Ходимлар меҳрига сазовор бўлиш мумкинми? Агар бировнинг меҳрини қозонмоқчи бўлсанг, мунозарада унга ғолиб бўлиш имкониятини бер. Бенджамин Дизраэли. - Аттракция - бу одамларда ўзингизга нисбатан харихоҳлик, яқинлик ва биродарлик туйғуларини уйғотиш дегани.
- Савол туғилади:
- Қандай қилиб ходимлар меҳрига сазовор бўлиш мумкин?
- Аттракциянинг усуллари бор.
“Исми шариф” усули - Ўз исми шарифини ўзгалар оғзидан (айниқса раҳбардан) эшитиш ҳаммага ёқади. Бунинг самаралари қуйидаги ҳолатларда билинади:
- шахсига эътибор;
- шахсини тан олиш;
- ходимда қониқиш ҳиссининг пайдо бўлиши;
- бу ижобий эмоциялар чақиради;
- ижобий эмоциялар чақирган кишига нисбатан меҳр уйғонади.
“Муносабатлар ойнаси” усули - Юз қиёфангиз, ундаги маҳорат билан амалга ошириладиган ёқимли жилмайишингиз ходимингизда хуш кайфиятни юзага келтиради ва уни ўзига ром этади.
- ёқимли табассум дўстлик туйғусини чақиради;
- дўстлик фикрдошликни, маслакдошликни чақиради;
- маслакдошлик ижобий эмоцияларни уйғотади;
- ижобий эмоцияларни уйғотганга нисбатан меҳр уйғонади.
“Ёқимли сўзлар” усули - Ходимингиз ўзида кўришни хоҳлаган сифатларни бироз бўрттириб кўрсатиш унга ёқади.
- Мақтовнинг икки хил таъсир кучи бор:
- - мақталган одамнинг яхши томонга ўзгариши осон кечади;
- - мақталган одамда мақтовчига нисбатанмеҳр пайдо бўлади.
Мақтовни айтиш қоидалари - 1. “Битта маъно” қоидаси: ходимнинг ижобий сифатини киноясиз акс эттириши лозим.
- 2. “Меъёрни билиш” қоидаси: сифатни ҳаддан ошириб бўрттириш керак эмас.
- 3. “Юксак фикр” қоидаси: мақтовчидаги сифат мақталиши керак эмас.
- 4. “Эътироз бўлмаслиги” қоидаси: мақталувчининг мақталаётган сифатга муносабати ижобий бўлиши лозим.
- 5. “Дидактика бўлмаслиги” қоидаси: мақтов сифатни тасдиқлаши керак, ривожлантиришга кўрсатма бўлмаслиги зарур.
- 6. “Қўшимчалар бўлмаслиги” қоидаси: Мас. “Қўлингиз гул, лекин тилингиз тийиқсиз” ва ҳ.
Do'stlaringiz bilan baham: |