Бошланғич синф ўҚитувчиси фаолиятида мулоқОТ


ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES


Download 186.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/16
Sana19.06.2023
Hajmi186.06 Kb.
#1618090
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
boshlan-ich-sinf-ituvchisi-faoliyatida-mulo-ot-madaniyati-va-psihologiyasini-shakllantirish-usullari-tabiiy-fanlar-misolida

ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 2 | SPECIAL ISSUE 1 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
 
 
 
Academic Research, Uzbekistan 469  www.ares.uz 
 бола тарбияланаётган муҳитдаги ахлоқий тажриба, хулқий одатлар 
жамиятда қабўл қилинган умуминсоний, миллий ахлоқ мезонларларига мос 
келмаслиги; 
 болада илгари шаклланган қизиқиш ва истаклар ахлоқий тарбиянинг 
мақсадига тўғри келмаслиги; 
 боланинг иродаси, ўзини тута билиш даражаси билан тарбиячи-
ўқитувчининг талаблари бир-бирига мос келмаслиги; 
 боланинг жамоада ўз ўрнини топишга бўлган интилиши билан ўз 
манфаатларини жамоанинг манфаатларига бўйсундириш зарурлигини бир-
бирига мос келмаслиги; 
тарбиячи, ўқитувчининг педагогик, ахлоқий маданият даражаси 
ўқитувчиларни ахлоқий тарбиялаш соҳасида кун тартибига қўйилаётган 
вазифалар, талабларга мос келмаслиги. 
 
ХУЛОСА 
Бу қарама - қаршиликлар объектив ёки субъектив ҳарактерга эга 
бўлиши мумкин. Тарбия жараёнида улар субъективликдан объективликка 
ўтиши ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Масалан, ота-оналарнинг ахлоқий 
маданият даражаси субъектив фактор ҳисобланса ҳам у бола учун объективлик 
ҳарактерига эга, чунки ота билан онани танлаб олиш мумкин эмас.
Субъектив қарама - қаршиликлар ҳам, объектив қарама-қаршиликлар 
ҳам жиддийлашиб, низолар чиқишига олиб келиши мумкин. Бурч билан истак 
ўртасидаги, зарурат билан эркинлик ўртасидаги объектив қарама - қаршиликлар 
натижасида юзага келадиган низоларни, келишмовчиликларни бартараф этиш, 
кўпинча, ривожланиш усулига айланади. Бундай конфликтларни ижобий ҳал 
қилиш натижасида шахс ўз тажрибасида жамият ўртага қўяётган ахлоқий 
талаабларни жамоатчилик ва ўқитувчи таъсирида англаб олади. 

Download 186.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling