Мактабгача таълим муассасаларида оилага йўналтирилган ҳамкорликнинг амалий кўрсаткичлари қуйидагилардир:
ижобий мулоқот малакаларини қўллаш;
оила аъзоларига танлаш ва қарор қабул қилиш имкониятини бериш;
оила ва боланинг кучли, ижобий томонларини аниқлаш ва қўллаш;
оилаларнинг ранг-баранглиги ва ўзига хослигини ҳурмат қилиш;
муассаса ва оила ўртасида дўстона ҳамкорликни яратиш.
Ушбу кўрсаткичлар йўналтирувчидир, чунки ҳар бир муассаса оилага йўналтирилган ҳамкорликни ўзининг шароитига ва ўз муассасасига мослаштириши лозим.
Демак,ҳамкорликни йўлга қўйиш учун авваламбор муассаса ўз вазиятини кўриб чиқиши лозим ва ота-оналар билан иш олиб боришда малакавий мажбуриятларидан бола иқболи ва истиқболи йўлида ҳамкорлик истагига ўтиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |