1) товар ва хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар
2) молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар
3) ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар
4) ахборот хизмати идоралари
- – олдиндан белгиланган қоидалар асосида улгуржи савдони ташкил этиш шакли.
Товар биржаси
- – қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича расмий жиҳатдан ташкил этилган ва мунтазам амал қилувчи бозор шакли.
Фонд биржаси
- – миллий валюталар курслари бўйича уларнинг эркин олди-сотдиси амалга ошириладиган, расмий жиҳатдан ташкил этилган бозори шакли.
Валюта биржаси
- – ишчилар ва тадбиркорлар ўртасидаги ишчи кучини олди-сотди битимини тузишда воситачиликни амалга оширувчи ва ишсизларни рўйхатга олувчи муассаса.
Меҳнат биржаси
- – бу товар, фонд ва валюта биржаларида олди-сотди битимларини тузишда воситачилик қиладиган шахс ёки махсус фирма.
Брокер (маклер)
- – алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни сотиш учун муайян жойларда ташкил қилинган махсус ким ошди савдо муассасаси.
Аукцион
- – ўз ичига ташқи савдо компанияси билан бир қаторда ишлаб чиқариш, банк, суғурта, транспорт, улгуржи-чакана ва бошқа турдаги фирмаларни олувчи кенг тармоқли савдо компанияси.
Савдо уйи
- – муайян белгиланган вақтда ва жойда ўтказилувчи ҳамда ўтказилиш жараёнида улгуржи савдо битимлари тузилувчи товар намуналари кўргазмаси.
Савдо ярмаркаси
- товарларни ўз мулки сифатида сотиб олиб, кейин истеъмолчиларга сотади.
Улгуржи савдо фирмалари
- турлича фаолият юритиб, улар мустақил дўконлар, махсус дўконлар ва супермаркетлардан иборат бўлади.
Чакана савдо фирмалари
- – бу харидорнинг ўзига ўзи хизмат кўрсатишига асосланган кенг тармоқли савдо корхонаси.
Супермаркет
- – корхона, фирма, компаниялар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб борувчи, улар ҳисоботини экспертизадан ўтказувчи муассаса.
Аудитор фирма
Do'stlaringiz bilan baham: |