Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари режа


Download 257.5 Kb.
bet14/15
Sana22.03.2023
Hajmi257.5 Kb.
#1286945
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Бошлангич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялаш

Тажриба ва
назорат
гуруҳлари



Баллар

III чорак учун тест
саволларига
жавоблар

IV чорак учун тест
саволларига
жавоблар

550-МТМ
1-гуруҳ,
Тажриба

Жами: 5 балл
4 балл
3 балл
2 балл

12
6
2
-

12
8
-
-

13
7
-
-

12
8
-
-

16
3
1
-

10
8
2
-

11
7
2
-

12
6
2
-

12
5
3
-

6
10
2
2

550-МТМ
2-гуруҳ,
Назорат

Жами: 5 балл
4 балл
3 балл
2 балл

9
7
4
-

12
5
2
1

9
9
2
-

5
11
3
1

8
4
7
1

6
7
7
-

7
8
4
1

5
8
6
1

4
6
10
-

4
8
8
-

Натижаларни статистик таҳлил қилишда М.И.Грабар, К.Н.Краснянскаяларнинг «Применение математической статистики в педагогических исследованиях» қўлланмасида келтирилган (хи-квадрат)


мезондан фойдаландик.
1-гуруҳнинг саволларга тўғри жавоб бериш эҳтимолини P1, 2-гуруҳникини эса P2 деб белгилаб, жадваллар асосида H0 : P1 = P2 фаразни H1 : P1 = P2 муқобил фараз билан текширдик. Берилган H0 фаразни текшириш учун мезонидан фойдаландик. Бунинг учун берилган 2 х с жадвал ёрдамида мезонининг қуйидаги Т статистикасини қўлладик:

= 0,05 қабул қилинган қийматлилик даражасига мос эрклилик даражаси с – 1 га кўра қарор қабул қилинади.
Агар Т > X1- тенгсизлик бажарилса, у ҳолда H0 фаразни қабул қилмаймиз, муқобил фараз H1 қабул қилинади. Т X1- бўлса, H0 фараз қабул қилинади, бу ерда X1- жадвалда берилган критик қиймат.
Берилган жадваллар учун мезони статистикалари Т1, Т2, Т3, Т4, Т5, Т6, Т7, Т8 ларни ҳисоблаймиз. Ҳисоблаш натижаларига кўра
Тi < X2- = 7, 815, i = 1,2,3,4,5,6,7,8
бўлади.
Бу эса бизга H0 фаразни қабул қилиш имконини беради ва тажриба гуруҳларидаги ўзлаштиришнинг юқорилиги биз олиб борган тадқиқот ишларининг муваффақиятини белгилайди.
Тадқиқотда тажриба-синов ишларида иштирок этган ўқувчиларнинг оғзаки тестларни қандай бажаришига кўра олинган натижаларнинг математик-статистик таҳлил келтирилган. Шунга кўра назорат ва тажриба гуруҳларидаги ўқувчиларнинг ўзлаштириш қобилиятлари тенг имкониятли бўлиб чиқди, бироқ 1-жадвалга кўра тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш натижалари юқорироқ. Бу эса олиб борган тадқиқотнинг самарадорлигини тасдиқлайди.

ХУЛОСА

Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятни шакллантириш мазмуни, шакллари, воситалари ва методларини ишлаб чиқиш юзасидан олиб борилган тажриба-синов ишлари қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини берди:


1. Одамлар минг йиллар давомида табиат билан курашиб, уни забт қилди, қайта ўзлаштирди. Энди эса табиат азият чекмоқда. Аслида табиатга одамларнинг ҳимояси керак эмас. Аксинча, нафас олиш учун мусаффо ҳаво, ичиш учун тоза сув, ҳаёт кечириш учун бутун табиат одамларга керак. Она табиат ҳамиша одамдан устун бўлган ва шундай бўлиб қолаверади; одам – табиатнинг фарзанди, унинг ҳаётидаги бир зарра ва лаҳза, холос. Бироқ одамларнинг табиатга масъулиятсиз муносабати ва техник аралашуви уни тилка-пора қилди. Уни соғломлаштириш – биздан атроф-муҳит ҳақидаги билим, тафаккур ва унга нисбатан тўғри, масъулиятли муносабатни талаб қилмоқда. Бу фазилатлар эса ҳар бир шахсда бошланғич таълим ёшидан бошлаб шакллантирилиши лозим.
2.«Атроф-муҳитга муносабат» тушунчаси фалсафий, психологик-педагогик таҳлил этилди, «масъулият» тушунчасининг экологик маданият, онг, тафаккур, дунёқараш, эътиқод, билим ва фаолият билан боғланиши аниқланди, экологик таълим ва тарбияда «атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш” тушунчасининг имкониятлари талқин қилинди.
Ўқувчи шахсида масъуллик куртаклари ҳосил бўлмаса, қатъиятсизлик, журъатсизлик кузатилади. Шунга кўра, масъулиятли муносабатни амалда намоён этиш учун ўқувчи, бир томондан, қайси ҳатти-ҳаракатлар атроф-муҳитга нисбатан ножўя саналиши, она табиатга зарар етказишини билиши, иккинчи томондан, ўзидаги қатъиятсизлик, журъатсизликни енгиб ўтиши даркор.
3.Бошланғич ёшдаги ўқувчиларнинг муайян қисмида атроф-муҳитга масъулиятли муносабат элементлари шаклланиб келаётган бўлса-да, улар барқарор эмас, яъни айрим тенгқурлари томонидан содир этилаётган ножўя ҳатти-ҳаракатларни қатъият билан қайтара олмайди, аксарият кичкинтойларда эса бундай муносабат ҳали таркиб топмаган.
4. «Бошланғич сиф ўқувчилар таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат талаблари», «Учинчи мингйилликнинг ўқувчиси» таянч дастури ва «Табиат билан таништириш» дастури ва уларга доир методик тавсияларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат тарбиясига даъват этилган билим, кўникма ва малакалар етарлича ўз ифодасини топмаган ва ўқитувчиларнинг экопедагогик маҳорати замонавий талаблар даражасида эмас.
5. Бошланғич синф ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш имкониятлари: тасаввурларнинг нисбатан юқори даражаси, атроф-муҳит ҳақидаги ахборотларга қизиқувчанлик билан қараш, атроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларга ҳиссий жавоб бериш қобилияти мавжуд.
6. Бошланғич синф ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантиришнинг самарали воситалари, шакл ва методлари ишлаб чиқилди, машғулотлар билан ўқувчиларнинг атроф-муҳитни билишга оид эҳтиёжларига асосланиб қўшимча ташкил қилинадиган машғулотлар бирлиги мазкур фазилатни шакллантиришнинг муҳим воситаларидан бири бўлиши мумкин.
7.Ўқувчиларни экологик тўғри йўл тутишга ўргатадиган қулай дидактик ўйинлар, воқеабанд ролли ўйинлар, сайр-саёҳатлар ва эҳтиёжга асосланган машғулотларнинг қатъиятсизлик, журъатсизлик каби сифатларни бартараф этишда тутган ўрни катта.
8. Бошланғич синф ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини шакллантириш бўйича машғулотларнинг ташкилий шакллари ва воситалари мажмуининг уйғунлиги машғулотларнинг мақсади (атроф-муҳитга масъулликни тарбиялаш), мазмунининг хусусиятлари (теваракдаги атроф-муҳит) ва танланган методларнинг ўзаро ҳамоҳанглигига боғлиқ.
9.Тажриба-синов жараёнида бошланғич таълим ёшидаги ўқувчиларни атроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларга қизиқтириш асосида уларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини шакллантириш мумкинлиги исботланди.
Бошланғич таълим муассасаси билан оила ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини шакллантириш бўйича ота-оналар учун педагогик шарт-шароитларни вужудга келтириш йўллари ҳамда оила, теварак-атрофда соғлом экологик муҳитни яратишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди:
-дастурлар ва талабларда белгиланган барча мавзуларни мазмунан ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш билан боғлаш имкониятлари доирасида бойитиш лозим;
-бошланғич таълим муассасалари ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курслари режасига «Бошланғич таълим ёшидаги ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини шакллантириш методикаси» мавзусини киритиш ва унинг ўқув-методик мажмуасини яратиш мақсадга мувофиқ;
- бошланғич синф ўқувчиларни атроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисалар билан машғулотлардан ташқари вақтларда якка тартибда ва гуруҳ тарзида таништириш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқ.



Download 257.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling