Бош оғритадиган китоб Тоғам исмини ошкор этмаслигимни истади. Камтарлиги учун


Download 71.49 Kb.
Pdf ko'rish
Sana10.04.2023
Hajmi71.49 Kb.
#1348680
Bog'liq
Bosh og‘ritadigan kitob



Бош оғритадиган китоб 
Тоғам исмини ошкор этмаслигимни истади. Камтарлиги учун 
эмас, кампири истамаганига (аслида кампири буни ўқиб, уни таниб 
қолмаслигини ўйлаб шундай қилди). Агар ушбуни ўқиётганлар 
ичида тоғамнинг кампири хам бўлса, тоғамга унинг истагини усталик 
билан 
адо 
этганимни 
етказиб 
қўйишини 
сўрайман.
*** 
Гапирай десам гап кўп, шоир болам! – деб сўзини бошлади 
тоғам- Мана яқинда ғалати гап эшитиб қолдим. Куппа кундузи 
муштимдеккина йигит, жимжилоғимдек қизга нима дейди де, мен 
китоб ўқисам бошим оғрийди дейди. Хайратим юз, ғазабим минг 
бўлди! Хозир қиз адабини беради деб турсам. Йўқ. Униси нега 
бошим оғримайди деб юрсам китоб ўқимаганимдан эканда деса 
бўладими. Э, сенларни тирноғимдек бошларингдан дедим-у уйга 
келиб хозирги ёшларга ачиниб, уларга қандай ёрдам берай экан 
деб, кечаси билан ўйланиб чиқдим. Охири хаёлимга оқилона фикр 
келди. Тўхта дедим, қани дедим. Бу зумрашаларни бошини 
оғритадигон қанақа китоб экан дедим. Дўппини бошга қўндириб, 
китоб дўконига чиқдим. Тавба-тавба сериалли китоблар чиқибди. 
Вой, қурбонингдан кетай! Битта ялтироғини олиб, сотувчи қизга 
кўрсатсам, роса мақтаб менга уни қандай ўқишни тушинтиряпти. 
Худди мен туқумдан кеча чиққан жўжачаман. Қани бу ерда ким 
жўжа экан деб унга савол бердим:
-Илохий комедияни ўқиганмисан, болам!
- Албатта, амаки, дўконимизда бор! 
- Хм. Гуллеверничи-дедим чўзиб. 
- Дефоники-а?!- деди қисқа қилиб. 
Ўйланиб қолдим.

Дон Кихотни ким ёзган эди? – деб сўрадим сохта 
толмўвсираб. 

Мигиел Де Сервантес.
Офарин! Ана бизнинг келажак кимнинг қўлида. Мана қандай 
ёшларимиз бор! Пешонасидан ўпгим келди. Алланечук хислар 
юрагимда қўзғолон кўтарди-ю, кўзларимга ёш қалқиди.



Баракалла қизгинам! – дедим ялтироқ китобни пулини 
тўлагач. – Нодирабегим, Увайсийлар каби зукко экансан.

Ким улар, амаки, қизларингизми..?!!! 
*** 
Ялтироқ китобни ўқишни бошладим-у, бу китобларга куф-суф 
қилиб чиқаришадими, Бирдан бошим оғриғи бошланди. Ўзи 
ўзимиздан чиқганни китоби экан-у, ўқисанг биронта чаласовот 
Амркалик ёзган дейсан.Чунки,бундаги воқеалар ҳам Амркада 
бўларкан-da. Anu persanajmi-sersanajmi o`shalari ham amrkaliklar.Bir 
qotil qanaqadir jintelmennimi-pentilmennimi o`ldirib, keyin tezda 
ersirab turgan bevasiga uylanibdi.Buni o`qib shunday jahlim chiqdi. 
“E dedim,nima qilasan o`zingni qiynab dedim,bizni ham boshimizni 
og`ritib dedim.Amrkani Amrkaliklar yozaversin.Bizni kofir jintilmening-gu 
hotini bilan nima ishimiz bor? 
To`yga aytibdimi,janozasiga 
borsak.Ja,yozging kelsa bor o`sha Amrkaga borib yoz ”. Naq ikki soatcha 
yaltiroq kitobni orqasida tirjayib turgan rasmga shu xildagi gaplarni 
aytib,sal tinchlandim. 
Yana uch-to`rt marta kitob do`koniga kirib,o`sha yaltiroq 
kitoblardan olib o`qib chiqdim.Hammasi ham “kuf-suf”,bosh og`ritadi. 
Hullas,gapirsam gap ko`p,shoir bolam,mana bugun bosh og`rig`iga 
chidolmay tokchadan “O`tkan kunlar”ni olib o`qigach,o`zimga kelib 
turibman. 
*** 
Tog`am bilan hayrlasharkanman qo`limga shu kungacha yozib 
kelgan kundaligini tutqazdi.Agar kerak bo`lsa,kerakli o`rinlarda,siz kerakli 
odamlarga ko`rsataman deb, tog`amni ko`nglini ko`tarib chiqib ketdim.

Download 71.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling