III чоракда қуйидаги тест саволларидан фойдаландик:
1. Яшнаб турган гул узиб олинса нима йўқолади?
а) ҳеч нарса йўқолмайди; б) ўрни билинмайди; в) гўзаллик йўқолади.
2. Ифлосланган ҳавони нималар тозалаб беради?
а) сувлар; б) тошлар; в) ўсимликлар.
3.Ўрикнинг гуллаган шохини синдириб олиб гулдаста ясаш мумкинми?
а) мумкин; б) бир-икки шохни синдириб олса ҳеч нарса қилмайди; в) мумкин эмас, одамнинг ризқи камаяди.
4. Челакдаги ахлатни ариқдаги сувга ташлаш мумкинми?
а) мумкин; б) ҳеч ким кўрмаса мумкин; в) мумкин эмас.
5. Қуёшнинг ўсимликларга фойдаси борми?
а) фойдаси йўқ; б) ўсимликка қуёш нури зарур; в) сувнинг ўзи етади.
IV чоракда қуйидаги тест саволларидан фойдаландик:
1. Одам атроф-муҳитсиз яшай оладими?
а) яшай олади; б) қийналиб яшайди; в) яшай олмайди.
2. Ҳўл мевани ейишдан олдин нима қилиш керак?
а) совуқ сувда ювиш керак; б) қайнаган сувда ювиш керак; в) сочиққа артиш керак.
3. Нима савоб-у, нима гуноҳ?
а) боғ яратиш; б) қушларни ўлдириш; в) кашандалик.
4. Ўсимликлар нима учун қуёшга интилиб ўсади?
а) исиниш учун; б) нам жойдан узоқлашиш учун; в) қуёш нурини симириш учун.
5. Тоғдаги дарахтлар кесилса, дарёда нима камаяди?
а) балиқлар камаяди; б) тошлар камаяди; в) сув камаяди.
Тажриба-синов ишлари Тошкент шаҳридаги 424- ва 550-бошланғич таълим муассасаларининг 2 тадан катта гуруҳи ва 2 тадан бошланғичга тайёрлов гуруҳида олиб борилди. Тажриба-синов ишлари дастлаб тўрт чорак бўйича 424- ва 550- бошланғич таълим муассасаларида ўтказилди. Такрорий тажриба-синов ишлари III-IV чораклар бўйича йил охирида яхлит якуний назорат шаклида амалга оширилди.
Натижалар саволларга тўлиқ жавоб олиш тарзида аниқланиб, шартли равишда 5 баллик тизим орқали баҳоланди: 5 балл - тўғри ва тўлиқ жавоб учун; 4 балл - тўғри жавоб учун; 3 балл - қисман тўғри жавоб учун; 2 балл - кўп қисми нотўғри жавоб учун.
3-жадвал
550- бошланғич таълим муассасаси (МТМ)нинг 1-, 2-гуруҳларида такроран олиб борилган тажриба-синов ишларининг якуний натижалари
Do'stlaringiz bilan baham: |