Бу ҳудудда болалар дам олиш оромгоҳлари, "Мингбулоқ" дам олиш маскани, шунингдек, машҳур "Мингчинор" ресторани жойлашган


Download 15.23 Kb.
Sana14.01.2023
Hajmi15.23 Kb.
#1093504
Bog'liq
Қайнар


ҚАЙНАР

Китоб туманидаги энг хушманзара қишлоқлардан бири Қайнар бўлиб, туман марказидан 11 километр шимолда жойлашган. Қишлоқда булоқлар жуда кўп: Қайнарбулоқ, Совуқбулоқ, Сувбулоқ, Мингбулоқ, Роҳатбулоқ, Қўтирбулоқ ва ҳоказо. Қишлоқ номи ҳам қишлоқнинг энг катта чашмаси – қайнаб чиқадиган Кайнарбулоқ номидан олинган. Булоқларнинг ҳар бири шифобахш бўлиб, Қўтирбулоқ айрим тери касалликларига даводир.


Қайнар аҳли асосан узумчилик билан шуғулланади. Қайнар кишмишининг довруғи кенг тарқалган. Айтишларича Англия қироличаси ҳам Қайнар кишмишларидан тайёрланган майизларни севиб истеъмол қилган.
Қайнарда машҳур ўзбек достончиси Абдулла Шоир (1874-1957) яшаб этган. Унинг асосий достонлари “Алпомиш”, “Сайдимхон”, “Кунтуғмиш”, “Гўруғли” бўлиб, кўплаб термалар ижод қилган.
Бу ҳудудда болалар дам олиш оромгоҳлари, “Мингбулоқ” дам олиш маскани, шунингдек, машҳур “Мингчинор” ресторани жойлашган.
Қайнар қишлоғи Тахтақорача довони билан туташиб кетган. Айтишларича, Амир Темурнинг бобоси Қорачарнуён шу ердан туриб Самарқанд ва Кеш музофотларини назорат қилган. Довонда Қорачарнуённинг ёзги тахти жойлашганлиги учун “Тахти қорачар” деб айтилган. Сўнгроқ Тахтақорача довони деб кетилган.
Қишлоқнинг ғарб томонида Қўрғонтоғ бўлиб, тоғда “Етти қиз” ва “Томчи ота” ғорлари бор. Бу ғорлар тўғрисида кўпгина ривоятлар юради.
Айтишларича ғорнинг бир учи Чироқчи туманининг Қалқама қишлоғидан чиқар экан. Ғор ичида еттита табиий тош устун бўлиб, тошлар ҳудди қизлар шаклида. Уларнинг кўксидан сут каби сув томиб туради. Ҳудди шундай Қайнар қадимда ҳам эътиборли маскан бўлиб, VI асрларда Кеш шаҳрини мудофаа қилувчи қўшин шу жойга турган ва лозим бўлганда Қайнар ер ости йўли орқали 12 км масофада жойлашган Темирчи қишлоғидан чиқиб, Кеш шаҳрига кирган.
Download 15.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling