Бўстонлиқ туман хокими И. И. Хасановга


Download 30,01 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi30,01 Kb.
#1475006
Bog'liq
Бурчмулло ҚФЙ


Бўстонлиқ туман хокими
И.И.Хасановга
Ҳурматли Иброхим Исломович !
Бўстонлиқ қишлоқ фуқаролар йиғини худудида мавжуд қишлоқларда 10000 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Йилдан-йилга ёш оилалар сони кўпаймоқда. 1997 йилдан буён якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер ажратилмаган. Ҳовлиларда 2-3 та ҳатто 4 тадан ҳам оилалар яшамоқда. Натижада ижтимоий қийинчиликлар, келишилмовчиликлар, оилалардаги муносабатларни бузилиши маънавий мухитга салбий таъсир қилмоқда. Натижада кундан кунга фуқаролар йиғинига кўп аҳоли томонидан мурожаатлар ва эътирозлар билдирилмоқда.
2006 йили Бўстонлиқ қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Д. Одинаев томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг 2001 йили 25 апрел 91-сонли фармойишини бажарилиши мақсадида ҳамда якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер ажратиш мақсадида ҳужжатларни расмийлаштириш бошланган бўлиб бугунги кунда барча бажарилиши керак бўлган хужжатлар тўплами 100 % бажарилган:
1. Ўздаврерлойиха иниститути ер танлаш бўйича далолатнома 2006 йили
2. “QUR-ASOS” фирмаси томонидан бажарилган (АПОТ архитектурно-планировочная организации територии) худуднинг архитектуравий ражалаштириш топшириғи “Ўзқишлоқлойиха” иниститути протокол № 13 24 август 2007 йил.
3. АПОТни тасдиқланган Бўстонлиқ туман ҳокимининг қарори № 278 20 март 2008 йили.
4. Тошкент вилояти ҳокимининг 2008 йил 17 июндаги №129 сонли қарори.
5. Геологик жараёнларни кузатиш хизматининг 2009 йил 20 январдаги ижобий хулосаси.
6. Худуднинг топосиемкаси 2009 йил август ойи
7. Тошкент Бош план ЛИТИ иниститутининг ижобий 2009 йил 2 декабрдаги 1230 сонли хулосаси.
8. Муфассал режа (Генплан) ООО “FUQAROLOYIHA” ташкилоти томонидан 4 декабр 2009 йил.
9. Табиатни муҳофаза қилиш қумитасининг ижобий хулосаси ва ЭКОИНВЕНТ томонидан бажарилган ВЗВОС.
10. Давлат санитария ва эпидемиология стансиясининг ижобий хулосаси.
11. Радиатцион хавфсизлик хизматининг 2010 йил 21 июндани ГИНПЦ ижобий хулосаси.
12. Барча вилоят миқёсидаги дахлдор бўлган ташкилотларнинг ижобий хулосалари.
13. Барча Республика миқёсидаги дахлдар бўлган ташкилотларнинг ижобий хулосалари.

Юқоридаги барча бажарилган хужжатлар тўплами вилоят ҳокимлигининг ер комиссиясига топширилган бўлиб ижобий натижа билан баённома чиққан.


Бугунги кунда барча хужжатлар Вазирлар Махкамасининг ер комиссиясига топширган бўлиб камиссия куриб чиқиш арафасида.
Хужжатларни бажарилиши бозор иқтисодиёти шароитида жисмоний шахслар яъне якка тартибда уй-жой қўриш учун муҳтож оилалар хисобидан амалга оширилган бўлиб барча бажарилган ишлар тўлов қвитанцияси билан амалга оширилган.

Ҳурматли Иброхим Исломович! Юқорида ижобий бажарилган хужжатлар тўплами, кўп йиллар давомида қилинган меҳнат ва муҳтож оилалар хисобидан амалга оширилганлиги ҳамда тобора усиб бораётган мухтож оилаларни талабини таъминлаш мақсадида хужжатлар тўпламини Вазирлар Махкамаси комиссиясида расмийлаштиришида амалий ёрдам беришингизни илтисос қилиб сўраймиз.


Бўстонлий ҚФЙ раиси Т.Хусаинов


Бўстонлиқ туман хокими


И.И.Хасановга
Сўровнома!

Ҳурматли Иброхим Исломович Сизга ушбу сўровнома орқали илтимос қиламанки Бўстонлиқ қфй раиси Зиявиддинов Рустойнинг тавсияномасига ва ветеринария мутахассисининг маълумотномасига асосан 2014 йилда Султонов Абдусаматга 2014 йил 30 майдаги 69-сонли шартнома асосида бир йил муддатга махаллани молини боқиш учун яйлов ажратиб берилган эди. Лекин фуқаро Султонов Абдусамат махаллий ахолини молини қисман олиб, асосан бошқа худуддаги шахсларни молини олиб боқди. Шу сабабли ушбу яйловни 2015 йил мавсумига Султонов Абдусамат ижарага бермаслигингизни илтимос қиламиз.


Бўстонлий ҚФЙ раиси Т.Хусаинов
Download 30,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling