Бўстон туманлараро иқтисодий судига


Download 33.32 Kb.
bet2/5
Sana02.05.2023
Hajmi33.32 Kb.
#1421539
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭЪТИРОЗНОМА ЯНГИ БЕГОЙИМ БОЛАЖОНЛАРИ

Биринчидан, Шахрихон туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалалари билан шуғулланувчи ишчи комиссиясининг 2017 йил 18 октябрь кунги №286-сонли йиғилиш Баёни асосида Шахрихон туман ҳокимининг 2017 йил 6 ноябрь кунги №1573-Қ-Қарори билан фуқаро Аҳмедов Азизбекка Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги эски 651,64 кв.м ер майдонидаги собиқ ширкат хўжалиги маъмурий биносини бузиб, ўрнига қайта замонавий кўринишда “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биносини қурилишига рухсат берилган.
Шахрихон туман ҳокимининг 2018 йил 14 январь кунги №263-Қ-Қарори асосида Шахрихон туман ҳокимлигининг №1573-сонли Қароридаги 2-банди, яъни фуқаро Аҳмедов Азизбекка Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги эски 651,64 кв.м ер майдонидаги собиқ ширкат хўжалиги маъмурий биносини бузиб, ўрнига қайта замонавий кўринишда “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биносини қурилишига рухсат берилсин” қисми “фуқаро Аҳмедов Азизбекка Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги эски 651,64 кв.м ер майдонидаги собиқ ширкат хўжалиги маъмурий бино доимий фойдаланиш учун берилсин” деб ўзгартирилган.
Шунингдек, Шахрихон туман ҳокимининг 2018 йил 31 июль кунги №1312-Қарори билан фуқаро Аҳмедов Азизбекка тегишли бўлган Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги бўш турган маъмурий бино реконструкция қилиниб, 654,64 кв.м ер майдони давлат-хусусий шерикчилик асосида 50 ўринли мактабгача таълим муассасаси биноси сифатида фойдаланишга рухсат берилган.
Фуқаро Аҳмедов Азизбек Назмидинович 2018 йил 3 август куни “Бегойим Болажонлари” НТМ таъсисчиси сифатида ўзига тегишли бўлган Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги Маъмурий бино-иншоотни “0001дан 0002гача” ифодаси бидан 30605121 сўмлик улуш сифатида “Бегойим Болажонлари” НТМ устав фондига киритган ва Топшириш-қабул қилиш Далолатномаси орқали топширилган.
Бу ўзгартиришлар 2018 йил 6 августда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Бош прокуратура протестига кўра, 008-литер билан белгиланган маъмурий ва 0009-литердаги айвон бино-иншоотлар бузиб юборилган бўлиб, бу ҳақда Далолатнома тузилган.
Иккинчидан, ЧЭКИ АТБ «Ҳамкорбанк» Шахрихон филиали ва “Бегойим Болажонлари” НТМ ўртасида Мактабгача таълим муасасасасини жиҳозлаш ва бинони жорий таъмирлаш мақсадида 36 ой имтиёзли давр билан 180 ой муддатга, яъни 2034 йил 26 мартига қадар 1% устама тўлаш шарти билан қиймати 450.000.000 сўмни ташкил қилувчи 2019 йил 26 март куни №278-сонли кредит шартномаси тузилган. Банк томонидан жавобгарга 450.000.000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Гаров таъминоти сифатида “Бегойим Болажонлари” НТМ тегишли бўлган Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги умумий майдони 651,64 кв.м, қурилиш майдони 615,10 кв.м, 527,80 кв.мдан иборат бўлган 17 та хонадан иборат (0001-0011) литерлар билан белгиланган Маъмурий бино-иншоотлар 281.250.000 сўмга ўзаро келишув асосида баҳолангани ҳолда 27 март куни нотариал тартибда гаровга қўйилган.
Шунингдек, 225.000.000 сўмга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллик шартномаси имзоланган.

Download 33.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling