Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)
Бўйсундириш. Кўпчилик
раҳбарлар ходимни ташкилот мақсад ва манфаатларига бўйсундиришга, жамоадаги муносабатларни такомиллаштириш орқали эришадилар. Бунда раҳбар одатда илтимос, тушунтириш, маслаҳат, буйруқ каби услублардан фойдаланади. Лекин, ходимни бўйсундиришнинг энг самарали услубларидан бири, гуруҳ ёрдамидан фойдаланишдир. Хўш, бундай натижага жамоа ёрдамида қандай эришилади? Ҳар қандай жамоада гуруҳий нормалар мавжуд бўлиб, улар гуруҳ аъзосининг хулқини умумий манфаатлар билан уйғунлаштириб туради ва мақсадга эришиш борасида ишонч уйғотади. Гуруҳ ҳар бир ходимни бошқалар сингари фикрлашга, ҳис этишга ва ҳаракат қилишга ундовчи кучга эга (ҳатто, шундай дейиш ҳам мумкинки, ходим ўз шахсий манфаатларидан воз кечиб жамоа мақсадига бўйсунади). Ходимнинг бўйсуниш даражаси мавжуд вазиятга ва унинг шахсий хислатига боғлиқ. Ходимнинг жамоа ихтиёрига бўйсуниш тажрибасини америкалик психолог Соломон Аш тадқиқотлари асосида эслаш мумкин. Тажрибада иштирок этган колледж талабаларидан бир нечта чизиқлар орасидан тенгларини топиш сўралади. Лекин тажрибанинг бошланишида гуруҳни чалғитиш мақсадида аввалдан тайёрланган талабалар доскага чиқиб, нотўғри жавоб беришган. Кейинчалик, талабаларнинг 37% и «ёлғон» жавоблар тақдимотига берилиб, нотўғри жавобни «тўғри» деб танлаганлар. 1 Бундай тажриба гуруҳ фаолиятига унинг аъзолари нақадар кучли таъсир этишини кўрсатади. Сиёсий баҳолаш, маъмурият фикри, компания нуфузи каби мураккаб вазиятни тарғиб этишда бу кўрсаткич янада ошиши мумкин. Бу жараёнда корхона ходими гуруҳда нима бўлаётганини кўриб туради ва гуруҳий хулқ нормаларига бўйсунишга мажбур. Шахсдаги ўзгаришлар нафақат у ёки бу хатти-ҳаракат, балки, фикрлаш, ҳис этиш ва ҳатто, эътиқод соҳасида ҳам юз бериши мумкин. Гуруҳнинг ўз аъзосига таъсирчанлиги қатор омилларга боғлиқ. Хусусан, агар киши муҳокама этилаётган масала ҳақида қанчалик кам 1 Solomon Asch. Studies of Independence and Conformity, a Minority of One Against a Unanimous Majority. – Psychological Monographs, 1959, № 70, p.9 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling