Бўри, эчки ва карам ҳақидаги масала


Download 109.49 Kb.
Sana13.02.2023
Hajmi109.49 Kb.
#1193510
Bog'liq
Бури, эчки ва карам хакидаги масала


Бўри, эчки ва карам ҳақидаги масала.
Бу масала кўпчиликка таниш, шунга қарамай уни шартини келтириб ўтаман. Дехқон бозордан карам, эчки ва бўри(!) харид қилиб, уйга қайтаётганда йўлда дарёдан ўтишга тўғри келибди. Қирғоқда қайиқ бўлиб, унда фақат иккита ўрин бор, яъни дехқон ўзи билан ёки карамни, ёки эчкини, ёки бўрини нариги қирғоққа олиб ўта олади. Карам билан эчкини, шунингдек эчки билан бўрини қаровсиз қирғоқда қолдириш мумкин эмас. Дехқонга ўз ҳаридларини нариги қирғоққа ўтиб олишида ёрдам бера оласизми?


Ушбу масаланинг ечими – бу дарёдан дехқон бўрини, эчкини ва карамни қандай олиб ўтиш тартибини тавсифлаб беришдан иборат. Бу жараённи ҳолатлар ва ҳолатларни биридан-иккинчисига ўтказувчи қадамлар кетма-кетлигидан иборат. Ҳолатлар ва қадамларни диаграмма шаклда ифодасак, уни ечиш, аниқроғи фикрлаш жараёни анча осонлашади.
Ҳолатни қайси қирғоқда ким турганлигини англатувчи қуйидагича символлар кетма-кетлиги <Д, Э | Б, K> кўринишда ифодалаймиз. Бу ёзув чап кирғоқда Дехқон ва Эчки, ўнг қирғоқда Бўри ва Карам турганлигини англатади. Ушбу диаграмма эса Дехқон чап қирғоқдан ўнг қирғоққа ўзи билан Бўрини олиб ўтганини ифодалайди. Натижада ҳолат <Д,Б,К|Э> (Деҳқон, Бўри, Карам чап қирғоқда, Эчки ўнг қирғоқда бўлган) кўринишдан <К|Д,Б,Э> (Карам чап қирғоқда, Дехқон, Бўри, Эчки ўнг қирғоқда бўлган) кўринишга ўтган.

Шундай қилиб, тўлиқ ечим қуйидаги диаграмма орқали ифодаланади.


Д

Д,Э

Д,К

Д,Б

Download 109.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling