Бошқарув меҳнатини ташкил этиш


Раҳбарни ўзини ўзи бошқариши


Download 396.9 Kb.
bet3/7
Sana28.12.2022
Hajmi396.9 Kb.
#1014690
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Менежмент 2022

3. Раҳбарни ўзини ўзи бошқариши.

  • Ўзини ўзи бошқариш бу раҳбарнинг кундалик амалиётда ишнинг замонавий усулларидан мақсадга мувофиқ ва изчил фойдаланишини ўз ичига олувчи шахсий ишини ташкил этиш, ҳамда унинг ўзини ўзи ривож- лантиришидир.
  • Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий мақсадлари қўйидагилардан иборат:
  • менежмент томонидан вақтдан ва ўз имкониятларидан кўпроқ фойдаланиш;
  • унинг ўзининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш;
  • ҳаётни боришини онгли равишда бошқариш;
  • ҳам ишдаги ва ҳам шахсий ҳаётидаги ташқи ҳолатларни енгиб ўтиш.
  • Турли туман масалаларни кундалик ҳал қилишда менежер ҳар хил вазифаларни бажаради.

Ташқи доирада қўйидаги бешта вазифалар маълум:

  • 1) вазифаларни қўйиш;
  • 2) режалаштириш;
  • 3) бўлғувси ишдаги устиворликларни белгилаш;
  • 4) кун тартибини тузиш ва меҳнат жараёнини ташкил қилиш;
  • 5) ўзини ўзи назорат қилиш ва мақсадларга тузатишлар киритиш.
  • Ўзини ўзи бошқаришнинг ички доирасида бирлаштирувчи вазифа-ахборотлар билан ишлаш жойлашган. Қолган вазифалар маълум даражада уни атрофида айланадилар, чунки ахборотни алмашиш ўзини ўзи бошқариш жараёнининг барча паллаларида зарурдир.
  • Биринчи вазифа - мақсадларни қўйиш. Ҳар бир бошқарувчи ходим ўз олдига мақсадларни қўяди, бу келажакка қараш, кучлар ва фаолликни эришиш керак бўлган нарсага қаратиш ва жамлашни билдиради. Шундай қилиб мақсад якуний натижани шакллантиради. У ҳаракатлар “қутуртувчиси”, фаолликни белгилаб берувчи ундов бўлади. Агар мақсад қўйилган бўлса, унда ҳаракатлантирувчи куч сифатида ҳаракат қилувчи ва фақат мақсадга эришилгандагина йўқолувчи кескинлик ҳолати вужудга келади.

Мақсадларни қўйиш жараёни бир неча паллалардан ташкил топади.

Мақсадларни қўйиш жараёни бир неча паллалардан ташкил топади.

  • 1.Мақсадларни белгилаш ва уларни қуйидагича вақтли мезонлар бўйича табақалаштириш:
  • узоқ муддатли ҳаётий мақсадлар (шахсий ва касбий);
  • ўрта муддатли мақсадлар(яқин 5 йилга)
  • қисқа муддатли мақсадлар (яқин 12 ойга)
  • Бунда меҳнатга мотивацияни кучайтирувчи ва касбий интилишларни йўналтирувчи касбий мўлжалларни ажратиш керак.
  • 2.Мақсадларга эришиш учун шахсий ресурсларни белгилаш, бунинг учун қуйидагилар зарур:
  • - шахсий салоҳият, имкониятларни белгилаш;
  • - ўзининг кучсиз томонларини санаб бериш, муваффақиятсизликлар-нинг рўйхатини тузиш ва қандай сабаблар натижасида улар содир бўлганликларини таъкидлаш. Бу камчиликлардан қандай қилиб холис бўлиш ҳақида ўйлаб кўриш;
  • -2-3 муҳим афзалликлар ва камчиликларни ажратиш.
  • Яна яқин йилларда нима билан ҳисоблашиш кераклигини ҳам аниқлаб олиш, масалан, яқин атрофдагилар (шериклар, қариндошлар, бошлиқ, ўртоқлар ва х.к ) ёки ёшни ва ўз мақсадларини уларга мувофиқ қўйиш керак.

Download 396.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling