Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021




 
 
 



 



КИРИШ 
Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш – аҳоли 
бандлиги, шунингдек, аҳоли ҳамда ички бозорларимизни сифатли ва арзон мева 
махсулотлари билан таъминлаш, мамлакат экспорт салохиятини оширишда асосий 
иқтисодий манбаалардан биридир. 
Ҳозирги кунда, мамлакатимизнинг 4,3 млн. гектар суғориладиган ер майдонидан
асосий алмашлаб экиш майдони 3 млн. 464 минг га, кўп йиллик экинлар 329 минг га, 
(боғлар 155минг га, узумзорлар 99 минг га, тутзорлар 67 минг га, бошқа экинлар 7 минг 
га, томорқа ерлари 451 минг га), вақтинча захира ерлар 48 минг, яйловлар 44 минг, 
ўрмонлар 365 минг гектарни ташкил этади.
Суғоришнинг айрим усуллари, масалан томчилатиб ва ѐмғирлатиб суғориш 
усулларини шўрланиш даражаси юқори ҳамда мелиоратив ҳолати ѐмон бўлган, 
шунингдек, механик таркиби оғир қумоқ тақир тупроқлар шароитида қўллаш қатор 
ноқулайликларни келтириб чиқаради. Аксинча эгатлаб суғориш усулини эса нишаблиги 
катта бўлган ва ирригация эрозиясига мойил бўлган тупроқлар шароитида қўллаш 
суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини кескин камайишига олиб келади. Шундай 
экан, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда суғориш усулларини танлаш ва қўллаш 
учун аввало тупроқ иқлим шароитини инобатга олиш муҳим вазифа ҳисобланади. Бу 
билан нафақат экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва сув тежамкорлигига эришиш, балки 
энг қимматбаҳо бўлган суғориладиган ерларнинг унумдорлигини сақлаб қолиш ҳамда 
мунтазам ошириб боришга эришилади. Бунинг учун тупроқнинг намланиш динамикасини 
ўрганиш, унинг таъсирида тупроқнинг унумдорлигини ҳамда экинларнинг ўсиб 
ривожланиши ва ҳосилдорлигини уларнинг биологик талабига кўра ўзгаришини илмий 
жиҳатдан асослаш зарурати вужудга келади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли 
фармони билан тасдиқланган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» да 
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиоратив ва ирригация 
объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига 
интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий 
агротехнологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор берилган
1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги «2018–2019 
йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling