Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимини янада ривожлантириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Конституциявий қонун лойиҳасида педагогларнинг конституциявий мақомга эга бўлиши алоҳида нормалар билан мустаҳкамланмоқда. Жумладан, мазкур Конституциявий қонун лойиҳасида “Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши” (52-модда 2-қисм) мустаҳкамланмоқда. Бу ўз навбатида, устоз ва муаллимларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши ҳамда таълим сифатини ошишининг ҳуқуқий асоси бўлиб ҳизмат қилади.
Мен мамлакатимизда 30-апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фарзандларимизнинг сифатли таълим олишлари учун овоз бераман ва барчани референдумда фаол иштирок этишга чақираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |