Бозор иқтисодиётига ўтиш ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмининг шаклланиши


Download 131.06 Kb.
bet2/4
Sana07.01.2023
Hajmi131.06 Kb.
#1083414
1   2   3   4
Bog'liq
3 - мавзу

Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий-йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. Бу йўлни амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги бешта муҳим тамойил асос қилиб олинган:

  • - иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устуворлигини таъминлаш;
  • - ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши;
  • - бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланиши, қонунлар устуворлигининг таъминланиши;
  • - бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • - бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш.

1-босқич

  • Ушбу босқичда, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги тубдан ислоҳ қилиниб, мамлакатимиз иқтисодиёти катта зарар этказган пахта монополиясига барҳам берилди. Қишлоқ хўжалиги экинлари таркиби ўзгартирилди. Мамлакатда ғалла мустақиллигига эришилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон ўзининг ғаллага бўлган эҳтиёжини қоплабгина қолмасдан, қўшни МДҲ мамлакатларига, Афғонистон, эрон каби давлатларга ғалла ва ун маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Мамлакатимизда янги нефт-газ конларини аниқлаш, бу соҳага инвеститсияларни, шу жумладан, хорижий сармояларни жалб этиш орқали йирик корхоналарнинг қурилиши ва реконструктсия қилиниши натижасида нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1990 йилга нисбатан 3 баробар ортди.

Иккинчи босқичда иқтисодиётни модернизатсия қилиш ва ислоҳ этишни янада чуқурлаштириш, инвеститсия фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилди. шу мақсаддан келиб чиқиб, мазкур босқичда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар кўрсатиб берилди:

  • Иккинчи босқичда иқтисодиётни модернизатсия қилиш ва ислоҳ этишни янада чуқурлаштириш, инвеститсия фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилди. шу мақсаддан келиб чиқиб, мазкур босқичда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар кўрсатиб берилди:
  • - иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш;
  • - давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни охирига этказиш;
  • - иқтисодий ўсишни ва макроиқтисодий мутаносиблик ҳамда барқарорликни таъминлаш;
  • - миллий валюта – сўмни янада мустаҳкамлаш;
  • - иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хомашё этказиб беришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

Download 131.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling