Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма
Команданинг ўзига хослиги
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)
Команданинг ўзига хослиги. Ҳозиргача, бирон-бир мақсад йўлида
ташкил этилган жамоага нисбатан команда сўзини ишлатиш оддий ҳолга айланган. Бу ибора бирон меҳнат фаолиятида иштирок этаётган ходимлар гуруҳи, бирон лойиҳа устида ишлаётган мутахассислар ёки ҳар қандай спорт жамоасига нисбатан ҳам қўлланилиб келади. Лекин, психологик нуқтаи назардан команда, бу - гуруҳ ички муносабатлари шаклланганлигининг юксак босқичидир. Команда таърифида яна икки жиҳатни кўриш муҳим. Биринчидан, юқорида бир неча бор таъкидлаганимиздек, команда юксак маънавият ва ахлоқий муҳит шаклланган жамоадир. Бу ерда ходимлар орасида ўзаро ёрдам, қўллаб-қувватлаш ва умумий мақсад сари интилиш йўлида юқори масъулият ҳисси мавжуд. Иккинчидан, командага хос асосий хусусият - бажарилаётган бир бутун фаолиятнинг гуруҳ аъзолари томонидан алоҳида бўлакларга ажратилишидир. Шундай меҳнат турлари борки, уларни индивидуал тарзда бажариш афзалроқ, акс ҳолда меҳнат унумдорлиги пасайиши мумкин. Аммо, ҳар қандай жамоа ўз табиати бўйича командага хос ғоявий мазмунга эга бўлса, айни муддаодир. Меҳнат жамоасининг команда тартибида ишлаш заруриятини аниқлаш мақсадида, унинг уч поғонали ривожланиш моделидан фойдаланган маъқул. Бу моделга биноан, А поғонадаги аҳил жамоада бажарилаётган меҳнат ҳар бир ходим томонидан алоҳида адо этилади. В поғонага хос жамоа эса команда, деб аталади ва бундай жамоа фаолияти ходимларнинг ҳамжиҳатликдаги иштирокини ва ўзаро ҳамкорликда ҳаракатини талаб қилади. С – поғона эса самарали ташкилий комплекс, деб аталади ва ташкилот ўз мақсадига эришиш учун бир неча командаларнинг ҳамжиҳат ишлашини талаб этади. Зеро, шундай хулосага келиш мумкинки, ҳақиқий команда атамасига мос меҳнат жамоаси, ҳам психологик жиҳатдан, ҳам меҳнат тартиби жиҳатидан маълум талабларга жавоб бера олиши лозим. Меҳнат тартибига кўра команда сифатида туриб, фаолият юритувчи жамоалар, албатта, унинг психологик хусусиятига ҳам эга бўлишлари керак. Муайян команданинг психологик хусусияти деганда, ушбу жамоа аъзолари ўртасидаги юксак ривожланган ўзаро муносабатлар тизими назарда тутилади. Бошқа меҳнат жамоаларидан команда ўзининг мазмуни билан фарқ қилиб туради. Командани оддий меҳнат жамоаларидан ажратиб турувчи белгилар қуйида баён этилади: 86 гуруҳ аъзолари бирон ғояни умумий деб биладилар ва ягона мақсадни тан оладилар; ҳар бир меҳнат функциясининг ўз аниқ эгаси бор ; гуруҳ лидери ёки раҳбарнинг асосий вазифаси қисқа муддатли йиғинлар ўтказиш ; ҳар бир ходим қўйилган вазифага масъулият ҳис этади ; ходимлар орасидаги аҳиллик юксак даражага кўтарилади ; гуруҳнинг ҳар бир ходими, ўз касбининг устаси ва жамоада ишчанлик муҳити барқарор ; команданинг ҳар бир аъзоси, унга етакчи бўлиш имкониятига эга, бу деган сўз ситуатив лидерликдир ; расмий раҳбар ўз ходимига лидерлик имкониятини беради ва қабул қилинган қарорни тезда ижро этишга гуруҳни ундайди. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling