Бугун бутун инсоният аввал ҳеч кўрилмаган глобал таҳдидларга дуч келиб турибди. Ва бу таҳдидларнинг турлари жуда кўп. Сиёсий, иқтисодий таҳдидлар бутун бошли давлатларнинг яшаб қолишинини савол остига қўяётган бўлса, ижтимоий , маънавий ва мафкуравий таҳдидлар турли халқларнинг асрлар давомида шаклланган хаёт тарзи, урф-одатлари, қадриятилари асосларига болта урмоқда. Турли йўллар билан тарғиб қилинаётган бузғунчилик ғояларидан, жумладан, ўзбек халқи ҳам омонда эмас. Атрофга зийрак кўз билан боқаётган ҳар бир киши бунга гувоҳ бўлиши мумкин. Бузғунчилик ғояларини тарқатаётганлар ёш авлод онги ва тафаккурини курашнинг асосий нишони этиб олганлар.
Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот – кутубхона директори Р.С. Қурбоновнинг материалида ёшлар онги учун курашда китобхонликнинг роли ва уни замонавий усуллар билан оммалаштириш борасида Хоразм вилояти ахборот – кутубхонаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |