Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси
Download 52.27 Kb.
|
1 2
Bog'liq291.Б.Бўстонлиқ тумани
- Bu sahifa navigatsiya:
- Терапия бўлими
Гинекология бўлими касаллик тарихлари ўрганилганда стандарт асосида текширув ва даволаш ишларида хато ва камчиликлар борлиги, пропедевтика қоидаларига амал қилмаслик, полипрогмазия холатлари борлиги аниқланди. Масалан бемор: М.Эгамбердиева к.т.№757 анемия бўлишига қарамасдан ташхисга чиқарилмаган, даволаш чоралари белгиланмаган. Бемор А.Жабборова к.т.№762 беморга бачадон тозалаш амалиёти ўтказилган, аммо бу хақда касаллик тарихида умуман ёзилмаган. Шунингдек беморларга антибиотиклар асосланмаган холда буюрилган.
ОПБ бўлимида хам юқоридаги камчиликлар кузатилади. Масалан: бемор С.Муратова к.т.2939 қўйилган ташхисга берилган даво муолажалари мос келмайди, бронхит ташхиси билан Цефперазон сульбактам дори воситаси буюрилмоқда. Ёзувда хам беморда везикуляр нафас, тана харорати нормада кўрсатилган. Терапевт кўриги ўтказилмаган. Худди шундай холат беморлар З.Норова к.т. 696, И.Эргашева к.т. №668, Ф.Исманова к.т.№2905 да хам кузатилади. Терапия бўлими касаллик тарихлари ўрганилганда эндокринологик беморларнинг картасида пропедевтик маълумотлар тўлиқ эмаслиги, стандарт асосида текширув ва даволаш ишлари ўтказилмаслиги, буюрилган дори воситаларининг асосланмаслиги, полипрогмазия, кундаликлар ёзилмаслиги, ўтказилган муолажалар хамширалар томонидан белгиланмаслиги, тор соха мутахассисларининг кўриги ўтказилмаслиги каби хатоликлар аниқланди. Масалан бундай холатлар беморлар С.Бекназаров к.т.№4160, Е.Дадажонов к.т. №4077, М.Карабаева к.т.№4083 касаллик тарихларида мавжуд. Download 52.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling