Бошланғич синфларда математикадан олимпиада масалалари
Download 30.5 Kb.
|
matematikadan olimpiada masalalaridan annotatsiya (2)
“Бошланғич синфларда математикадан олимпиада масалалари” фанига АННОТАЦИЯ Мазкур фан учун жами 60 соат машғулот мўлжалланган бўлиб, шундан 16 соати маъруза, 14 соати амалий машғулот ва 30 соати мустақил таълимга ажратилган. 16 соат маъруза машғулотида бошланғич синф математика дарсларида, дарсдан кейинги машғулотларда яъни тўгараклар ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш дарсларида математика фанидан мураккаб ва бошланғич синф ўқувчиларига турли қийинлиликдаги мисол ва масалаларни ўқитиш методикаси ўрганилади ва умумий маълумот берилади. Ушбу ўқув дастурида бошланғич синф ўқувчиларида шакллантириладиган таянч ва фанга оид компетециялар киритилган бўлиб, ТК - таянч компетециялар, ТК1 - коммуникатив компетеция, ТК2 - ахборотлар билан ишлаш компетецияси, ТК3 - ўзини ўзи ривожлантириш компетецияси, ТК4 - ижтимоий фаол фуқаролик компетецияси, ТК5 - миллий ва умуммаданий компетеция, ТК6 - математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетецияси, ФК - фанга оид компетециялар, ФК1 - математика мазмунига оид умумий компетеция, ФК2- когнетив компетециялар маъруза машғулотларида тушунтирилади. Ўқувчиларда шакллантириладиган таянч кўникмалар элементлари: Сонли ва ҳарфий ифодалар тушунчаси, сонли ва ҳарфий ифодаларни бошланғич синф ўқувчилари мустақил равишта туза олишлари, тенглама тузиб ишлаш лозим бўладиган масалаларни мустақил еча олишлари, Касрлар ва касрлар устида амаллар тушунчаси ва мисолларини тўлиқ еча олишлари, Ўнли касрлар тушунчаси ва оддий касрларни ўнли касрлар орқали ифодалаш, ўнли касрлар устида амалий ишлар бажара олиш, ўнли касрлар қатнашган масалалар, тенглик ва тенгсизликларни еча олишлари, Тенглама ва тенгсизликларни қийинлилик даражаси юқори бўлган даражадаги мисолларини мустақил еча олиш кўникмасини ҳосил қилиш, Тенглик ва тенгсизликларни ҳар иккала қисмини бир ҳил ишорали сонларга бўлиш ёки кўпайтиришдан чиқадиган натижалар билан танишиш, Учбурчаклар ва уларнинг турлари, учбурчак ва унинг хоссалари, периметри, учбурчакнинг юзини ( тўғри бурчакли учбурчак мисолида) топиш ва уларга оид мисол ва масалаларни мустақил ечиш кўникмасига эга бўлишлари, Тўртбурчаклар ва уларнинг турлари, тўртбурчакларни периметри, тўртбурчаклар юзалари ва уларни топишга оид мисол ва масалаларни ечиш кўникмасини ҳосил қилиш, Кўпёклар тушунчасига эга бўлиш. Кўпёқлардан паралеллопипед, кублар билан танишиш, қирралар сонини ва қирралар йиғиндиси, сирти юзаси, хажмини топиш каби мактаб программасига киритилмаган кенгайтирилган мавзулар билан чуқурроқ танишиш ва мисол масалаларни мустақил ечиш кўникмасига эга бўлишлари керак. 14 соат амалий машғулотларда маъруза машғулотларида ўрганилган масалалар бўйича савол-жавоб ўтказилади, машқлар, тест топшириқлари бажарилади. Хозирги кундаги бошланғич синф ўқувчилари учун ташкил қилинган кўрик танлов ва олимпиодаларда берилган мисола ва масалаларни ечиш кўникмасини бошланғич синф ўқувчиларида ҳосил қилиш йўлларини тахлил қилиш. 30 соат ажратилган мустақил таълимда талабалар Бошланғич синф математика дарсларида олимпиададада тушиши мумкин бўлган мисола ва масалаларга оид жамланма ва илмий адабиётлар ўрганишади, конспектлаштиради, бадиий асарлардан мисоллар тўплашади ва таҳлил қилишади. Булардан ташқари талабалар мустақил равишта бошланғич синф ўқувчилари учун олимпиада мисол ва масалаларини тузишади, замонавий бохолаш тизимига оид мисол ва масалаларни муҳокама қилишади. Download 30.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling