Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари режа
Download 257.5 Kb.
|
Бошлангич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялаш
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ ВА МАДАНИЯТИНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ИЛМИЙ МЕТОДИК ВА ДИДАКТИК АСОСЛАРИ РЕЖА : Бошланғич синфларда эколгик таълимни шакллантиришнинг назарий асослари ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ ТУШУНЧАСИ 3. Бошланғич синф ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш йўллари 4. Бошланғич синфларда экологик таълимни шакллантиришдаги педагогик тажриба-синов ишлари методикаси ва унинг натижалари таҳлили ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Кейинги ярим аср мобайнида жаҳонда рўй берган экологик хавфли жараёнлар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Хусусан, Орол ва Оролбўйи ҳудуди экологик таназзулга юз тутди, ерларнинг чекланганлиги, шўрланганлиги ва сифат таркиби пастлиги билан боғлиқ хавфлар ошди, шамол ва сув таъсирида емирилиш тупроқ унумдорлигига салбий таъсир кўрсатди, атмосфера ҳавоси ва чучук сув заҳиралари тақчиллиги шароитида унинг ифлосланиши рўй берди. Бу жараёнда саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, маиший турмуш, транспорт воситалари, машина ва механизмлар алоҳида ўрин тутиб, инсон билан табиат ўртасидаги муносабатда эҳтиётсизликка йўл қўйилиб, ўзаро табиий алоқадорлик ва мувозанатга путур етди. Президентимиз И.А.Каримов ижтимоий экология муаммоларини диалектик таҳлил қилар экан, табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлишини, бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас экологик фалокатларга олиб келишини таъкидлаб, уларни миллий хавфсизликка қарши яширин таҳдидлардан бири сифатида баҳолайди. «Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш – ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир. Афсуски, ҳали кўплар ушбу муаммога бепарволик ва масъулиятсизлик билан муносабатда бўлмоқдалар»1 деб фуқароларнинг она-табиат, атроф-муҳит учун экологик масъуллиги ҳақида алоҳида тўхталади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам «фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар»2, деб ёзиб қўйилган. Айни пайтда, экологик хавфсизликни таъминлаш кўп омилли жараён эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Уни фақат сиёсат, иқтисод ёки маънавиятга боғлаб қўйиш ярамайди. Бу борада атроф-муҳитга нисбатан содир этилаётган экологик ноўрин ҳатти-ҳаракатлар ёки жиноятлар каби экологик ҳуқуқ масалалари муҳим ўрин тутади. Бу хилдаги ноўрин ҳатти- ҳаракатлар ёки жиноятлар фуқароларнинг, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик онги, маданияти ва масъулияти нисбатан пастлиги (атроф-муҳит, экология ва табиат муҳофазасига оид қонунларни, қадриятларни, миллий урф-одат ва удумларни билмаслиги ёки уларга риоя этмаслиги), хусусан, ҳаётий экологик билим ва кўникмалари етарлича ривожланмаганлиги оқибатида келиб чиқади. ____________________________________________________________________________________ 1 Каримов И.А. Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.-Т.: «Ўзбекистон», 1997. -112- б. 2Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: XII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.- Т.: «Ўзбекистон», 1992. - 18-б. Экологик ноўрин ҳатти-ҳаракатлар ёки жиноятларнинг салбий оқибатларини бирданига аниқлаш қийин ва мураккаб жараён. Улар атроф-муҳитнинг, яъни атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқнинг секин-аста, деярли сезилмасдан ифлосланишига, бу эса улардаги табиий мувозанатнинг бузилишига, охир-оқибат, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ноёб турларининг йўқолишига, одамларнинг эса турли хил касалликларга чалиниб, ўртача умрнинг пасайишига олиб келади. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, «Табиатга қўпол ва такаббурларча муносабатда бўлишга йўл қўйиб бўлмайди. Биз бу борада аччиқ тажрибага эгамиз. Бундай муносабатни табиат кечирмайди»1. Жаҳоннинг барча мамлакатлари каби Ўзбекистонда ҳам шахс ва жамиятнинг моддий ва маънавий маданияти экологик мазмунга эга бўлмоқда. Эндиликда республикамизда чиқиндисиз, кам чиқитли ва экологик тоза технологияларни жорий этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, экологик ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий-ҳуқуқий чоралар кўриш, экологик маърифат орқали аҳолининг экологик тафаккурини ривожлантириш, халқаро экологик муносабатларни йўлга қўйиш, табиатга, атроф-муҳитга кўрсатилаётган салбий антропоген таъсирларни камайтиришга, инсоннинг атроф-муҳитга сифат жиҳатидан янгича муносабатини шакллантиришга олиб келмоқда. Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурда ҳам "инсон, жамият ва атроф-муҳит ўзаро муносабатларининг уйғунлашуви"га, "таълим олувчиларнинг … экологик ва санитария-гигиена таълими ҳамда тарбиясини такомиллаштириш"га алоҳида эътибор қаратилган2. Шу боис умумий ўрта таълим бошланғичлари, хусусан, бошланғич таълим муассасалари тарбияланувчиларига қўйилган умумий талабларда ҳам уларнинг экологик масъулиятни ҳис қилиши, табиат муҳофазаси соҳасидаги билимларга эга бўлиши лозимлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган. Демак, Ватанимиз табиатига, атроф-муҳитига нисбатан ҳурмат, эҳтиёткорона муносабат ва унга масъулият билан қараш ҳиссини бошланғич ёшдаги ҳар бир ўқувчи шахсида тарбиялашимиз лозим. Бошланғич ёшдаги ўқувчи ўз атрофидаги табиий-ижтимоий муҳит таъсирида ва маҳаллада ўрнатилган ахлоқий-экологик тартиботлар асосида яшайди. Зеро, юртимизнинг гўзал табиати, унинг келгуси ҳолати айнан уларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабати орқали белгиланади. Шу боис педагог олимлар ва амалиётчилар экологик таълим ва тарбияни илк ўқувчилик ёшидан бошлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади. _____________________________________________________________ 1 Каримов И.А. Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.-Т.: «Ўзбекистон», 1997. -116- б. 2 Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: «Шарқ» нашриёт-матбаа концернининг Бош таҳририяти, 1998. - 44-45- бетлар. Бир қарашда табиатга хунук оқибатларини олдиндан ўйламай, билмасдан зиён-заҳмат етказиш билан била туриб йўл қўйиш ёки онгли равишда қўл уриш ўртасида фарқ йўқдай туюлади. Лекин табиатга билмасдан зарар келтирган киши ўз ҳатти-ҳаракати билан хато иш қилиб қўйганлигини пайқагач, зиммасидаги масъулиятни ҳис этиб, ўзини тўғри йўлга солади. Табиатга зиён етказаётганини била туриб, ўз ҳатти-ҳаракатини тўхтатмасдан онгли равишда давом эттирадиган одамни эса бу ишдан қайтариш анча мушкул. Ноўрин ҳатти-ҳаракатларнинг гувоҳи бўлиб турганлар эса бунга кўп вақт тўсқинлик қилиш пайида бўлсалар-да, қатъиятсизлик намоён қилиб, ўзларини четга оладилар. Атроф-муҳитга билмасдан зарар етказган одам учун экологик таълим зарур бўлса, ўзи келтираётган зарарни билса ҳам, йўлидан қайтмайдиган масъулиятсиз одамга экологик таълимгина эмас, балки тарбия ҳам лозим. Чунки биринчиси онгга боғлиқ бўлса, иккинчиси ахлоққа бориб тақалади. Буларнинг барчаси шахс камолотининг дастлабки босқичларида ўқувчиларда шахсий муносабатларни ҳосил қилиш учун уларни атроф-муҳит қадриятларига ўргатиш зарурлигидан далолат беради. Унинг энг муҳим воситаларидан бири эса ўқувчиларни атроф-муҳит билан таништириш ҳисобланади. Демак, бошланғич таълим муассасаларидаги экологик маърифатнинг мақсади ўқувчиларни атроф-муҳит билан таништириш жараёнида ижтимоий экологик ахлоқ қоидаларига мос келувчи ва унинг ҳолати учун фуқаролик масъуллигини таъминловчи дастлабки экологик билимлар, қараш ва эътиқодлар асосларини мажмуа сифатида таркиб топтиришдан иборатдир. Шундай қилиб, бошланғич таълим муассасаларида экологик маърифатни самарали амалга ошириш, ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини шакллантириш педагогика фани ва амалиётидаги энг долзарб муаммолардан бирига айланган. Зеро, табиатга муҳаббат, унга масъуллик туйғуси - жуда кенг қамровли ва мураккаб психологик-педагогик тушунчалардир. Улар юксак руҳий ва ақлий қатламларни ўз ичига оладиган яхлит бир бутунликни ташкил этади. Бундай туйғуни тарбиялаш ишини илк ўқувчилик ёшидан бошлаш кераклиги учун мазкур муаммо ўта долзарб саналади. Download 257.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling