Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари режа


Курс ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 257.5 Kb.
bet3/15
Sana22.03.2023
Hajmi257.5 Kb.
#1286945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Бошлангич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялаш

Курс ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот иши Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларига тегишли «Фан билан таълим жараёни алоқадорлигини ривожлантириш” банди ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни жорий этиш жараёнида узлуксиз таълим-тарбия тизимини ривожлантириш муаммоларини илмий тадқиқ этиш” давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга оширилган.
Курс иши мақсади: бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари шакллантиришнинг методикасини ишлаб чиқиш, уни назарий жиҳатдан асослаш ва тажриба- синовидан ўтказиб, ўқитувчилар учун илмий-методик асосланган тавсиялар яратишдан иборат.
Курс иши вазифалари:
1. Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асосларини шакллантириш бўйича тегишли фалсафий, экологик, психологик, педагогик ва методик адабиётларни ҳамда муаммонинг бошланғич таълим муассасалари амалиётидаги аҳволини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш.
2. Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асосларини шакллантириш - тарбия назарияси ва методикасининг долзарб муаммоларидан бири эканлигини асослаш ва унинг психологик-педагогик жиҳатларини ишлаб чиқиш.
3.«Атроф-муҳитга муносабат», «атроф-муҳитга масъулиятли муносабат», «атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш» каби тушунчалар мазмунини асослаш ва уларга тавсиф бериш.
4. Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асосларини шакллантиришнинг энг мақбул назарий моделини яратиш ва уни педагогик тажриба-синовдан ўтказиш.
5.Бошланғич синф ўқувчиларни атроф-муҳитдаги табиий ва антропоген объектлар ҳамда ҳодисалар билан экологик таништиришнинг кичкинтойлар савиясига мос ва хос самарали методик йўлларини (технологияларини) ишлаб чиқиш.
6.Бошланғич синф ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларининг шаклланганлик мезонлари ва уни аниқлаш методикасини белгилаш.
7. Бошланғич синф ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини шакллантиришда бошланғич таълим муассасаси ва оила ҳамкорлигига доир тавсиялар ишлаб чиқиш.

Download 257.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling