Ўқув дастурининг номи
|
Тикиш-трикотаж жиҳозлари оператори ишлари укув амалиёти
|
Ажратилган соат
|
120
|
Мавзулар сони
|
13
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларга амалиётни ўтиш даврида ўзларини кузатишлари асосида хулоса чиқаришни, дастгохларда ишлаш вақтида учратишмумкин бўлган қийинчиликларни мустақил бартараф этишни, ўқитиш ишлаб чиқариш даврида олган назарий билимларини амалиётда қўллашни ўргатиш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
1.Дастгоҳлар классификацияси ва бичув дастгоҳларига техник хизмат кўрсатиш.
2.Устки ва енгил кийимларда тавсия қилинадиган майда безак берувчи элементларни техник шартлар асосида тайёрлаш.
3.Зардўзлик ва каштачилик ишлари бўйича ишчи ўрнини ташкил қилиш билан ип ва безак берувчи элементлашга тайёрлаш.
|
Билимлар
|
-Ўқув амалиёт хонасида меҳнат муҳофазаси талаби асосида муҳит яратиш.
-Дастгоҳлар классификацияси.
-Бичув дастгоҳларига техник хизмат кўрсатиш.
-Дастгоҳларда ҳосил бўладиган нуқсонларни ва уларни созлаш.
-Намлаб иссиқлик ишлови бериш жиҳозлари ишлаш принципларини ўрганиш.
-Машина жиҳозларининг тузилиши тавсифи ҳақида маълумотга эга бўлиш.
-Чет элдан келтирилаётган дастур асосида ишлайдиган компютерли жиҳозлар, улар иш ўринларини тайёрлаш ва уларда ишлаш ҳақида маълумотга эга бўлиш.
|
Кўникмалар
|
-амалиёт хонаси, жиҳозлари ва уску-наларни ишга тайёрлаш.
-қўл ва машина чокларини ҳосил қилиш учун ишчи ўринларини созлаш. Тегишли техник ҳужжатлар ва DST лар асосида қўл ва машина чоклари албомини тайёрлаш.
-устки ва енгил кийимларда тавсия қилинадиган майда безак берувчи элементларни техник шартлар асосида тайёрлаш.
-зардўзлик ва каштачилик ишлари бўйича ишчи ўрнини ташкил қилиш билан ип ва безак берувчи элементлар тикишга тайёрлаш.
|
|