Бошланғич синф ўҚитувчиси фаолиятида мулоқОТ


ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES


Download 186.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana19.06.2023
Hajmi186.06 Kb.
#1618090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
boshlan-ich-sinf-ituvchisi-faoliyatida-mulo-ot-madaniyati-va-psihologiyasini-shakllantirish-usullari-tabiiy-fanlar-misolida

ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 2 | SPECIAL ISSUE 1 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
 
 
 
Academic Research, Uzbekistan 460  www.ares.uz 
психологик- идивидуал имкониятларини, қобилиятини руёбга чиқаришга замин 
яратади.  

Ўқувчилар билан дўстона муносабат - педагогик услуб. У ўқувчи 
шахсини ҳурмат қилиш ва талбчанлик мезони асосида қурилган. Ушбу услуб 
асосида ўз фаолиятини ташкил этган педагог ҳар ўқувчининг келажагига умид 
билан қараши, унга индивидуал ёндошишга ҳаракат қилиши, жазо усулларини 
тартибсиз қўлламаслиги, ўқувчилар коллективи олдига истиқболли тарбиявий 
мақсад қўйишга интилиши лозим. Аслида бу услуб биз кўриб ўтган биринчи 
услубга утишга замин тайёрлаши, унга муқаддима бўлиши мумкин. Аксинча, 
ўқитувчи маълум педагогик моҳиятта эга бўлишга интилмаса, ўз фанидан 
билими саёз бўлса, шахслараро муносабатларга ижодий ёндошмаса, 
коммуниактив қобилиятини такомиллаштириб бормаса ўқувчилар уни "катта 
биродар", "консультант" сифатида аста-секин тан олмай қўйишади. Педагог 
ўзининг тарбиявий ишларини амалга оширишдаги етакчилик ролини йукотиб
ўқувчилар ҳурматини енгил йўл билан қозонмоқчи бўлган бачкана шахсга 
айланиб қолиши мумкин.

Педагогик муомала – масофа услуби. Бундан тажрибали педагоглар 
ҳам, фаолиятини энди бошлаган ёш ўқитувчилар ҳам фойдаланишига ҳаракат 
қилишлари мумкин. ўқитувчилар асосан педагогик талабга таянадилар: 
ўқувчилар олдига маълум тарбиявий мақсадларни қўйиб, уни бажарилиш 
жараёнини кўзатиш, хатоларини тўзатиш, баҳолаш билан машғул бўладилар. 
Бундай педагоглар укитаётган синфларда тарбиявий мақсадлар номигагина 
амалга оширилади, тарбиявий тадбирлар ўқувчиларда ҳатти-ҳаракат мотивлари, 
ривожланиш эҳтиёжларини шакллантирмайди. Нари борса, синф ўқувчилари 
аҳлоқий билимларни ўзлаштириб олишлари мумкин. Лекин бу хил билимлар 
амалиётда кам қўлланилади.


Download 186.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling