Bozorga asoslangan buxgaltyeriya tadqiqotlari elementlari


Бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг автоном ва интеграциялашган вариантлари


Download 21.17 Kb.
bet2/2
Sana14.12.2022
Hajmi21.17 Kb.
#1003691
1   2
5. Бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг автоном ва интеграциялашган вариантлари
Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини ривожлантириш уларда бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг истиқболли усулларидан фойдаланишга бевосита боғлиқ.
Халқаро тажрибада корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг қуйидаги иккита тизими мавжуд:

  • автоном;

  • интеграциялашган.

Интеграциялашган ва автоном ҳисоб тизимларини ташкил этиш мақсади, таркиби, тамойиллари ва вазифалари ҳамда уларни компьютерлаштирилиш даражаси корхонанинг ягона ҳисоб юритиш сиёсатида белгилаб қўйилади.
Бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг автоном тизимининг хусусияти шундаки, унда молиявий ва бошқарув ҳисоби чегаралари аниқ белгиланган бўлади. Бунга кўра, молиявий ҳисобда харажатлар иқтисодий элементлари бўйича, бошқарув ҳисобида эса калькуляция моддалари бўйича таснифланади. Бошқарув ҳисобида харажатлар ҳисобини олиб бориш учун 9100-“Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ëàð таннархи ҳисоби счетлари”, 9400-«Давр харажатлари ҳисоби» каби транзит счетлардан фойдаланилади.
Молиявий ҳисоб синтетик ҳисобни ташкил этиш учун мўлжалланганлиги сабабли, у маҳсулотлар ишлаб чиқариш, иш ва хизматлар бажаришга сарфланган харажатлар суммасини аниқлайди, аммо уларни пайдо бўлиш жараёнини ҳисобга олмайди. Бошқарув ҳисоби эса бу каби жараёнларни амалга ошириш билан шуғулланади.
Савдо корхоналарида автоном ҳисоб тизимини ташкил этишда маҳсулот сотишдан олинган тушум молиявий ҳисобда ҳам бошқарув ҳисобида ҳам акс эттирилади. Бунда молиявий ҳисоб харажат ва даромадлар ҳисобини олиб боради. Бу ҳолат ҳисоб ахборотларидан ташқи фойдаланувчилар учун солиқ тўловлари ҳақидаги маълумотларни олишга ёрдам беради.
Бошқарув ҳисобини юритишнинг автоном тизимида 9910-«Якуний молиявий натижа» счетида ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган молиявий натижа маржинал фойда ва даромад кўринишида ҳисобга олинади.
Молиявий ҳисобда 9910-«Якуний молиявий натижа» счетида баланс фойдаси шаклланиб, у нафақат асосий фаолиятдан олинган фойда балки бошқа фаолиятдан олинган фойда (даромад)ларни ҳам қамраб олади. Молиявий ҳисобда товар-моддий захиралар ҳисобот йили охирида инвентаризациядан ўтказилгандан сўнг рўйхатга олинади. Молиявий натижани аниқлашда эса сотишдан олинган соф тушумга йил охирдаги ТМЗлар қиймати қўшилиб, сарфланган барча харажатлар айрилади.
Интеграциялашган ҳисоб тизимида хўжалик муомалаларини ифодалашда транзит счетлардан эмас, балки ягона счетлар тизимидан фойдаланилади. Бунда қолдиққа эга бўлган счетлар бир вақтнинг ўзида ҳам молиявий ҳисобга ҳам бошқарув ҳисобига тегишли бўлади.
Корхоналарда интеграциялашган ҳисоб тизими олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:

  • бухгалтерия ҳисобининг марказлашган тизимини яратиш;

  • молиявий, бошқарув ва ишлаб чиқариш ҳисобини юритиш ҳамда уларни ўзаро мувофиқлаштириш;

  • тезкор бошқарув ахборотларини олиш учун ҳужжатлар айланишини ташкил этиш;

  • ҳисоб тизимини автоматлаштириш;

  • бошқарув ахборотларининг махфийлигини таъминлаш;

  • самарали бошқарув қарорлари қабул қилиш имконини берадиган ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш;

  • корхона иқтисодий, ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолиятини бюджетлаштириш ва молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш;

  • моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш.

Download 21.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling