Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Муаллифлик қарзи. Муз бўртиб чиқяпти. Энг


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Муаллифлик қарзи. Муз бўртиб чиқяпти. Энг
қ
ийин севги.
Кеча унинг куни эди, у бўлса – яна келмади, ва
ундан яна – тушуниб бўлмас, ҳеч қандай изоҳ бера
олмайдиган хат келди. Бироқ мен сокинман, бутунлай
сокинман.
Мен
унинг
хатида
ёзилгандек, унинг
чиптасини назоратчига олиб тушиб, сўнгра пардаларни
тушириб, хонамда ёлғиз ўтирсам, бу, албатта, унинг
истак-хоҳишларига қарши кета олмаганлигимдан эмас.
Кулгили! Шубҳасиз, йўқ. Биринчидан, шунчаки –
пардалар ортида барча малҳам-табассумлардан ҳоли
қ
олганимда, мана бу қайдларимни тинчгина ёза оламан.
Иккинчидан, унда, I-330 да, барча ноаниқ жумбоқларнинг
(шкаф ҳикояси, менинг вақтинчалик ўлимим ва ҳоказо)
ечимини
йўқотиб
қ
ўйишдан
қ
ўрқаман.
Уларнинг
ечимини топишни – мен энди, ушбу қайдларнинг
муаллифи
сифатида,
ўз
бурчим
деб
кўряпман.
Номаълумлик инсон зотига азалдан зид эканлигини
айтмасам ҳам бўлаверади. Инсон, грамматикасида ҳеч
қ
андай
сўроқ
белгилари
қ
олмай,
биргина ундов
белгилари,
вергуллар
ва
нуқталар
қ
олгандагина,
тўлақонли homo sapiens бўла олади.
Кўриб турибсиз-ки, муаллифлик қарзига амал қилган
ҳ
олда, мен 16 да аэрога ўтириб, яна Қадимги Уй томон
йўл олдим. Кучли шамол эсиб, юзимга уриларди. Аэро
ҳ
аво
чакалакзорлари
узра
базўр
ҳ
аракатланарди,
шаффоф бутоқлар ҳуштак чалиб, саваларди. Пастдаги
шаҳар – гўё мовий муз палахсаларидан бўлган эди.
Бирдан – булут, ўткир, қия соя, қўрғошинга айланаётган
муз, худди баҳорда соҳилда туриб, кутаётганинг каби: ана


142
Биз
ҳ
озир дарз кетади, шариллаб
оқишни бошлайди,
айланиб кетади; аммо дақиқалар ўтса ҳам, муз ўз жойида
турибди; ўзинг ҳам шишишни бошлайсан, янада тезроқ
(аслида, нега мен бу ҳақида ёзяпман ва бу ғалати туйғулар
қ
аердан пайдо бўлди? Ахир, шаффоф ва мустаҳкам
биллур-ҳаётимизни синдира оладиган музёрар йўқ-ку...).
Қ
адимги Уйнинг остонасида – кимса йўқ. Айланиб ўтиб,
Зумрад Девор олдида турган кампирни кўрдим: қўлини
юзига соябон қилиб тутиб, юксакларга қараяпти. Девор
ортида – аллақандай қиррали, қора, учбурчаксимон
қ
ушлар: қағ-қағлаб ҳужумга ўтар – кўкси билан ўзларини
электрик тўлқинлардан бўлган тўсиққа отар – ва қайтадан
Девор ортига.
Кўряпман: қорача, сон-саноқсиз ажинлар тушган юзда –
қ
ия, тезкор соялар, менга қаратилган тезкор нигоҳ.
-
Буерда ҳеч ким, ҳеч ким, ҳеч ким йўқ! Ҳа! Айланиш
ҳ
ам беҳуда. Ҳа…
Қ
андай беҳуда? Бундан ташқари, мени фақатгина
кимнингдир сояси деб ўйлаш – нақадар ғалати одат.
Эҳтимол, сизларнинг барчангиз – менинг соямсиз. Ахир –
яқинда ҳам тўртбурчак оқ саҳро бўлган – бу саҳифаларни
мен тўлдирмадимми. Мен олдингизга сатрларнинг тор
йўлаклари бўйлаб олиб борадиганлар сизларни менсиз
кўра олардими?
Бу
гапларни,
албатта,
унга
айтмадим;
шахсий
тажрибамдан биламан – инсонда у – воқелик эканлигида
– қандайдир эмас, балки уч ўлчам воқелик эканлигида –
шубҳа уйғотиш – энг уқубатлисидир. Мен шунчаки унга
унинг иши эшикни очиш эканлигини эслатиб қўйдим ва
у мени ҳовлига қўйди.
Бўм-бўшлик. Жимжитлик. Шамол – деворлар ортида,
тунов куни биз елкамиз билан бир биримизга суяниб,


Евгений Замятин
143
иккимиз бир бўлиб, пастда, даҳлиздан чиққанимиз каби
йироқ – қани эди буларнинг бари чин бўлса. Мен
қ
андайдир тошдан бўлган устунлар остида юрардим;
қ
адамларим заҳ қуббаларга урилиб, орқамга тўкилиб
тушарди – худди бошқа кимдир орқамдан пойлаб
келгандай. Сариқ – ҳуснбузар сингари бўртиб чиққан
қ
изил ғиштли – деворлар, тўртбурчак, қоронғу ойналар
орасидан
мени

омборхоналарнинг
ғ
ичирлаган
эшикларини
очишимни,
бурчакларга,
боши
берк
кўчаларга, жин кўчаларга кўз ташлаб чиқаётганимни –
кузатардилар. Девордаги кўча эшик ва харобазор – Буюк
Икки Юз Йиллик Урушига ўрнатилган ёдгорлик: ердан –
яланг тош қовурғалар, деворларнинг иржаяётган сариқ
чакаклари, тик тушган қувурларлари бор қадимий печка
– сариқ ва қизил ғиштларнинг мавжида абадиян қотиб
қ
олган кема.
Алланима кўзимга кўрингандай бўлди: мен айнан шу
сариқ тишларни бир марта кўрганман – аниқ эмас,
тубдан, сув остидан – ва мен уларни излашни бошладим.
Чуқурларга тушиб, тошларга қоқилиб кетдим, занг босган
панжалар
мени
униформамдан
ушлаб
оларди,
пешонамдан пастга, кўзларим бўйлаб аччиқ-шўр тер
томчилари оқарди…
Ҳ
еч қаерда! Даҳлизлардан чиқиш йўлини ҳеч қаердан
топа олмай қолдим – чиқиш йўқ эди. Балки – шундай
бўлгани яхшироқ ҳамдир: буларнинг бари менинг
тутруқсиз “тушларимдан” бири бўлиб чиқиши эҳтимоли
юқорироқ.
Ҳ
олдан толган, ўргимчак инига ўралиб қолган, чангга
босган ҳолда – ҳовлига чиқиш учун – кўча эшикни очдим.
Тўсатдан орқамдан – шитирлаган овоз, тап-тап келаётган
қ
адамлар
эшитилди
ва
қ
аршимда

пушти


144
Биз
қ
анотсимон-қулоқли S икки ёқлама букилган ҳолда
жилмайиб турарди.
У, кўзларини қисиб, менга пармачаларини бураб
киргизиб, сўради:
-
Айланиб юрибсизми?
Мен индамадим. Қўлларим ҳалал берарди.- Хўш,
аҳволингиз яхшиландими?
-
Ҳ
а, раҳмат катта. Чамаси, ўзимга келишни
бошладим.
У мени қўйиб юборди – кўзларини тепага кўтарди. Боши
орқага ташланганди – мен унинг қўштомоғига илк бор
эътибор берибман.
Тепада, унча баланд бўлмаган тепаликда – 50 метрча –
аэролар ғувилларди. Уларнинг пастда секин учишидан,
кузатув
мўриларининг
пастга
қ
араган
қ
ора
хартумларидан – мен Қўриқчиларнинг ускуналарини
танидим. Улар, одатдагидек, иккита ёки учта эмас, балки
ўндан йигирмагача эди (бахтга қарши, тахминий сонлар
билан чекланишим керак).
-
Нега улар бугун бунчалик кўп? – сўрашга журъат
қ
илдим мен.
-
Нега? Ҳм... Ҳақиқий шифокор соғлом инсонни,
эрта-индин, бир ҳафтадан сўнг бетоб бўлиб қолиши
мумкин бўлган инсонни, даволайди. Касалликни олдини
олиш тадбирлари, ҳа!
У бошини қимирлатиб, ҳовлининг тоштахталари бўйлаб
қ
адам ташлашни бошлади. Сўнгра ўгирилиб – елкаси
ортидан менга:


Евгений Замятин
145
-
Эҳтиёт бўлинг! – деди.
Мен ёлғизман. Жимжитлик. Бўм-бўшлик. Зумрад Девор
ортида, узоқларда қушлар, шамол елдек учяпти. У бу гапи
билан нима демоқчи бўлди?
Аэро оқим бўйлаб тез ҳаракатланяпти. Булутларнинг
енгил, оғир соялари, пастда – мовий гумбазлар, шиша
каби муздан палахсалар – қўрғошинга айланар, бўртиб
чиқар эди…

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling