Бошкарув тизими 6 Куйиш Цехи 7


иккинчи - аҳоли учун мақбул нархда турли маиший электр техника буюмлари ишлаб чиқаришни таъминлашимиз керак; учинчи


Download 488.02 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi488.02 Kb.
#1511432
1   2   3
Bog'liq
HISOBOT

иккинчи - аҳоли учун мақбул нархда турли маиший электр техника буюмлари ишлаб чиқаришни таъминлашимиз керак;
учинчи - ўтган йили биз “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш бўйича муҳим ҳужжатлар қабул қилдик. Савол: уларни муваффақиятли амалга ошириш ва бу ўта муҳим тармоқнинг барқарор иш юритишини таъминлаш бўйича сиз томонингиздан қандай аниқ чора-тадбирлар кўрилади?
тўртинчи - бутун стандартлаштириш тизимини тубдан қайта қуриш керак. Бундан кўзланган мақсад - мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар замонавий халқаро стандартларга жавоб бериши лозим.
Машинасозликни ривожланишида ҳозирги кунда икки йўналиш асосий ва белгиловчи бўлиб қолмоқда. Булардан бири ишлаб чиқариш жараёнининг ва уни технологик тайёрлашни интеллектуаллаштириш бу ўз навбатида лойиҳалаш бўлимларида ҳамда бевосита ишлаб чиқариш жараёнларида комьпютер технологияларидан ва автоматлаштириш воситаларидан кенг кўламда фойдаланишдан иборатдир. Чунки интеллектуал лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш тизимлари тайёр маҳсулот турининг биридан иккинчисига ўтишининг мосланувчанлигини таъминлайди. Иккинчи йўналиш инсон эҳтиёжини индивидуаллигини, бозор иқтисодиёти талабларини ҳисобга олган ҳолда бир ҳил вазифани бажарувчи турли кўринишдаги машина ва механизмлар яратишдан иборат.
Ҳозирги пайтда маҳаллийлаштирилган корхоналар нафақат ички бозорни тўлдирмоқда, балки улар экспорт бозорига ҳам чиқмокда. 2014 йилда умумий киймати 1 миллиард доллардан ортиқ ҳажмда 550 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулот экспорт килинди.

БОШКАРУВ ТИЗИМИ



Бошкарув раиси





Ишлаб Чикариш рахбари

Бухгалтерийа

Сотиш болими

Бош Рахбар





Механика Цехи

Куйув Цехи

Пайвандлаш Цехи





Бош механик





Тех булими





Електро Цех

Куйиш Цехи


Бу Цехда асосан йароқсиз қўрғошин бўлакларини еритиб янги детал
холатига келтиришдан иборат. Бунинг учун детал қолиини таййорлаб
оламиз сқнгра қўрғошин бўлакларини еритиб, еритилган қўрғошинни
таййорланган қолипга қуйиб таййор детал холатига келтирилади ва детални ортиқча қиридиларидан тозолаш учун уни бошқа цехга олиб отилади.




3. Заготовка турини танлаш ва уни олиш усулини аниқлаш.
Заготовкалар тоза ва хомаки заготовкаларга бўлинади. Тоза заготовка деганда тайёрлангандан кейин кесиб ишланмайдиган, ўлчамлари ва тозалиги тайёр детал чизмасида кўрсатилган ўлчам ва тозаликка тўғри келадиган заготовкалар тушунилади.
Машина деталлари учун заготовкалар асосан қуйидаги усуллар билан тайёрланади:

  1. қора ва рангли металлардан қуйиш йўли билан;

  2. босим билан ишлаш (болғалаш ва штамплаш) орқали;

  3. қора ва рангли металлар прокатидан;

  4. металлокерамикадан (кукун металлургияси йўли билан);

  5. пайвандлаш – заготовка қисмларини бир бутун қилиб улаш йўли билан;

  6. металлмас материаллардан (пластик массалар ва бошқалардан).

Заготовка олиш усулини танлаш, детални ўлчам ва материали, ишчи вазифаси, уни тайёрлашга техник талаблар, йиллик дастур ва умумий тузилиши каби омиллар белгилаб беради. Бу масалани хал қилишда заготовка ўлчами ва тузилиши детални ўлчам ва тузилишига максимал яқин бўлишини таъминлаш керак. Лекин шуни унутмаслик керакки, заготовка аниқлигини ошириш ва тузилишини мураккаблаштириш уни таннархини ошишига олиб келади. Шунинг учун ҳам заготовка олишни оптимал усули қилиб, заготовка таннархи кам бўлгандаги усули ҳисобланади.
Қуймакорлик. Саноат корхонаси миқёсида қуймакорликнинг тутган ўрни. Қўлланилаётган қуйма олиш усуллари, унумдорлиги ва тежамкорлиги. Қуйма олиш учун қўлланиладиган металлар ва қотишмаларнинг маркалари ва хоссалари. Металларни эритиш жиҳозларининг тузилиши, ишлаш тамойиллари. Қуйма сифатига таъсир этувчи омиллар. Қуйма, қолип ва стержен материалларига қуйиладиган талаблар. Қуйма олиш усуллари технологияси. Қуймакорлик жиҳозлари, асбоб-ускуналарнинг тузилиши, ишлаш тамойиллари. Оддий қуйма олиш технологик жараёнининг схематик кўринишлари. Қуйманинг қолипдан ажратиб олиш ва қуйма сифатини текшириш усуллари. Қуймакорликка оид меҳнатни, атроф муҳитни ва табиатни муҳофаза қилиш муаммолари.
Заготовка олишни мавжуд усулларини таҳлил қилиб, деталимизнинг конструксиясидан келиб чиққан холда берилган ишлаб чиқариш шароитида деталимизнинг заготовкаси учун энг қулай тайёрлаш усули горизонтал болғалаш усулидан фойдаланамиз.
бу ерда: Сi – 3600000 бир тонна материал таннархи, сўм,
 =1,05 ([7], 33б) – аниқлик коэффиценти;
 =0,83 ([7], 2.8ж, 33б) – мураккаблик коэффиценти;
 =1,07 ([7], 2.8ж, 33б) – оғирлик коэффиценти;
 =1,22 ([7], 34б) – материал коэффиценти;
 =0,77 ([7], 2.8ж, 33б) – серриаллаш коэффиценти;
4. Пайвандлаш бўлими.
Материаллар ишлаб чиқаришда бирламчи восита ҳисобланади. Материал бўлмаса саноат жараёнлари ҳам бўлмайди. Масалан, мис (материал) ишлаб чиқариш учун рудалар (мис рудалари) қазиб олиниши керак. Рудалар аввал бойитилади, сўнгра улардан мис олинади. Мисдан эса турли хил буюмлар ишлаб чиқарилади. Мис олишда руда хом ашё материал бўлса, буюм ишлаб чиқаришда миснинг ўзи хом ашё материал ҳисобланади.
Сифат жиҳатидан барча хом ашёларни икки турга бўлиш мумкин:
1) бирламчи хом ашё ёки биринчи бор материални ҳосил қилиш учун ишлатиладиган модда;
2) иккиламчи хом ашё, яъни бирламчи материални ҳосил қилиш учун
танланган хом ашёнинг сарфланиши натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар.
Турли констуркцион материал бўлакларини атомлараро кучлар таъсир этадиган даражада яқинлаштириб, яхлит қилиб бириктириш жараёни пайвандлаш дейилади.
Пайвандлаш ёъли билан металл конструкцияларнинг қалинлиги 0,1 мм дан 250 мм гача бўлган исталган шаклдаги элементларнинг пухта бирикмалари олинади. Пайвандлаш ҳосил қилган бирикмлар парчинлаб бириктирилган конструкциялардан 10-15%, қуйма бирикмалардан 30-40% енгил бўлганлиги учун, анча металл иқтисод қилиш имконини беради. Пайвандалшда иш вақти, иш кучи тежалади ва металл конструкция арзонга тушади.
Дастаки усулда пайвандлашда ишлатиладиган пўлат электродлар махсус пайвандлаш симидан тайёрланиб, уларнинг диаметри 1-12 мм бўлади. Бу усулда пайвандлашда кўпроқ диаметри 2-6 мм, узунлиги 350–450мм бўлган электродлардан фойдаланилади. Ярим автоматикавий равишда пайвандлашда ишлатиладиган электродлар ўрам (бухта) симлар кўринишида бўлиб, уларнинг оғирлиги кўпи билан 80 кг га етади.
Пайвандлаш электродларининг қандай металлдан тайёрланиши пайвандланадиган металларнинг турига ва кимёвий таркибига боғлиқ. Ҳозирги вақтда ишлатиладиган пўлат электрод - симларининг 56 хил
маркаси мавжуд бўлиб, улар уч гуруҳга бўлинади:
1.Таркибига 0,12% гача углерод бўлган ва кам углеродли ҳамда ўртача углеродли, шунингдек, баъзи кам легирланган пўлатларни пайвандлашга мўлжалланган углеродли симлар (булар жумласига Cв-08, Cв-08A, Cв08ГA, Cв-10A, Cв-10ГA, Cв-10Г2 лар киради).
2. Тегишли маркалардаги кам легирланган пўлатларни пайвандлашда ишлатиладиган марганес, кремний, хром, никель, молибден ва титан билан легирланган симлар; булар жумласига: Cв-08ГС, Cв -08Г2С, Cв-12ГС, Св18XMА, Св-10X5M, Св-20XГС ва бошқалар киради.
3. Махсус пўлатларни пайвандлаш учун мўлжалланга кўп легирланган симлар; булар жумласига Cв-06X14, Cв-07X19H9, Cв-07X25H20 ва бошқалар киради.
Электрод симларнинг маркаланишидаги белгилари; Cв – пайвандлаш симини, биринчи рақам симдаги углероднинг юздан бир улишдаги миқдорини, кейинги ҳарфлар ва рақамлар турли кимёвий элементларнинг миқдорини билдиради. Масалан, Г-марганец, С - кремний, Х - хром, Ю -алюминий ва бошқалар.
Электрод стерженлар сифатида чўянларни пайвандлашда қуйма чўян чивиқлардан, мис пайвандлашда М1, М2, М3 маркали мис симлардан, алюминий қотишмаларни пайвандлашда АК, АД, АМ маркали симлардан фойдаланилади.
Пайвандлаш турлари.
Саноатда металларни пайвандлашда қўлланиладиган усуллар жуда кўп (135 дан ортиқ) бўлишига қармай уларни пайвандлаш жойларининг ҳолатига, металлни суюқлантириш учун қандай энергиядан фойдаланилаётганлигига ва жараённинг механизациялаштирганлик даражасига қараб қуйидаги асосий гуруҳларга ажратилади:
1. Пайвандлаш жойларининг ҳолатига кўра:
а) суюқлантириб пайвандлаш;
б) пластик ҳолатга келгунча қиздириб, босим остида пайвандлаш.
2.Металларни суюқлантириш учун қандай энергиядан фойдаланганлигига кўра:
а) электрик,
б) кимёвий;
в) механикавий ва бошқа хилларга ажратилади.
3. Жараённинг механизациялаштирилганлик даражасига кўра:
а) дастаки;
б) ярим автоматикавий;
в) автоматикавий.
Пайванд бирикмаларининг ва чортоқларининг асосий турлари Пайванд чок билан бириктирилган бир қанча элемантлар тўплами пайванд бирикма деб аталади.
Пайвандлаш ёйли билан турли материаллардан ажралмайдиган конструкциялар тайёрлашда пайванд бирикмаларнинг турли хилларидан фойдаланилади, лекин кўпроқ тарқалган хилларга учма-уч, устма-уст, бурчак ҳосил қилган ва тавравий бирикмалар киради.
Учма-уч бирикмалар. Бундай бирикмаларда асосий ҳамда суюқлантириб қўшиладиган металл кам сарфланиши, пайвандлаш вақтининг тежалиши ва асосий металлдек пухта чок олиниши сабабли саноатда кўпроқ тарқалган. Учма-уч бириктиришда пайванлаш учун листларни яхшилаб тайёрлаш ва бирбирига аниқ тўғриламоқ зарур (1-расм, а).
Устма-уст бирикмалар. Бундай бириктириш усули, асосан, қалинлиги кўпи билан 10-12 мм бўлган пўлатдан ишланган қурилиш конструкцияларини ёй ёрдамида пайвандлашда қўлланилади (1-расм, б).
Бурчак ҳосил қилган бирикмалар. Бундай бирикмалардан бир-бирига нисбатан тўғри ёки бошқа бурчак остида жойлашган листларни четлари буйича пайвандлаб бириктиришда фойдаланилади. Бундай бирикмалар, асосан, газ ёки суюқликнинг унчалик катта бўлмаган ички босимли таъсирида бўладиган идишларда ҳосил қилинади. Бундай бирикмаларни олишда металлнинг четлари кертилмайди (1-расм, в).
Тавравий бирикмалар. Бундай бирикмаларда пайвандланувчи метал элементлари бир-бирига 900 ли бурчак остида пайвандланади (1-расм,г)

1-расм. Пайванд бирикмаларнинг асосий турлари:
а) учма-уч бирикма; б) устма-уст бирикма; в) бурчак ҳосил қилган бирикмалар; г) таврсимон бирикма
Пайванд чокларининг турлари:
1. Фазодаги ҳолатига қараб: пастки, вертикал, горизонтал ва шип чоклари (2-расм);
2. Бостирилиш характерига қараб: узликсиз ва узликли чокларга бўлинади;
3. Таъсир этувчи зўриқиш кучлар юналишига қараб: ёнланма (фланг,) рўпара (торец), аралаш ва қия чоклар бўлади (3-расм).

Конструкцион материалларни пайвандлаш, кавшарлаш ва елимлаш.
Конструкцион материалларни пайванлаш, кавшарлаш, елимлаш жараёнлари, афзалликлари ва камчиликлари. Пайвандлаш. Пайвандланувчанлик. Пайвандлаш усулларининг классификацияси. Эритиб пайвандлаш. Пайвандлаш материаллари (металл қотишмалари; электродлар; флюс ва ҳимоячи газлар). Дастаки ва механизациялашган пайвандлаш усулари, пайвандлаш техникаси. Пайванд бирикмаларининг сифатини текшириш усуллари. Кавшарлаш ва елимлаш технологияси. Бирикмалар турлари ва хоссалари. Саноат корхонаси миқёсида пайвандлаш, газли кесиш, кавшарлаш ва елимлаш жараёнларининг эгаллаган ўрни. Қўлланиладиган усуллари, жиҳозлари, асбоб-ускуналари. Корхона қошида бажариладиган пайвандлаш, газли кесиш, кавшарлаш, елимлаш ишларининг бажарилиш жараёни, жиҳозлари ва асбоб-ускуналарининг эскизлари.
Кукун металлургияси. Кукун металлургиясининг назарий асослари. Металл кукунларини олиш усуллари, кукунларга қўйиладиган талаблар, кукунларнинг хоссалари ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш. Кукунларни қолиплаш ва пишириш усуллари. Кукундан тайёрланган машина деталларини аниқ ўлчамга келтириш ва пардозлаш ишлари. Саноат корхонасида кукун металлургиясидан фойдаланиш, машина деталини тайёрлаш технологияси, қўлланиладиган кукунлар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар. Кукун металлургиясига оид хавфсизлик техникаси қоидалари ва мехнат муҳофазаси.
5. Механик ишлов бериш цехи
Йиғув цехи таркиби. Йиғув цехи таркиби ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тавсифи, технологик жараён ва ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил қилишга асосан аниқланади. Якка тартибли майда серияли ва серияли ишлаб чиқаришларда узелларни ва умумий йиғишлар йиғув цехида ёки механика цехининг йиғиш бўлимида бажарилади. Йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришларда узелларни йиғиш оқим бўйича линия охирида ёки ушбу узел деталларига механик ишлов берилаётган механика цехи бўлимида йиғилади. Бу холатда ушбу узелни ишлаб чиқаришни тугатилган тамойили қўлланилади, яЪни механик ишлов бериш ва йиғиш бир жойда бажарилади. Умумий йиғиш ишлари йиғув цехларидаалоҳида бажарилади. Автомобил ёки тракторларни ишлаб чиқариш юқоридаги тамойил бўйича амалга оширилади.
Йиғув цехи таркибига: а) ишлаб чикариш бўлими ва участкалари; б) ёрдамчи бўлим ва участкалар; в) хизмат хоналари; г) маиший хоналар киради. Ишлаб чиқариш бўлимлари таркибига чилангарлик ишлов бериш участкаси (якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда), узелларни ва умумий йиғиш участкаси, бўяш, қуритиш, чиниқтириш, синаш ва тайёр маҳсулотни қадоқлаш киради. Ёрдамчи бўлимлар таркибига техник назорат участкаси, деталлар ва узелларнинг оралиқ омбори, ёрдамчи материаллар омбори, асбоб тарқатиш омбори, цех механигининг уста хонаси, тайёр маҳсулотлар омбори киради. Хизмат хоналарига цех техник ходимлари, идора ва бошқарув жойлашган хоналар киради.
Маиший хоналарга овқатланиш хонаси, кийиниш, ювиниш хоналари, душлар ва ҳ.к. киради.
Кесиб ишлаш усуллари ва метал қирқиш дастгоҳларидаги ҳаракатлар классификацияси. Кесиш режимлари, кескичлар турлари ва кесиш кучлари. Кескичларнинг емирилиши ва турғунлиги. Мойлаш совитиш суюқликлари, асбобсозлик пўлатлари ва қаттиқ қотишмалар. Конструкцион материалларнинг кесиб ишланувчанлиги. Кесиб ишланадиган ва кесиб ишланган юзалар. Аниқлик квалитетлари, юза тозалиги (ғадир-будурлиги). Токарлик, пармалаш, фрезалаш, рандалаш, ўйиш, протяжкалаш, жилвирлаш ва пардозлаш дастгоҳлари, уларнинг тузилиши ва ишлаш принциплари, автоматлаштирилган дастгоҳлар. Дастохларда асосий ва ёрдамчи ҳаракатлар. Рақамли датур билан бошқариладиган металл қирқиш дастгоҳлари, ишлаш принциплари, саноат роботлари ва манипуляторлар. Саноат корхонасида конструкцион материалларни кесиб ишлаш жараёнларининг тутган ўрни. Ишланган юзалар сифатини текшириш усуллари. Конструкцион материалларни кесиб ишлашда хавфсизлик техникаси, мехнатни муҳофаза этиш.

Электрофизикафий ва электрокимёвий ишлов бериш усуллари.
Саноат корхонаси технологик жараёнида электрофизикавий ва электрокимёвий ишлов бериш усулларининг эгаллаган ўрни. Электрофизикавий ва электрокимёвий ишлов бериш усулларининг назарий асослари. Ишлов бериш жиҳозлари, асбоб-ускуналар. Ишлов бериш технологиясининг принципиал схемалари.
Машина деталларининг мустаҳкамлигини ошириш технологиялари.
Машина деталларининг мустаҳкамлигини ва ишончлилигини ошириш борасидаги корхонада олиб бориладиган ишлар. Машина деталлари ўлчамлари аниқлиги ва юза нотекислигининг детал сифатига таъсири. Машина деталларининг сифати хақида тушунча. Машина деталларининг ишончлилиги ва уларни таъмирлаш технологиялари. Машина деталларининг мустаҳкамлигини ошириш усуллари: детал юзаларига қопламалар қоплаш, совуқ ҳолда пластик деформациялаш, термик ишлаш, кимёвий термик ишлаш, диффузион металлаш ва хоказо. Саноат корхонасида машина деталларининг ишончлилиги ва мустаҳкамлиги оширишга қаратилган технологиялардан фойдаланиш. Мустаҳкамликни ошириш технологик жараёнининг таркиби, қўлланиладиган жиҳозлари, уларнинг тузилиши, ишлаш принциплари, асбоб-ускуналари.

6. Слесарлик ва йиғув ишлари, жиҳозлари, асбоб- ускуналари тавсифи.
Саноат корхонасида слесарлик (чилангарлик) ва йиғув ишларининг моҳияти ва мазмуни. Машина деталларининг ўзаро алмашинувчанлиги, руҳсат этилган ўлчамлар (допусклар) ва ўтқазишлар (посадкалар). Слесарлик иш жойининг жиҳозланиши, слесарлик ва йиғув асбоб-ускуналарнинг тузилиши ва улардан тўғри фойдаланиш. Асосий слесарлик ва йиғув ишларини бажариш: юзаларни белгилаш (разметка), қирқиш, тўғрилаш, эгиш, текислаш, эговлаш, пармалаш, зенкерлаш, тешик йўниб кенгайтириш, развёрткалаш, резба очиш, заготовкаларнинг ўлчамларини фазовий белгилаш (пронстранственная разметка), шаберлаш, якунловчи (притирка, доводка) ишларини бажариш тартиби, қўлланиладиган ўлчов ва ишлов бериш асбобларининг тузилиши ва ишлатилиши, дастаки ва механизациялашган иш услублари.
Чилангарлик иш жойини ташкил этиш. Иш ўрни деганда, устахона ёки тсехнинг алоҳида ишчи (талаба) ёки:ишчи1аг (талабалар) гуруҳининг ихтиёрида бўлган ва у топшириқни бажаришда керак бўладиган жихоз, мослама, асбоб ва материалларнинг мақсадга мувофик ҳолда жойлаштирилган малум қисми назарда тутилади. Иш ўрни элементларига қуйидагилар киради:

  1. иш бажариладиган жихозлар, механизм ва мосламалар,

  2. материал, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар, чиқиндиларни жойлаштириш ва сақлаш учун қурилмалар (стеллажлар, таралар);

  3. асбоблар, мослама ва техникага оид хужжатларни жойлаштириб ва сақлаш учун қурилмалар (турли токчалар, рамкалар);

  4. иш ўрнига бириктирилган қурилма-транспорт воситалари (тал, аравачалари);

  5. нормал ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи, қурилмалар (маҳаллий ёритиш, вентилиятсия ва совутувчи қурулмалар. хавфсизлик техникасини назарда тутиб қилинган турли тасдиқлар);

Ишчи ёки гуруҳларни қийналмай ишлаши учун қулай жой ва мосламалар ёқ остига қўйиладиган тагликлар, стуллар).
Иш жойини ташкил қилишда режалаштириш муҳим бўлиб, иш вақтининг хар бир дақиқасида самарали фойдаланиш талаб этилади. Иш вақтининг қадрига етишга кўникиш учун қуйидаги асосий қоидаларни эсда тутиш зарур. хар бир талаба ўз мақсадини аниқ билиши ва ишга дарҳол киришиши, бутун эътиборини энг асосий ишга қаратиши, дадил ҳаракат қилиши, ишни кейинга қолдирмаслиги. ёзув дафтари тутишга одатланиш керак
Иш ўрнида жой ва асбоб-ускуналар жойлашишининг қулайлигини аниқлаш, мақбул иш доираси, қуриш доираси ва иш усулларини таъминлай олиш - олмаслигини текшириб кўриши керак. Масалан етарли ёритилмаслик, жиҳозларнинг ноқулай жойлашиши, кўп чанг чиқиши, хароратнинг кескин ўзгариши, шовқин, титраш ва х.к. иш сифатига салбий таъсир кўрсатади иш ўрнини режалаштиришда мақбул иш доираси радиуси 300 мм бўлган харқайси қў1 учун ёй билан чегараланиши зарур. Ёрдамчи асбоб ва мосламалар оърнатиладиган жой радиуси тахминан 430 мм бўлган ёй билан чегараланиши керак. Айниқса қўл етадиган доира радиуси 650 мм. дан кам бўлмаслиги, шунингдек, қўллар максимал етадиган жой радиуси 850 мм бўлиши лозим.
Керакли асбоб ва мосламаларнинг кўрсатилган чегаралардан ташқарида жойлашуви ишчининг ортиқча ҳаракат қилиб, гавдасини тез-тез эгишига олиб келади.

Download 488.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling