“Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматларимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим”


Download 35.78 Kb.
bet2/5
Sana30.04.2023
Hajmi35.78 Kb.
#1410406
1   2   3   4   5
Bog'liq
pora olish islom dini

Исломда коррупция нима?
Ислом дини жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришни ҳамиша диққат марказига қўйгандир. У ўзининг бу олий мақсад йўлида халқ орасидаги барча жабҳадаги иллат ва камчиликларнинг олдига қатъий тўсиқлар қўйган. У ҳар қандай ишни жорий қилишда ўзининг ҳикматли йўли – бир иллатдан қайтарса, унинг муқобилида бир неча тўғри ва савобли амалларни таклиф этади. Зеро, инсон табиати ҳамиша қайтариққа дуч келаверишни хушламайди. Шунинг учун қайси бир йўл ёки таълимотда буйруқдан қайтариқ кўп бўлса, унинг эртанги куни таназзулдан бошқа нарса бўлган эмас.
Илмий ёндашув: Таниқли ҳанафий олими ва фақиҳи, машҳур «Баҳр ар-роиқ», «ал-Ашбоҳ ва-н-назоир» асарлари муаллифи Зайн ал-обидин (Зайниддин) Ибн Нужайм ал-Мисрий ал-Ҳанафий (1519-1563) раҳимаҳуллоҳнинг мазкур «Пора ва унинг турлари» рисоласи унинг «ар-Расоил аз-зайниййа фий фиқҳ ал-ҳанафиййа» номли рисолалар тўпламида:
Поранинг баёни, унинг турлари ҳақидаги қисқача рисола бўлиб, унинг зимнида қозига олиш жоиз бўладиган ёки умуман мумкин бўлмайдиган нарсалар, поранинг ҳалол ва ҳаром бўладиган ҳолатлари тўғрисида ҳам сўз юритилади. Шунингдек, пора билан ҳадиянинг орасидаги фарқ ҳақида, пора олганда унинг эгаси ким бўлиши ҳақида, пора олувчиларнинг таъзирини бериб қўйилганда, ошкора ҳаммага маълум қилиниши борасида ҳам сўз юритилган.
Илмий ёндашув Поранинг икки хил маъноси бор, Унинг луғавий ва истилоҳий маънолари. Луғатда поранинг маъноси ширинкома – ҳақ, мукофот.
«Ал-Қомус»да «ришват» («пора»)нинг мисоли ширинкома экани айтилган. «Рашааҳу» дейилса, унга бирор нарса берилганини айтилади. «Ирташаа» эса ўша нарсани олганни айтилади. «Истаршаа» эса бирор нарса талаб қилганни айтилади.
«ал-Мисбоҳ»да «ришват» «ро»нинг касраси билан бирор шахснинг унинг фойдасига ҳукм қилиши ёки унинг истаганини амалга ошириши учун ҳокимга ёки бошқа бировга бирор нарсани берганига айтилади, дейилган. Ушбу сўзнинг кўплиги «рушаа» ҳам дейилади, «қатала» бобидандир. Унга ришват бергандим, у олди, демоқчи бўлса, «ирташаа» феъли қўлланади. Ришват сўзининг асли «рашаа»дан бўлиб, жўжа онаси оғзига бирор нарса солиши учун бўйнини – бошини чўзганига айтилади.
«Ал-Муғриб»да «ришват» ва «рушват» деб ҳам айтилиши мумкинлиги, кўплиги «ар-рушаа» келиши зикр қилинган. «Рашааҳу» дейилса, пора берганни айтилади, «ирташаа минҳу» дейилса, уни олганни айтилади.
Поранинг истилоҳдаги маъноси «ал-Мисбоҳ»да айтилганидекдир. Абу Наср ал-Бағдодий раҳимаҳуллоҳ «Шарҳ ал-Қудурий»да: «Пора билан совғанинг фарқи пора унга ёрдам берилиши учун берилади, совғада эса бундай шарт бўлмайди», деб эслатиб ўтганлар.
Пора олиш Қуръон ва суннат ҳамда ижмоъга кўра ҳаром. Қуръонда Аллоҳ таолонинг сўзи бор:
«Ораларингиздаги моллларингизни бекордан бекор еманглар!». Босқинчилик, судхўрлик, қимор каби ботил, бекор ва пуч нарсага шариат рухсат бермаган. Аллоҳ таоло бундай деган:
«Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!» (Бақара, 188).
Ал-Буқоъий раҳимаҳуллоҳ «ал-Муносабот» асарида «ва тудлу» сўзини: «Ҳокимларга махфий ҳолатда умумий пора билан ишларни ўзингизнинг фойдангиз тарафига буриш учун бера кўрманглар!» дея ифодалаганлар.

Download 35.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling