандан сўнг эмлаш ҳақида карор қилишлари мумкин. Бу касалхонага юборилаётган болани ушланиб қолмаслигига имкон беради.
Жадвал 17. Эмлаш календари
ЁШИ
|
ВАКЦИНА
|
Туғилганда
|
ВГВ-1
|
3-5 кун
|
БЦЖ, ОПВ-0
|
35 БОБ. БОШҚА МУАММОЛАРНИ БАҲОЛАШ
Она кўрсатган ёки болани кўздан кечириш вақтида ўзингиз топган ҳар қандай бошқа муаммоларни баҳоланг. Ана шундай муаммоларга даво қилишга доир йўл-йўриқлардан фойдаланинг. Болада оғир муаммо бор деб ҳисобласангиз ёки унга қандай ёрдам беришни билмасангиз, уни касалхонага юборинг.
36 БОБ. ГЎДАККА ДАВОНИ БЕЛГИЛАШ, ДАВОЛАШ, МАСЛАҲАТ БЕРИШ
Do'stlaringiz bilan baham: |