Бозор иқтисодиётига ўтиш ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шаклланиши - Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилиш стратегияси ва уни амалга ошириш босқичлари.
- Институтционал ислоҳотлар ва иқтисодиётни тартибга солиш тизимини шакллантиришнинг зарурлиги ва аҳамияти
- Ўзбекистонда институтционал ислоҳотларнинг моҳияти ва мақсадлари
- Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари
Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингандан сўнг ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга эга кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила бошланди. - Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингандан сўнг ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга эга кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила бошланди.
- Биринчи юртбошимиз раҳбарлигида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида машаққатли тараққиёт йўли босиб ўтилди. Президентимиз мустақил тараққиёт йўли ва галдаги вазифаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти нуқтаи назаридан бу йўлни икки босқичга бўлиш лозимлигини асослаб берди.
Дастлабки босқич - 1991-2000 йиллар ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олади. - Дастлабки босқич - 1991-2000 йиллар ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олади.
- 2001 йилдан то ҳозиргача бўлган муддатни ўз ичига олган иккинчи босқич фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизатсия қилиш даври бўлиб, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, сиёсий ҳаётимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ қилишни таъминлашда муҳим рол ўйнади.
Do'stlaringiz bilan baham: |