Бошқарув раиси ўринбосари Ж. Хайдаровга


Download 25.07 Kb.
Sana15.11.2023
Hajmi25.07 Kb.
#1775953
Bog'liq
00325 Хат



Бошқарув раиси
ўринбосари
Ж.Хайдаровга

Термиз шахар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “а,г” бандлари ва 28,209-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 224011/2021-419-сонли жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, Ахатов Даврон Хусанович АТБ “Агробанк” Сурхондарё вилоят бошқармаси иқтисодий таҳлил бўлими биринчи тоифали мутахасиси вазифасида ишлаб келиб , мансаб вазифасини суистеъмол қилиш йўли билан жиноят содир этиш йўлига кириб, ушбу жиноятларини амалга ошириш мақсадида АТБ “Агробанк” Сурхондарё вилоят бошқармасининг бошлиғи ўринбосари вазифасида ишловчи Турдалиев Фахриддин Джураевич билан жиноий тил бириктириб, дастлаб фуқаро Ш.А.Шаймардонов номидан кредит олиш учун хужжатлар тўплаб, АТБ “Агробанк” Сурхондарё вилоят бошқармаси Ҳудудий филиали бошқарувчиси номига “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури асосида йиллик 14 фоиз устама ҳақи билан уч йиллик муддатга 30.000.000 сўм миқдорда кредит ажратиш ҳақидаги сохт санаси кўрсатилмаган ариза тайёрлаб, сўнг фуқаро билан АТБ “Агробанк” ҳудудий филиали ўртасида санаси кўрсатилмаган кредит шартномаси расмийлаштириб, ушбу ариза ва кредит шартномасига фуқаро А.А.Шаймардоновнинг номидан унинг паспорт нусхасидаги имзосини ўхшатиб, жинойи шериги Ф.Д.Турдиевнинг ёрдами орқали банкда ишловчи Р.Ахмедовнинг логин паролини билиб олиб, сўнг тўпланган ҳужжатларини кредит чиқариш учун банк “NCI” тизимига Р.Ахмедовнинг логин паролидан фойдаланиб юклаб тегишли рухсатни олишга эришиб, сўнг 30.000.000 млн сўм миқдоридаги кредит маблағларини 12.05.2021 йилда ўзининг таниши бўлган Ирназаров Темур орқали Н.Хушбоқовга тегишли бўлган “Жамшид футуре траде” ХК ҳисоб рақамига фуқаро Ш.А.Шаймардоновнинг хабардорлигисиз ўтказиб юбориб, мазкур кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.
Д.Х.Ахадов ўзининг жиноий фаолиятини давом еттириб, ўзининг жиноий шериги Ф.Д.Турдиев орқали фуқаролар Давлатов Дилшод Саидмуродович, Қурбонов Жахонгир Шерали ўғли, Валиев Бахтиёр Эрназарович, Хужамқулов Сафар Ишқобилович, Каримов Сирожиддин Хужамуродович, Қурбонов Шербой Абдимўминович ва Патиев Холдор Икромовичларнинг паспорт нусхаларини қўлга киритиб, сўнг уларнинг ҳар бирининг номига 30.000.000 сўмдан кредит чиқариб, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилиб, банк филиалига 240.000.000 сўм зарар келтирган.
Даслабки тергов давомида, Д.Х.Ахатов ва Ф.Д.Турдиевлар томонидан банкка етказилган зарар тўлиқ қопланиб, жиноят иши доирасида “банкка етказилган зарар” сифатида Термиз шахар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими депозит рақамига 250.000.000 сўм қўйилган. Шунингдек банкка етказилган зарар учун Д.Х.Ахатов ва Ф.Д.Турдиевлар фуқаролик тартибида судга берилади.
Банкка етказилган зарар сифатида депозитга қўйилган 250.000.000 сўм пул Термиз шахар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан АТБ Агробанк Сурхондарё бошқармаси Ҳудудий филиали ҳисоб рақамига ўтказиб берилган хамда мазкур пул маблағи юқорида номлари келтирилган фуқароларнинг асосий қарздорлигини сўндириш учун кўрсатиб ўтилган.
Бироқ тергов жараёнлари ўтказилиб, тергов бошқармаси депозит хисоб рақамидан банк хисобрақамига пуб келиб тушгунига қадар ўтган давр давомида банк NCI дастури томонидан фуқаролар Д.Давлатовга 6.409.700 сўм, Ж.Қурбоновга 9.111.425,28 сўм, С.Хужамқуловга 6.694.870,94 сўм, С.Каримовга 6.409.701,76 сўм, Ш.Қурбоновга 6.694.870,39 сўм, Х.Патиевларга 6.774.571,96 сўм, 42.095.140,33 сўм фоиз ҳисобланиб кетиб, фоиз қарздорлик пайдо бўлган. Шу сабабли Сиздан юқоридаги фуқароларга хисобланиб кетган 42.095.140,33 сўм қарздорликни қайтаришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Download 25.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling