Масалани танлаш журнал бўйича шу кетма кетликда танлайсиз.
1-масала 1, 7. 13. 19. 25.
2-масала 2. 8. 14. 20. 26.
3-масала 3. 9. 15. 21. 27.
4-масала 4. 10. 16. 22. 28.
5-масала 5. 11. 17. 23. 29.
6-масала 6. 12. 18. 24. 30
1-масала.
1. 2015 йил 10 июнда ЎзРМБ хорижий таъминотчига компьютерлар сотиб олиш учун $2,000 маблағ ўтказилди (1 АҚШ доллари = 2870,0 сўм).
2. Айни пайтда Марказий банк 1 долларнинг 2870,0 сўм курси бўйича кўрсатилган суммадаги валюта позицияси ёпилди.
3. 2015 йил 30 июнда компьютерлар келиб тушди. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Топшириқ.
Ушбу операцияларга бухгалтерия ўтказмасини беринг?
2-масала
АТ “Савдогарбанк”нинг кассасига 2020 йил 8 октябрда қуйидаги нақд пул маблағлари қабул қилинди:
«Зиё-Нур» хусусий фирмасидан сафар харажатлари учун олинган маблағларнинг ишлатилмай қолган қисми – 50000 сўм, тўланмаган иш хақи сўммаси – 120000 сўм;
«Юлдуз» фермер хўжалигидан қишлоқ хўжалиги махсулотларини сотишдан тушган тушум – 670000 сўм;
«Спектр» қўшма корхонасидан чакана савдо тушуми-5000 сўм;
Банк ходими Р.Комиловдан сафар харажатлари учун берилган бўнак(аванс)нинг ишлатилмаган қисми – 12000 сўм.
Топшириқ:
Тегишли бухгалтерия ёзувларини беринг.
3-масала
АТ «Ҳамкорбанк» операцион кун давомида қуйидаги касса операцияларини амалга оширди:
«Юлдуз» давлат корхонасидан 450000 сўм нақд пул маблағлари (савдо тушуми) қабул қилинди.
«Г.Каримова» якка тартибдаги тадбиркорга 55000 сўм нақд пул маблағлари берилди.
Банк кассасида операцион кун бошидаги нақд пул қолдиғи – 1300500 сўмни ташкил қилган. Банк кассаси лимити – 1350000 сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |