Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


 Ҳақиқий команда – Гуруҳ аҳиллиги ҳисобига 1+1=2 эмас, 1+1=3 га


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

3. Ҳақиқий команда – Гуруҳ аҳиллиги ҳисобига 1+1=2 эмас, 1+1=3 га 
тенг бўлиши мумкин. 
Гуруҳ ривожланиши давомида, унинг аъзолари самимий, очиқ ва 
қатъий бўлиб борадилар, ўзаро ёрдам асосий мезонга айланади, фаолият 
самарадорлиги ошади. Ушбу гуруҳдаги ўзаро муносабат бошқа жамоа ва 
ташкилот учун ўрнак бўлади. 
4. Юксак даражада ташкил топган команда: 
1+1+1=9 га тенг. 
Бу даражадаги команда атрофдагиларга кучли таъсир ўтказади. Бундай 
командага хос хусусиятлар: 
- юксак 
ривожланган 
ўзаро 
ҳамжиҳатлик 
муносабатлари
гуруҳда масъулликнинг тақсимланиши ва ўзаро рол ротацияси, яъни
алмашуви; 
- юксак даражадаги куч-қувватга эга бўлиш. Шу гуруҳга хос қоида ва 
нормалар;
- шерикларининг муваффақияти ва комилликка эришишида ғамхўрлик 
кўрсатиш. 
Команда ривожланишинингяна бир бошқа талқини қуйидагича 
ифодаланади: 
 
3.4.2. Жадвал. Команда ривожланиши босқичлари 
1
 
Босқичлар 
 
Ёндошув 
ва тавсифлар 
 

 

 

 

 
 
Гуруҳнинг ташқи 
ҳолати 
Ташкил топиш 
Беқарорлик 
Тартибланиш 
Амалда 
қўллаш 
Гуруҳнинг ички 
ҳаёти 
Иккиланиш
Ишончсизлик 
Ҳал этиш
Самарадор-
лик 
Гуруҳнинг ҳар 
бир аъзосини 
ўзига қаратган 
саволи 
Буни бажара 
оламанми?/ 
Оламизми? 
Биз буни бажа 
ра олмаймиз, 
чунки________ 
Агар _______ 
Бўлса, биз буни 
бажара оламиз 
Биз буни 
бажара 
оламиз! 
Энг мақбул 
бошқарув услуби 
Йўналти-
рувчи ва 
маълумот 
берувчи 
Кўмак берувчи 
ва ёрдам 
кўрсатувчи 
Кўмак берувчи 
ва вазифаларни 
тақсимловчи 
Бошқарувни 
тақсимлаш 
Жадвалда келтирилган босқичларга хос тавсифлар, гуруҳнинг ички 
қонунларини акс эттиради ва команда ривожланган сари гуруҳ аъзоларининг 
ўзига ишончи ошиб боради. Команда мустаҳкамланишининг кўрсаткичи 
сифатида қуйидаги ҳолат ўринлидир: босқичдан-босқичга ўтиш команда 
самарадорлигининг ўсиши билан боғлиқ.
1
Bodwell D. High Performance Team. 1996 


94
Юксак ривожланган командага хос хусусиятлар ҳақида Болдвелл 
қуйидаги кўрсаткичларни санаб ўтади:
- бажарилаётган 
фаолиятга 
эътиборни 
кучайтирувчи 
умумий 
қарашнинг мавжудлиги; 
- қатъий вақт доирасида фаолият юритиш қобилияти; 
- юксак даражада мулоқот олиб бориш малакаси; 
- «қулайлик доирасидан» ташқарида ҳам фаолият юритиш, яъни 
ноқулай шароитда ҳам одатдагидай ишлай олиш; 
- иш сифатини мунтазам текшириб бориш, фаолиятга барчанинг жалб 
этилишини ва мақсадга эришиш йўлларини мустақил тарзда ишлаб чиқиш 
қобилияти, эришилган муваффақиятни биргаликда нишонлаш. 
Шу тартибда баён этилган таърифлар команданинг шаклланиш ва 
мустаҳкамланиш босқичлари ҳақида қисқача маълумот беради. 


95

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling