Бу байрамни ҳамма, бутун дунё аёллари севиб кутиб олса керак
Download 40 Kb.
|
Бу байрамни ҳамма
ЗУМРАД ВА ЗОҲИД 1 Ўшанда йигирма бир ёшимда эдим. Баҳор фаслининг гўзал кунлари эди. Яъни саккизинчи март оқшомида. Тошкентдан қишлоғимизга қайтиб келганимга ҳали уч бўлган эди. Дугонам Сарвиноз уйимизга қидириб келди: «Бугун Муаттарникида саккизинчи март оқшимини ўтказишмоқчимиз, сени ҳам таклиф қилишди. Борасанми?», -деди. Мен иккиланиб турган эдим. Ойижоним бўлса менинг ўрнимга жавоб қилди: – Қизим бирон соатга бориб келақол, дадангга ўзим айтман. Ахир, дугоналаринг ҳам сени доимо сўрагани-сўраган. Сарвиноз ойимнинг гапини эшитиб, яйраб кетди. – Анна, кўрдингми, ойимжонинг рухсат беришаяпти, сен бўлса бизлардан узоқлашасан. Сени ҳар доим байраму туғилган кунларда эсга олиб, бизларни ташлаб кетди, энди у келмайди деб, айтишамиз. Мен кетдим. Тайёрланиб ўтиргин. Ўзим чиқиб олиб кетман. Шундай деди-ю, Сарвиноз чопқиллаганича уйига караб кетди. Мен ойимга бир қарадиму, уйга кириб кетдим. Хонамга кириб, дераза олдида ташқарини томошаладим. Кейин шкаф олдида турган, мактабда ўқиб юрган пайтларимиздаги тушган суратларга кўзим тушди. Эҳ, бегубор болалик. Қандай ажойибсан. Альбомимни олиб бир бошдан варқлай бошладим. Бешинчи синфимиздаги гуруҳимиз билан мактаб олдида тушган суратда жуда кикинагина эканман. Бир ўзим бир чеккада қолиб кетибман. Яқин дугонам эса орқа қаторда Жамшиднинг ёнида турибди. Эгизагим Зоҳид эса, ўқитувчимизнинг ёнида турибди. Унга кўзим тушдию, уни эслай бошладим. Бечора Зоҳид. Туппа-тузук юрган эди. Нимадир бўлиб уч кун ётиб қолдию, мен ива оиламизни ташлаб кетди. Оламдан ўтди. Ойим эса ҳалигача қуйингани-куйинган. Зоҳиднинг келишган, жуда чиройли бўлиб, кетганлигини қўни-қўшнилар ҳам айтишаверди. Охири кўз тегди унга. Саратоннинг қоқ ўртасида, суга тушиб кетди. Менинг шу пайт хаёлимдан ўтаётган яқин ўтмиш хотираларим қандайдир, руҳиятимга таъсир қилдими, кўзларимдан милт-милт ёш қуйила бошлади. Зоҳидни синфдошларимиздан нечта қиз яхши кўрар эди… Боя келиб кетган Сарвиноз хам кўнгли борлигини ўзи менга неча марта айтган эди. Мана унинг оламдан ўтганига ҳам беш йил бўлибди. Тўққизинчи синфни тугатган эдик ўшанда. Дадам ҳам Зоҳид ўғлим деб, эркалар уни бошқа ўғиллари бўлмагани учун мендан ҳам кўпроқ яхши кўрар, тилаб олган фарзандимиз сизлар деб, кўкларга кўтариб қўйган эди… Шу пайт хонамдаги жимликни бўлиб синглим Мадина кириб келди. – Опажон, сизга бир гап айтайми? Менинг дугонам Саиданинг акаси бор-ку? Исми ким эди? Ҳа, Аброр ака, ўша тунов куни мюлишдаги дўкон олдида сизга салом айтиб юборди. Сизни сўрадилар. Қачон келадилар деб. Мен бўлсам, ҳали келмайди. Шаҳарда ўқияпти дедим. Вой сингилжонимей, қачонгача бировнинг саломини ташиб юрасан. Шунда сен ҳам айтмайсанми, сизнинг саломингизга мени оапамзор эмас деб. – Ие, унака деб бўладими, ахир у мендан катта-ку! – Тушунман, Мадина. Аброр сендан катта. Синглим чопқиллаганича яна ташқарига чиқиб кетди. Менинг хаёлларим яна ҳар ёнга кетди. Тўғриси, шахардан қишлогимизга келганимда икки-уч кунлаб, ўзимга келолмай, бехаловат юраман… Кандайдир шовқин-суронлар бирданига қаергадир ғойиб бўлгандек туюларди. Шахар хар қандай одамни ўзгартириб юборар экан. Тўғриси, меҳринг ҳам муҳитга мослашиб қоларкан. Мухит эса ўз билганидан қолмайди. Кези келганида қурбонлик хам талаб қилади… Кеч тушди. Зиёфатга боришга тайёргарлик кўриб ўтирган эдим. Ишдан дадам кайтиб келди. Кўлида каттакон қутича. Бизларга байрам совгаси бўлса керак деб ўйладим. Қўлидаги қутичани менга узатди. Олиб қўйинг, кечки овқатда очасизлар, бу сизларга байрам туҳфаси, - деди. Мен эса дадамга сизлар билан байрам дастурхонида бирга бўлмайман, дугонамникига зиёфатга бормоқчиман деб, айтишга ҳарчанд уринмайин, барибир айта олмадим.Тортиндим. Ойимга айтдим. Ойим эса дадамга айтган экан, иккиланиб, жавоб берибди. Фақатгина бир икки соат ўтириб келишимни тайинлабди. Шу пайти дугонам Сарвиноз чақириб қолди. Бизлар Муаттарнинг уйи томон кетдик. Дадам ортимдан кузатиб қолди. Кўнглим ниманидир сезар, тўғриси, ҳар бир қадамим оғирлиқ билан қўзғалар, юрагимда юришга қандайдир мадор йўқдек туюлар эди. Муаттар бўлса дилидаги тилида бўлган дугонам. Одамнинг юзи-кўзи деб ўтирмайди. Агар кўнглига ёқмадими, тўғри айтиб солади. Яширмайди. Дангал қиз эди. Аммо, биров билан дўст бўлдими, охиригача дўстлик ррштасиниушлаб туришга тиришар, агар у чин дўсти бўлса, ҳеч бир ранжитмасликка ҳаракат қилар эди. У бир пайт менга бир гап айтиб қолди. – Зумрад, биласанми, дугонажон. Сени Аброр сўраб юрибди. Мени хар кўрганида саломлашмасдоноқ, сени сўрайди. Чамамда сени ёқтириб қолган кўринади. Менинг хаёлимга шу он синглимнинг гапи ёдимга келди. У хам бир саот олдин шундай «салом» деб айтган эди. Демак, унинг менда кўнгли бор. Юрагим орқамга тортиб кетди. Тўғриси, Аброр билан мактабда хеч келиша олмас эдик. У билан ораларимизда «совуқ», «ёқтирмаслик» муносабатлари бор эди. Билмадим, ёмон кўрганимнг олдингдан чикади деб бекорга айтишмас эканда. – Шунда сен айтмадингми? – Нима деб? – Унинг севгани бор. Шахарда яшайди деб. – Дугонажон, қизиқмисан. Мен қайдам билай, ахир. Сени севганинг шахардалигини. Шу гапингга ҳеч ишонгим келмайди-да? – Бу ҳақиқат. Ўзимнинг курсдошим билан яхши кўришамиз. Исми Баҳромжон. – Шу пайтгача менга бу ҳақда бир оғиз ҳам айтмагансан-ку?! – Айтмоқчи бўлиб юргандим. Лекин ўзим ҳам унинг мени юхши кўришига ишонч хосил қилмагунимча айтолмас эдим. – Энди-чи? Энди! Ишониб қолдингми? – Аниқроғи, ўзим хам билмайман. Севишимни. Хозир йигитларга ҳам ишониб бўлмайди. Телефонда сени яхши кўраман. Сенсиз яшолмайман дейдию, кейин бошқа бириси билан юрганини кўриб қоласан. – Бизнинг қишлоғимизда эса ундай эмас. Сен қишлоқдан узилиб қолганга ўхшайсан. Ҳали минг йиллик удумларимиз сақланиб қолган. – Тўғрику-я, аммо замонавий бўлиб юришни ким ёқтирмайди дейсан. – Замонавий бўлиш яхши, аммо ҳаммасининг ўз ўрни бор-да! Бизнинг ўзаро мулоҳазаларимизнинг охири тугамайдигандек эди. Гаплашиб юриб, Муаттарникига хам келиб қолибмиз. Муаттарнинг уйи олдида катта бувиси ўтирган экан. Бизларни кўриб бирам севиниб кетдики, кўзларида ёш оқди… Ичкаридан Муаттарнинг овози чиқди: – Кираверинглар! Мен ҳозир… 2 Download 40 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling