Бошқарув меҳнатини ташкил этиш


Ташкилий лойиҳалаштиришни қуйидаги асосий йўналишлари бўйича амалга ошириш таклиф қилинган


Download 396.9 Kb.
bet2/7
Sana28.12.2022
Hajmi396.9 Kb.
#1014690
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Менежмент 2022

Ташкилий лойиҳалаштиришни қуйидаги асосий йўналишлари бўйича амалга ошириш таклиф қилинган:

  • бошқарув аппаратининг ташкилий ва вазифавий тузилишини рационаллаштириш;
  • ишларнинг асосий ва энг оммавий турларини бажариш технологияси, меҳнат шароитлари ва ходимларнинг иш вақтидан фойдаланишни рационаллаштириш;
  • бошқарувнинг ушбу аппарати фаолиятини ҳужжатлаштириш ва ҳужжатлар билан таъминлашни рационаллаштириш;
  • бошқарув аппаратини ташкилий ва ҳисоблаш техникаси билан жиҳозланганлигини ошириш ва ходимлар меҳнатини автоматлаштириш.
  • Хорижда яна бошқарув меҳнатини такомиллаштириш(рационал- лаштириш) жараёнини таърифловчи бир қатор атамалар қўлланилади. Масалан, АКШда “Тизимлар ва усуллар”, ”Тизимли лойиҳалаштириш”, “Бизнес жараёнларнинг реинжиниринги”, Буюк Британияда “Ишни тадқиқот қилиш” ва “Ташкил қилиш ва усуллар” атамаларидан фойдаланилади.
  • Раҳбар, мутахассис ишини рационал ташкил қилиш барча бажари- лаётган ишларни ҳисобга олиш, ўз иш вақти устидан мантазам равишда назорат қилиш, иш вақти харажатлари тузилишини ўрганишни тақозо қилади. Бу иш вақтидан фойдаланишни таҳлил қилиш, шахсий иш ва бошқарув ходимлари меҳнатини илмий ташкил қилиш бўйича тадбирларнинг асосланган режаларини тузишга имкон беради. Раҳбарлар ва мутахассислар меҳнатининг мазмуни ва иш вақти харажатларининг тузилишини ўрганиш учун қўйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
  • анкетали ва оғзаки сўровлар, у ходимнинг унинг меҳнати қанчалик рационал ташкил қилинганлиги ҳақидаги фикрини ўрганиш мақсадида ўтказилади: ходимнинг нуқтаи назаридан унинг вазифаси аниқ белгилаб берилганми, унга ўз вазифасига кирмаган ишларни бажаришга тўғри келганми (қандай ва қанча вақтда), унинг иши режалаштириладими ва режадан ташқари ишларнинг салмоғи қандай, иш вақтини йўқотилишлари борми (уларнинг миқдори, сабаблари), ишда механизация ва ташкилий техниканинг воситалари қўлланиладими (улардан фойдаланиш), ходимни унинг иш жойини ташкил қилиниши ва меҳнат шароитлари қаноатлан- тирадими ва , ниҳоят, ходимда меҳнатни ташкил қилишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар борми;
  • иш вақтининг суратини олиш, у кузатишларининг режалаштирил-ган даври давомида унинг харажатларининг тузимини белгилаш учун қўлланилади. Бунда иш вақти сарфланишини ўрганиш вақтнинг барча истисносиз сарфланишини уларнинг ҳақиқий изчиллиги тартибда кузатиш ва ўлчаш йўли билан ўтказилади. Иш вақтини суратга олиш махсус ажратилган шахс томонидан ўтказилади,у ёппасига (яъни , бутун иш куни давомида) ёки танловли бўлиши мумкин. Кейинги ҳолда иш вақтини алоҳида вазифалар (иш турлари) бўйича, шу жумладан такрорланувчиларн, ҳамда ишнинг алоҳида давралари (даврлари) бўйича ўрганилади;
  • иш вақтини ўзини ўзи суратга олишда иш вақтини сарфланишини ҳисобга олиш бевосита МИТҚ хизматлари раҳбарлиги остида ишловчилар томонидан амалга оширилади. У ўзини ўзи суратга олишнинг махсус варақчалари ёрдамида олиб борилади, унда барча бажариладиган ишлар ёки соатнинг маълум қисмини ташкил қилувчи қайд этилган оралиқлардаги танаффуслар рўйхатга олинади;
  • бир зумли кузатишлар усули, ҳар хил категорияли МТХ ва хизматчилар меҳнатининг мазмуни ва иш вақтини сарфланишини ўрганиш учун қўлланилади. Кузатишларни ўтказиш тамойили ва услубиёти ишчилар меҳнатини сарфланишини ўрганиш кабидир, фақат баъзи бир хусусиятлар мавжуд. МТХ ва мутахассислар меҳнатига нисбатан қайд этиш пайти деб кузатилувчини кузатувчи назар доирасига тушган пайтини ҳисоблаш керак .Ходим иш жойида йўқ бўлганда кузатувчи уни йўқ бўлганлиги сабаблари ҳақидаги маълумотларини қайд дафтарда қилинган ёзуви бўйича олиши мумкин.

Download 396.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling