Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т. Қодировга
“Бошқарув дастури” бўлими ходими С.С.Чориев томонидан
Б И Л Д И Р Г И
Ушбу билдирги орқали, сизга шуни ёзиб маълум қиламанки,” Сурхон Саноат Қурилиш ” компанияси таркибидаги “Асия Стар Бинокор” МЧЖ ташкилоти 29.11.2022 холатига бошқарув дастурининг кунлик юритилиши тахлил қилинганда, “ Авто Сервис Хизмати” МЧЖ ташкилоти томонидан юборилган 2 274 850 сўмлик автонарядлар, “ Инновацион Темирбетон Сервис ” МЧЖ томонидан юборилган жами 14 749 250 сўмлик ва “Комфорт МДФ Сифат” МЧЖ томонидан юборилган жами 5 382 800 сўмлик қурилиш махсулотлари ўз вақтида қабул қилинмасдан келинмоқда.
Бу эса ўз навбатида бошқарув дастурининг тўғри ва кунлик юритилишига, маълумотларнинг аниқ ва ишончлилигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур холатга аниқлик киритиш ва ўз вақтида маълумотларни тўғрилигини таъминлаш мақсадида ташкилотнинг масъул ходимларига кўрсатмалар берилишида ва 2 кун муддат ичида амалга оширилган ишлари юзасидан маълумотлар тақдим қилиниши учун амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |