Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Ушбу технологиянинг бошқа суғориш усулларидан фарқли жиҳатлари


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

Ушбу технологиянинг бошқа суғориш усулларидан фарқли жиҳатлари: 

юқори самарадорлиги, яъни сув ресурслари танқислиги шароитида кам сув 
сарфлаб барқарор юқори ҳосил олиш имконини бериши

тупроқнинг намлиги ва уни яратиш учун берилаѐтган сувни бошқариш 
мумкинлиги, яъни сув ҳар бир экиннинг маълум даврдаги эҳтиѐжига мос равишда дала 
бўйлаб бир текис тақсимланиши; 

экин илдизи ривожланадиган тупроқ қатламида ўсимлик учун мақбул бўлган 
сув-физик муҳит яратилиши. 
Томчилатиб суғоришда қуйидагилар ҳисобига сув тежалади: 

суғориш режимини ўсимликнинг сувга бўлган талабига мослиги; 

тупроқдан буғланадиган сувнинг камлиги; 


29 

сувнинг дала бўйлаб тарқалмаслиги ва тупроққа сингиб кетмаслиги; 

сувни оқавага ташланмаслиги: 
Томчилатиб суғориш натижасида бошқа суғориш усулларига нисбатан экин турига 
қараб 20 фоиздан 60 фоизгача сув тежалади. 
Томчилатиб суғоришда сув ўсимликка шланглар орқали етказиб берилганлиги учун 
дала тупроғи қотмайди, натижада тупроқни юмшатишга (культивация) ва ариқ олишга 
ҳожат қолмайди. Тупроғи қотмаган майдон эса мавсум охирида осон ҳайдалади. 
Ўғит сув билан бирга берилганлиги боис, ўғитлаш учун техника ишлатишнинг 
зарурияти йўқолади. 
2013–2014 йилларда ўтказилган тадқиқот ишларига асосан бир гектар майдонга 
ўртача 6–7 млн сўм атрофида маблағ сарфланади.
Республикамизда ушбу технология учун талаб этиладиган 95 фоиз жиҳоз ва 
анжомларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бундан 5–6 йил аввал мамлакатимиз 
шароитида томчилатиб суғориш тизимининг баъзи қисмларини ишлаб чиқарувчи биргина 
Санипласт қўшма корхонаси фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунга келиб бундай 
корхоналар сони бир қадар кўпайди. 
Агар сув насоси ―Сувмаш‖ заводида тайѐрланса, фильтр, ҳар хил диаметрдаги 
пластик қувурлар, шлангалар, ѐрдамчи ва уловчи қисмлар ―Шўртангазкимѐ‖, 
―Махсусполимер‖, ―Жиззахпласмасса‖ ва бошқа корхоналарда ишлаб чиқилмоқда. Энг 
асосийси авваллари тўлиқ четдан келтирилган томизгичлар (капельницалар) эндиликда 
ўзимизда ―Пипелайн технологис‖ (Тошкент ш.), ―Агропласт монтаж сервис‖ (Наманган 
вилояти) корхоналарида ишлаб чиқарилмоқда. 
Сув ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишда суғоришнинг 
сувни тежайдиган илғор технологияларини қўллаш муҳим аҳамиятга эгалигини ҳисобга 
олиб, давлатимиз раҳбарияти томонидан ушбу йўналишни ривожлантириш қўллаб-
қувватланмоқда. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги 
―Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги ПФ-5742-сон фармонида белгилаб берилган вазифаларга асосан 
―Суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолати ва сув 
таъминотини яхшилаш‖ мақсадида давлат дастурлари доирасида кенг кўламли ирригация 
ва мелиорация тадбирлари амалга оширилмоқда [6.5]. 
Ушбу Фармоннинг 1-иловаси Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан 
самарали фойдаланиш ―КОНЦЕПЦИЯСИ‖, 2-иловаси Қишлоқ хўжалигида ер ва сув 


30 
ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш бўйича ―ЙЎЛ 
ХАРИТАСИ» да белгилаб берилган вазифалар:
-қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси 
қишлоқ хўжалиги ерларидан ҳамда сув ва гидроиншоотлардан фойдаланиш 
самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларининг максимал маҳсулдорлик 
салоҳиятига эришиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш, тупроқ 
унумдорлигини тиклаш, давлат-хусусий шериклик доирасидаги лойиҳаларни амалга 
ошириш учун қулай шароит яратиш, илғор деҳқончилик тизимларини ва қишлоқ 
хўжалиги экинларини етиштиришнинг юқори ва интенсив агротехнологияларини жорий 
қилиш бўйича агротехник, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, замонавий 
ирригация ва мелиорация технологиялари ҳамда ерларни суғориш усулларини кенг жорий 
этиш, экинлар селекцияси ва уруғчилигини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур 
қайта ишлаш ва сотиш, логистика ва маркетинг тизимларини ривожлантириш, илм-фан ва 
амалиѐт интеграциясини жадаллаштириш; 
- қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясининг олдини олиш ва уни кескин 
камайтириш ҳисобига тупроқ унумдорлигини ошириш; 
- қишлоқ хўжалигида тупроқдан унумли фойдаланиш технологияларини жорий 
этиш. Бунда ерга ишлов бериш ва экинларни парваришлашнинг илғор инновация (Mini 
till, No till ва бошқ.) технологияларини амалиѐтга изчиллик билан татбиқ этиш ҳисобига 
агротехник тадбирлар сонини минималлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш; 
- ер ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланишнинг олдини олишни, ерларнинг 
унумдорлигини ошириш ва сувни тежовчи агротехник тадбирларнинг амалга 
оширилишини (агротехник регламент) ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш; 
- тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқ эрозияси ва деградациясининг олдини 
олишга қаратилган илмий тадқиқотларни олиб боришни жадаллаштириш; 
- қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий тадқиқотларни олиб бориш, инновацион 
ишланмаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда давлат-хусусий шериклик механизмини
хусусий секторнинг иштирокини рағбатлантиришнинг самарали механизмларини кенг 
жорий қилиш; 
- хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари серҳосил навлари ва чорва 
молларининг маҳсулдор зотлари ҳамда турларини маҳаллийлаштириш борасидаги илмий-
амалий фаолият ҳамда ҳамкорликни тизимли ташкил этиш; 


31 
- тармоқларни интенсив ривожлантириш талабидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ 
хўжалиги экинларини экиш схемаларини такомиллаштириш, майдон бирлиги ҳисобига 
кўчат сонини мақбул даражагача ошириш; 
- қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясининг олдини олиш ва уни кескин 
камайтириш ҳисобига тупроқ унумдорлигини ошириш. Бунда: 
- ерларнинг балл бонитети пасайиши сабабини ўрганиш ва уни бартараф этиш; 
- шўрланган суғориладиган ерлардан шўрга чидамли экинларни экиш учун 
фойдаланиш; 
- деградациянинг олдини олиш учун замонавий технологияларни кенг жорий этиш; 
- боғлар, токзорлар, балиқ ҳовузлари ва иссиқхоналар ташкил қилишга ер ажратиш 
тартибини белгилаш, фойдаланишдан чиқиб кетган ерларда гидропоника, вертикал 
фермалар усулида иссиқхоналар қуришни қўллаб-қувватлаш. Бунда: 
- иссиқхона, шу жумладан гидропоника ва аэропоника усулида ҳосил етиштириш 
учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар ѐки яйлов ва лалми ерларни 
фойдаланишга киритиш ҳисобидан ѐхуд сув таъминоти оғир ерлардан; 
- балиқ ҳовузлари учун зарур сув таъминотига эга бўлган ва атрофидаги ерларни 
мелиоратив 
ҳолати 
ѐмонлашишига 
олиб 
келмайдиган 
қишлоқ 
хўжалигида 
фойдаланилмайдиган ерлардан ажратишга эътибор қаратиш; 
- сув истеъмоли соҳасида бозор механизмларини ҳамда сув хўжалиги объектларини 
эксплуатация қилишда давлат-хусусий шериклик тамойилларини босқичма-босқич жорий 
этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 
- суғориш зоналарини, минтақанинг сув билан таъминланганлигини ҳисобга олган 
ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш техника ва технологияларини 
такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; 
- сув ва ер ресурсларини тежовчи ва улардан оқилона фойдаланишга имкон яратиб 
берувчи суғориш ва мелиоратив техника, машина ва қурилмаларни ишлаб чиқаришни 
ташкил қилиш; 
- сув ресурсларини бошқаришда "Ақлли сув" электрон тизимини жорий қилиш 
кўламини кенгайтиришга қаратилган вазифалар белгилаб берилди. 
Мазкур вазифаларни амалга ошириш механизимини такомиллаштириш мақсадида 
ҳукуматимиз томонидан яна бир қулайлик, яъни Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг ―Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни 
рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги 25 октябрь 


32 
2019 йилдаги ПҚ-4499-сон қарори деҳқон ва фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва 
қўллаб-қувватлашга қаратилгандир. 
Бундан ташқари, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 367-
моддасига киритилган ўзгартиришларга асосан юридик шахслар, ер участкасининг қайси 
қисмида томчилатиб суғоришдан фойдаланилаѐтган бўлса, ўша қисмида томчилатиб 
суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб беш йил муддатга ягона ер солиғи 
тўлашдан озод этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги 176-сонли қарорига асосан 
томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини 
жорий этиш ҳар йили тасдиқланадиган ―Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни 
тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш‖ Давлат дастурлари асосида 
амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 
Шунга кўра, ҳудудий манзилли дастурни шакллантириш учун Қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг қарорлари 
билан тегишли равишда ҳудудий ва туман ишчи гуруҳлари ташкил этилди. 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ҳокимининг 
қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари 
этиб тайинланган. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғи эса ҳудудий 
ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари ҳисобланади. 
Шунингдек, ҳудудий ишчи гуруҳ таркибига тижорат банкларининг вилоят 
бўлинмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги 
вазири, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий 
Фермерлар кенгаши раислари, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарлари, 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри 
бошқармалари бошлиқлари, электр тармоғи ҳудудий ташкилоти бошлиқлари киритилган. 
Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри 
бошқармаси ҳудудий ишчи гуруҳнинг ишчи органи ҳисобланади. 
Ҳудди шундай туманларда ҳам туман ишчи гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, 
туман ҳокими – ишчи гуруҳ раҳбари этиб белгиланган. Шунингдек, гуруҳ таркибига 
тижорат банкларининг туман бўлинмалари раҳбарлари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги 
бўлими бошлиғи, туман Фермерлар кенгаши раиси, ирригация тизими бошқармаси 
раҳбари, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи, электр тармоғи туман 
ташкилоти бошлиғи ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг раҳбарлари киритилган. 


33 
Ушбу ҳудудий ва туман ишчи гуруҳлари томонидан томчилатиб суғориш тизимини 
ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишнинг ҳар йилги 
ҳудудий манзилли дастури қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг номлари, 
уларнинг жойлашган жойи, томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа 
суғориш технологияларини жорий этиш майдонлари, қишлоқ хўжалиги экинларининг 
турлари, дастлабки қиймати ва молиялаштириш манбалари кўрсатилган ҳолдаги 
лойиҳалар рўйхатидан иборат бўлган ҳудудий манзилли дастурлари ишлаб чиқилмоқда. 
Вазирлик томонидан жойлардан олинган ҳудудий манзилли дастурлар 
умумлаштирилиб, Давлат дастури лойиҳаси тайѐрланади. 
Ушбу давлат дастури лойиҳаси Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини 
яхшилаш Жамғармаси Кенгаши аъзолари ҳисобланган вазирлик ва идоралар раҳбарлари 
билан келишилиб, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига тақдим этилади. 
Бундан ташқари, томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш 
технологияларини жорий қилиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари, 
ишлаб чиқариш тажрибалари ҳамда ушбу технологияни жорий қилиш бўйича мавжуд 
тавсияларни таҳлил қилиш, томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа 
суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари 
ҳамда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари учун тавсиялар 
тайѐрлаш ва жойларга етказиш мақсадида Ирригация ва сув муаммолари илмий-
текшириш институти қошида юридик шахс мақомидаги суғориш технологиялари бўйича 
консалтинг маркази ташкил қилинди. 
Мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиниши, бунинг 
учун давлат томонидан яратилаѐтган қулайликлардан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва халқимиз турмуш фаровонлигини янада 
юксалтиришга хизмат қилади деб ўйлаймиз. 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling