Бозорбой аканинг ўзга сайёралик ўғли Абдуллажонни генерал Иван Иванович Нахлобучко ўз армияси билан изламоқда. Бозорбойнинг қишлоқдошлари Абдуллажонни ўз уйларида яширишга қарор қилишди
Download 13.19 Kb.
|
Олимпиадные задачи
Бозорбой аканинг ўзга сайёралик ўғли Абдуллажонни генерал Иван Иванович Нахлобучко ўз армияси билан изламоқда. Бозорбойнинг қишлоқдошлари Абдуллажонни ўз уйларида яширишга қарор қилишди. Буни Абдуллажон кетмонларини учиргани учун миннатдорчилик эвазига эмас, балки аслида меҳмондўст, борини аямайдиган ҳақиқий ўзбек бўлганлари учун қилишди. Бахтга қарши қишлоқ фақат битта катта кўча ва унинг бир томонида жойлашган қатор уйлардан иборат. Кўчанинг бошқа томони даладан иборат. Уйлар 1 дан N гача номерланган. Генерал Нахлобучко қишлоқдаги ҳар бир уйни тинтиб чиқишни маъқул топмади. Чунки аскарлар уйни тинтиб, Абдуллажонни топа олмаган ҳар бир ҳолат қишлоқ аҳлининг ғазаби оширади. Нахлобучко аскарлари кўпи билан K та тинтиши мумин,ундан ортиғи қишлоқ аҳолисининг сабрини тўлдириб юборади ва улар аскарларни қишлоқдан қувиб чиқаришади. Шуни эътиборга олиб Нахлобучко ўз армиясига К та уйни танлаб тинтишга буйруқ берди. Нахлобучка аскарлари узоқ ўйлаб ўтирмасдан N/K бўлишди ва пастга томон бутун сонгача яхлитлашди. Кейин унга 1 ни қўшиб M сонини ҳосил қилишди, яъни M=floor(N/K)+1. Сўнгра тинтиладиган уйлар рўйхатини шакллантиришда. Рўйхатнинг бошида биринчи номерли уй турибди. Кейинги уйлар номери эса P=1+i*М формула билан аниқланади, i=1..K-1. Агар i нинг қайсидир қийматлари учун P> N бўлса, унда уйнинг номери P=P-N формула билан аниқланади. Агар мобода P -уй илгари тинтув қилинган бўлса, тартиб рақами бўйича P дан кейин келадиган биринчи тинтув қилинмаган уй тинтув учун танланади. Қишлоқ аҳлига Абдуллажонни яшира оладиган барча хонадонлар рўйхатини аниқлаб беринг. Хонадонлар рўйхати ўсиш тартибида чиқарилиши керак. КИРИШ: Кирувчи маълумотлар бўшлиқ (пробел) символи билан ажратилган иккита бутун сондан иборат. Биринчи сон N - қишлоқдаги уйлар сони. Иккинчи сон K – тинтиш мумкин бўлган хонадонлар сони. 1<=K Бўшлиқ (пробел) символи билан ажратилган N-K та сондан иборат ўсувчи кетма-кетлик, яъни Абдуллажонни яшириш мумкин бўлган N-K та хонадон номерлари. Download 13.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling