Бош илмий методик маркази ўзму ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини


III. Олий таълим муассасасида талабларга таълим бериш жараёнида баҳолаш билан боғлиқ коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва омиллари


Download 57.88 Kb.
bet14/19
Sana18.12.2022
Hajmi57.88 Kb.
#1032021
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
1-мавзу

III. Олий таълим муассасасида талабларга таълим бериш жараёнида баҳолаш билан боғлиқ коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва омиллари.
Олий таълим муассасасида талабларга таълим бериш жараёнида содир этилган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг асосий сабаб ва омиллари қуйидагилардан иборат.
Биринчидан, мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларнинг сонига қараб, бу турдаги жиноятлар кам деб хулоса қилиш нотўғри бўлади. Зеро, бу турдаги жиноятларни аниқлаш даражаси жуда паст.
Хусусан, 2018 йилда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик Маркази ўтказган сўровда иштирок этганларнинг 29 фоизи олий таълим тизимида коррупция кенг тарқалган деган фикрни билдирган бўлса, 2019 йилда бу салбий кўрсаткич 35 фоизни ташкил этган.
Хулоса қилсак, коррупциявий келишувлар икки томон учун ҳам манфаатли бўлагани учун уларнинг фош этилмосдан қолмоқда.
Иккинчидан, таълим бериш жараёнида талабалрни бахолаш тизими тўлиқ инсон омилига боғлиқ бўлиб, бу ўқитувчиларда манфаатдорлик ҳолатларини келтириб чиқариши аниқ. Олий таълим тизимида ҳалигача “Blind assessment” тизимига ўтилмаган.
Учинчидан, олий таълим муассасаларини зарарур моддий ресурслар билан тўлиқ таъминланмаслиги, таълим сифатига салбий таъсир қилмоқда ва бу коррупциявий ҳолатларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Талабаларнинг бундай вазиятга тушиб қолишига, энг аввало, олий ўқув юртларининг замонавий ҳамда таълим тилидаги дарслик ва ўқув адабиётлари билан етарли даражада таъминланмаслиги сабаб бўлмоқда.
Таҳлиллар, олий таълим муассасаларида ўқув режаларидаги фанларнинг 24 фоизи бўйича дарслик, ўқув қўлланма ва услубий кўрсатмалар мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда.
Тўртинчидан, ахборот-коммуникация технологияларини таълим ва имтиҳон жараёнларига жорий этишдаги сусткашликлар коррупциявий омилларни бартараф этиш ишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Аксарият мамлакатларда масофадан ўқитиш тизимидан кенг фойдаланилаётган бир пайтда, олий таълим муассасаларида электрон платформа орқали ўқитиш етарли жорий этилмаган.
Олтинчидан, таълми муассасалари ўқув дастурида номутахасислик фанларини жуда кўплиги коррупциявий омиллардан бири бўлмоқда.
Талабалар ўзлари қизиқмаган, ўз келажак фаолиятлари учун зарур бўлмаган фанларни ўқимаслиги, бунинг натижасида имтихон жараёнида мазкур фанлардан коррупциявий усулларни қўллаб бахо олишлари кузатилмоқда.
Жумладан, 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида, олий таълим стандартлари хорижий тажриба асосида такомиллаштирилади, таълим йўналишлари ва ўқитиладиган фанлар қайта кўриб чиқилади. Мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 баробар қисқартирилишини таъкидлаб ўтдилар.

Download 57.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling