Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари режа


Бошланғич синфларда экологик таълимни шакллантиришдаги педагогик тажриба-синов ишлари методикаси ва унинг натижалари таҳлили


Download 257.5 Kb.
bet12/15
Sana22.03.2023
Hajmi257.5 Kb.
#1286945
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Бошлангич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялаш

4. Бошланғич синфларда экологик таълимни шакллантиришдаги педагогик тажриба-синов ишлари методикаси ва унинг натижалари таҳлили

Бу материаллар қуйидагиларни ўз ичига олди:


-тажрибавий бошланғич таълим муассасалари ўқитувчиларининг ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш борасидаги экопедагогик тайёргарлик даражасини ошириш тадбирлари;
-ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш мазмуни ва методикаси баён қилинган машғулотлар ишланмалари;
-атроф-муҳитда мавсумий ва мавзуий ўтказиладиган турли хил тадбирларга оид маҳаллий ўлкашунослик ишланмалари мажмуи;
-ўқувчиларнинг бошланғич таълим муассасаси ҳовлисида ва боғида ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашиш режалари;
-инсон фаолиятининг табиат ва унинг таркибий қисмларига ижобий ва салбий таъсирига оид кўрсатмали қўлланмалар, ўқув фильмлари ва видеофильмлар ва ҳ.к.
Биз тажрибавий бошланғич таълим муассасаларида назорат ишларини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида 5 та банддан иборат тестлар сериясини ишлаб чиқдик. Шунингдек, нашр қилинган тест материалларидан ҳам фойдаландик.
I чоракда қуйидаги тест саволларидан фойдаландик:
1. Ҳаво ифлосланса нима бўлади?
а) ҳеч нарса бўлмайди; б) дарахтларнинг ўсиши секинлашади; в) одамларнинг саломатлигига зарар етади.
2.Йўлбарслар йўқ бўлиб кетиши мумкинми?
а) йўлбарслар кўп; б) йўқ бўлиб кетиши мумкин; в) йўлбарслар муҳофаза қилиняпти.
3. Сувни қандай ҳолатда ичасиз?
а) тиндириб; б) қайнатиб; в) қайнатмай.
4. Бўри ҳайвонларнинг қай бирини овлайди?
а) соғини; б) касалини; в) семизини.
5. Ариқдаги сувга тупурса нима бўлади?
а) ҳеч нарса бўлмайди; б) тупук сувда оқиб кетади; в) гуноҳ бўлади.
II чоракда қуйидаги тест саволларидан фойдаландик:
1. Автомобилдан чиққан қора мойни сувга тўкиш мумкинми?
а) озгина бўлса мумкин; б) тўкиш мумкин; в) тўкиш мумкин эмас.
2. Ўсимликларнинг яшил барглари нима учун керак?
а) томоша қилиш учун; б) бир-биридан фарқлаш учун; в) ҳавони тозалаш учун.
3. “Қизил китоб”га қандай ҳайвонларнинг номлари киритилган?
а) йўқ бўлиб кетган; б) кўпайиб кетган; в) йўқолиб бораётган.
4. Экин экадиган тупроқ шўрланса нима бўлади?
а) ўсимликлар яхши ўсади; б) ер юмшайди; в) маданий ўсимликлар қурий бошлайди.
5. Қувурдан келадиган тоза сувни қандай ишлатиш керак?
а) тежамасдан; б) истаганча оқизиб; в) тежаб.

Download 257.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling